XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 16 Март 2017

Ёшлар тарбияси учун барча масъул

Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахтимиз таълим муассасаларида давоматни тўлиқ таъминлашга бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокимлиги вакиллари, Халқ таълими бош бошқармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими, “Камолот” ЁИҲ Тошкент  шаҳар Кенгаши мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбияси ғоят долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлашди. Маълумки, шу йилнинг 9 февралида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан видеоселектор йиғилишида болаларимиз тарбиясига эътиборни кучайтириш, ёш авлодни бошқалардан кам қилмай ўстириш учун барча имкониятни ишга солиш, чунончи, таълим муассасаларида давомат масаласига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланган эди. 

Ушбу вазифалар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиб, жорий йилнинг 10 мартида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳар прокуратураси, ИИББ, Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими бош бошқармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда “2016/2017 ўқув йилида умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқувчилар давоматини тўлиқ таъминлаш, 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қамраб олишни амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қўшма қарор қабул қилинди. 

— Айни пайтда пойтахтимизда қарийб уч миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади, — дейди Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф. Абдураҳимова. — Унинг учдан икки қисмини 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Мазкур қўшма қарорда академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари жиноятчилиги борасидаги аҳволни яхшилаш, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларнинг дарсларга қатнашишини тўлиқ таъминлаш, барча таълим муассасасига профилактика инспекторларини бириктириб, улар кундалик иш фао-лиятини таълим муассасаларидан бошлашини амалиётга татбиқ этиш, таълим муассасаларига ишга қабул қилинган “Камолот” ЁИҲ етакчилари фаолияти самарадорлигини ошириш каби долзарб масалалар қамраб олинган. 

Тошкент шаҳрида жойлашган таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини яхшилаш ҳамда умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қамраб олиш бўйича шаҳар ва туман ҳокимликларида доимий ишловчи ишчи гуруҳлар тузилди. Бунга кўра, энди таълим муассасаларига ўқишга қатнамайдиган ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналарига ва унга масъул бўлган, реал давоматни яширган таълим муассасалари раҳбар ходимларига нисбатан кескин чоралар кўрилади.

— Юртимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг барчаси фарзандларимиз камолотига қаратилгани билан янада аҳамиятлидир, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими раиси вазифасини бажарувчи А. ўуломов. — Қўшма қарорда профилактика инспекторларини таълим муассасаларига бириктириш, профилактика инспекторлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари -томонидан сабабсиз сурункали дарс қолдираётган, таълим муассасасининг ички тартиб-интизомига бўйсунмайдиган, ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчилар билан манзилли ишлаб, жамоатчиликни жалб қилган ҳолда, уларнинг ота-оналари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш  ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, фарзандлари тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи, шунингдек, улар тарбиясига эътиборсиз ота-оналар билан алоҳида иш олиб бориш ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар йиғилишини ўтказиб, ўз ваколати доирасида тегишли чоралар кўриш белгиланган.

Анжуман давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган