XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 15 Март 2017

Тараққиётнинг янги уфқлари

Ўзбекистонда ахборот оқими ҳеч қачон бугунги кундагидек тезкор ва шиддатли тус олмаган. Мамлакатимизда нафақат ҳар куни, балки ҳар соатда ҳаётнинг ўзи тақозо қилаётган улкан ўзгаришлар рўй бераётгани медиа-маконга ана шундай қайноқ руҳ бахш этаяпти.

Энг асосийси, юртимизнинг ҳар бир гўшасида намоён бўлаётган ўзгаришлар, туб янгиланишлар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани баробарида, келажагимизнинг баланд ва мустаҳкам иморатини барпо қилишга ундаяпти. Шу билан бирга, ҳамюртларимизнинг дунёқараши, ҳаётга, ислоҳотларда фаол қатнашишга бўлган муносабати, элу юртнинг бугунги ойдин кунига дахлдорлиги, камарбасталиги юксалиб бораётгани кундек аёнки, бу уларнинг янгиликларни ўз вақтида билишга иштиёқи, фаровонликни таъминлашга йўналтирилган ишларда амалий фаоллиги нақадар юксаклигини тасдиқлайди.

Давлатимиз раҳбари қисқа вақт ичида ана шундай узлуксиз шижоат, фаоллик ҳамда бунёдкорлик иш тутумини ўзбекистонликларнинг онгу шуурига, кундалик турмуш тарзига сингдира олди. Бугун ҳар бир касб эгаси, ҳар бир хонадон соҳибию соҳибаси шу юртнинг ҳар қарич тупроғини муқаддас билиб, уни боғу бўстонга айлантираман, фаровон ҳаёт, юксак тараққиётга ҳисса қўшаман, деган эзгу мақсад билан яшаётгани, меҳнат қилаётганининг боиси ҳам шунда.

Дарҳақиқат, мамлакатимиздаги ҳайратланарли ишчанлик муҳити барча масала ва муаммоларнинг моҳиятига чуқур кириб бориш, одамлар фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этиш жараёни фуқароларимизнинг алоҳида эътирофини қозонмоқда.

Энг муҳими, Ўзбекистонда бу шунчаки расмий анъана сифатида эмас, балки миллий қадриятларимиз ҳамда замонавий ютуқларни ўзида уйғунлаштирган реал ҳақиқат сифатида кўзга яққол ташланаяпти. Хусусан, Президентимизнинг сайловолди дастурида белгилаб берилган устувор йўналишлар, вилоятлардаги учрашувлар чоғида билдирилган амалий таклифлар бирма-бир рўёбга чиқмоқда. Пухта ўйланган сиёсий тамойилларнинг ҳаётга босқичма-босқич татбиқ қилиниши иқтисодиётимиз қудратини янада ошириб, ижтимоий ва гуманитар соҳаларда янги уфқларни очаяпти.

 

Йилларга татигулик кунлар

Маълумки, бундан юз кун муқаддам очиқлик ҳамда ошкоралик шароитида, миллий қонунчилик талаблари, демократик тамойиллар ва халқаро меъёрларга мос ҳолда Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтган, унда халқимиз эркин хоҳиш-иродаси ҳамда қалб амри ила Шавкат Мирзиёевга овоз берган эди. Ўша кунлардан бошлаб хайрли ишларга, аҳолимиз учун долзарб вазифаларни бажаришга киришилди. Қамраб олинмаган бирор-бир жабҳа қолмади. Мавжуд муаммо ва камчиликлар обдан синчиклаб ўрганиб чиқилди, уларни бартараф этиш бўйича аниқ ҳамда конструктив чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Табиийки, буларнинг барчаси юртдошларимиз қалбида ҳамоҳанг тарзда кучли акс садо бераяпти.

2016 йил кузининг илк кунлари. Айнан ўшанда Биринчи Президентимиз ҳаётдан кўз юмганидан сўнг дунё ҳамжамияти, хориж давлатлари, таҳлилчи ва экспертлар, журналист ҳамда сиёсатшунослар бутун эътиборини Ўзбекистонга қаратди. Яшириб нима қилдик, айримлар бизнинг мамлакатимиз келажагини фақат тушкунликда, сиёсий безовталикда кўришди ва бошқа турли мудҳиш оқибатларни башорат қилишди. Улар сиёсий тизимимизнинг мустаҳкамлигини, мустақиллик йилларида халқимиз қадрини таниб, оқ-қорани ажратадиган, эркин фикрлайдиган, озодлик бахтининг бебаҳолигини англаган, тинчликни эъзозлаган қудратли халқ бўлиб шаклланганини ёддан чиқаришди. Халқимиз беқарорлик ҳамда нохушликнинг йўлини тўсиб, ўз сўзини айтди: “Биз буюк келажакни бунёд этажакмиз!” Холис-нохолислар ўзини панага урди, мум тишлади. Нима ҳам дердик, ит ҳурар, карвон ўтар.

Ўзининг раҳбарини танлаган мамлакат ободликка, бунёдкорликка йўғрилган ислоҳотлар сари дадил қадам ташлади. Барча соҳада ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар шунчалик жадал тус олдики, кечаги шубҳагўйлар Ўзбекистоннинг яна тўғри ҳамда ҳаққоний йўл танлаганига тан берди. Ахир қисқа муддат мобайнида, атиги юз кун ичида ниҳоятда залворли қадамлар ташланди-да.

Юз кун! Дунё мамлакатлари тажрибасида давлат раҳбари фаолиятининг ана шу вақт мобайнидаги дастлабки қадамлари ҳақида фикр юритиш анъанаси бор. Айнан шу юз кун давомида Президентимиз таклиф этган ислоҳотларда ҳал қилувчи мезонлар, таянч нуқталари белгилаб берилди. Уларнинг марказида эса бутун Ўзбекистон халқи ва ҳар бир фуқаронинг манфаатларини таъминлаш пировард мақсад сифатида бирлаштирилди.

 

Ҳаётий тажриба ва теран билим

Вақт тўхтамайди. Бинобарин, сўнгги ойлардаги ахборот оқими жуда сермазмун, шиддаткор, қаламлар, клавиатуралар, микрофонлар, камералар, қоғозлар, диктофонлар оламида “тиниб-тинчимаслик” муҳити ҳукмрон.

Нимага? Сабаби, ҳар куни босма нашрларнинг биринчи саҳифаси, телерадиоканаллар дастурлари, интернет сайтлари расмий хабарлар, давлатимиз раҳбари ташаббусларини ўзида жо қилган ахборотлар, дастурий ҳужжатларни катта қувонч билан халқимизга етказмоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, чорак аср давомида республикамиз мисли кўрилмаган ютуқларга эришди, шаҳару қишлоқлар ободликка юз тутди, аҳолининг турмуш даражаси кўтарилди. Аммо вақт чархпалаги мунтазам ҳаракатда, доимо айланаверади. Кечагина жуда муносиб ҳамда қулай деб ҳисоблаган шароитларимиз бугун янги қирралар касб этмоқда. Ҳолбуки, инсон ўз табиатига кўра янада яхши ҳаёт кечиришга интилади. Бу эса яқиндагина сифатли ва виждонан қилинган ишларни, белгиланган вазифаларни янада такомиллаштиришни, янгича ёндашувни, ўзгартиришларни тақозо этиши муқаррар.

Умуман, бугунги куннинг илҳомбахш манзаралари, мавжуд масалаларнинг изчил ҳал этилаётгани Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг ички муаммоларини нақадар теран англашини, таъбир жоиз бўлса, ипидан игнасигача билишини яққол кўрсатмоқда. Чунончи, тадбиркорлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш ҳамда яна кўплаб соҳалар ривожига бағишланган муҳокамаларда қатнашган мутахассислар, турли касб эгалари, фермерлардан тортиб, оддий -фуқароларгача, ана шу учрашувларда берилган маслаҳат ва тавсиялар, фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбарининг катта ҳаётий тажриба ҳамда чуқур билимга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишаётгани бежиз эмас, албатта.

 

Зарур ва муҳим қарорлар

Агар ўтган йил декабридан шу кунгача қабул қилинган муҳим ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида гапирадиган бўлсак, битта мақолага уларни сиғдириш мушкул. Фақат бир нечтасинигина санаб ўтиш мумкин. Айниқса, халқимиз томонидан зўр мамнуният билан кутиб олинган ва улкан миннатдорликка сазовор бўлган, жуда катта акс садо берган ҳужжатлар хусусида тўхталмасликнинг сира иложи йўқ. Шулардан бири Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги Фармонлардир. Очиғи, шундан кейин таҳририятимиз почтасига давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб ёзилган мактублар кела бошлади. Бўлмаса-чи!? Ахир 270 дан зиёд инсон ўз Ватанини топди. Демократик қадриятлар, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган стандартлари, жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ғояларига уйғун тарзда чиқарилган мазкур ҳужжатлар билан қанчадан-қанча овораю сарсон бўлиб юрганларнинг ташвишларига чек қўйилди. -Эндиликда улар ўз тақдирини Ўзбекистон билан боғлаганидан бахтли, унинг келажаги йўлида айрича куч-ғайрат билан меҳнат қилишидан мамнун.

Ўз навбатида, одамлар билан юзма-юз мулоқотда бўлиш, дардини эшитиш ҳамда муаммоларини ҳал этишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий ва амалий усуллари ҳаётга жорий қилинаётир. Бу эса тараққиётга тўғаноқ бўлаётган муаммолар, фуқаролар ҳаётида учраётган қийинчиликларни аниқлаб, бартараф этишга хизмат қилмоқда. Ана шундай ҳаётбахш лойиҳалардан бири — Президентимиз томонидан Виртуал қабулхонанинг йўлга қўйилиши бўлди. У қисқа вақт ичида давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқаролар ўртасида самарали мулоқот воситасига айланди. Биринчи Президентимиз “Одамлар ҳамма нарсага чидаши мумкин, лекин адолатсизликка чидай олмайди”, деб кўп бор таъкидлаган эдилар. Мазкур қабулхона шу нуқтаи назардан жамиятда адолат, қонун устуворлиги ва қонунийликни пухта таъминлашнинг халқчил платформаси сифатида юзага чиқди. 2016 йил сентябрь ойидан иш бошлаган порталга 580 мингга яқин ариза, шикоят ҳамда таклифлар келиб тушди ва қонун йўли билан ечимини топди.

Тўғри, дастлаб Виртуал қабулхона ишига баъзилар томонидан ишонқирамай қараш, сайловда овоз бериш якунланганидан кейин у ўз фаолиятини тўхтатиши хусусида турли тахминлар ҳам бўлди. Шу сингари гап-сўзларга жавобан ўша ойнинг ўзидаёқ жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Фармон қабул қилинди. У мавжуд тузилма ишини яхшилаш билан бир қаторда янги институт — Халқ қабулхоналарини амалга киритди. Хайрли ташаббусларнинг мантиқий давоми саналган бундай саъй-ҳаракатлар оддий инсонларнинг ҳаётий муаммоларини ҳал этиш, коррупцияга тўсиқ қўйиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг эркин ривожланишини таъминлашнинг ишончли механизми сифатида мустаҳкам қарор топди.

Бу йўналишдаги ишларни янада маромига етказиш бўйича Президентимиз ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида -танқидий ҳамда аниқ фикрлар билдирди. Жойлардаги раҳбарлар оддий халқ билан яқинлашиши, масалаларни кабинетда ўтириб ҳал қилмаслиги лозимлигини уқтирди. Айнан шунинг учун ҳам қатор хайрли ишлар айрим шаҳар ва қишлоқларга етиб бормай тўхтаб қолганлиги, одамлар эса қўшни аҳоли пунктида ҳаётнинг яхши томонга ўзгараётганию жонажон шаҳри ёки қишлоғида ўзгариш бўлмаётганини кўриб, маҳаллий ҳокимлик ёхуд аниқ бир мансабдор шахсни эмас, балки давлатни айблаётгани ҳақида сўзлади. Энди янгича шароитда ўз ишига юзаки қарайдиган раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши айтиб ўтилди. Тараққиётимизни таъминлашдаги муҳим бўғин — фермер ҳамда тадбиркорлар ҳам янада эркин фаолият олиб бориш мумкинлигини англаб етдилар. Бундан буён банклар, ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари, маҳаллий ҳокимликлар ҳалол бизнес юритаётганларга ҳомийлик қилади. Давлатимиз раҳбари олдимизга аниқ ва муайян мақсад-вазифаларни қўяр экан, барчамизга ўрнак бўлиб, юксак фидойилик кўрсатмоқдаки, демак, биз ҳам ана шундай ишлашимиз, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишимиз нафақат она-Ватанимизга бўлган садоқат ифодаси, балки фуқаролик бурчимиз, таъбир жоиз бўлса, ҳаётий вазифамиз ва мажбуриятимиздир.

 

Беқиёс маънавий хазина

Шу ўринда китоб маҳсулотларини нашр этиш ҳамда тарқатиш, китобхонлик маданиятини юксалтириш ва тарғиб этиш ишларини юқори даражага кўтаришга хизмат қилувчи фармойиш яна бир муҳим ҳужжат бўлди, десак, асло муболаға қилмаймиз. Мутахассислар қайд этганидек, унда ўта масъулиятли вазифалар белгиланган, уларни бажариш учун сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратиш зарур. Сабаби, илмий-оммабоп, дунёқарашни кенгайтирувчи ҳамда хорижий адабиётларга реал эҳтиёжни шакллантиришдан тортиб, китобни тарқатиш ва унга буюртма бериш каби йўналишлардаги камчиликларни тузатиш вақти келди. Масалан, ўтган йили юртимизда ҳар икки кишига атиги биттадан миқдорда китоб нашр этилгани ахборот асрида денгиздан томчи дейишга ҳам арзимаслиги маълум-ку.

Энди-чи? Шак-шубҳасиз, фармойишда таклиф қилинган дастур вазиятни тубдан ўзгартиради. Бунинг учун болалар адабиёти, илмий-оммабоп ҳамда бадиий адабиёт асарларини чоп этиш ва сотиш билан шуғулланувчи корхона ҳамда ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади. Давлат буюртмаси механизми йўлга қўйилади. У ҳам ноширни, ҳам муаллифни қўллаб-қувватлайди, умуман, китобхонлик маданиятини кўтаришга хизмат қилади.

Юксак маънавий қадриятларга эҳтиром эса шу Ватан фарзандининг муқаддас бурчидир. Ҳаммамизга маълумки, Президентимиз ҳар бир йўналишдаги вазиятни чуқур ўрганиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида халқимиз билан мулоқотда бўлди. Уларнинг ҳар бирида, албатта, муқаддас тарихий қадамжоларга ташриф буюрди. Юртимизда яшаб ўтган машҳур аждодларимиз руҳига ҳурмат бажо келтирар экан, уларнинг бой маънавий меросини чуқур тадқиқ этишга чақирди. Хусусан, Сурхондарёда халқаро илмий-тадқиқот марказини яратиш, Бухорода Ислом университетининг филиалини ташкил этиш, зиёратгоҳларни обод қилиш каби таклифларни илгари сурди.

Халқимизнинг хоҳиш-истагига мос равишда ўзбек заминининг буюк фарзанди — Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш юзасидан муайян ишлар олиб борилмоқда. Нафақат Тошкентда, Самарқанд, Қарши ва бошқа шаҳарларда, балки хорижий давлатларда ҳам мустақиллигимиз асосчиси номи билан аталувчи кўчалар пайдо бўлмоқда, унинг шарафига ҳайкаллар ўрнатилмоқда.

Шу маънода, Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга қилган илк давлат ташрифи рамзий мазмун касб этди. Икки аҳил республиканинг раҳбарлари Туркманобод шаҳрида Ислом Каримов номидаги кўчани тантанавор тарзда очдилар. Шу ернинг ўзида Биринчи Президентимиз бюсти ўрнатилиб, ёнидаги гранитга унинг “Биз қадрлашимиз ва юксалтиришимиз зарур бўлган муҳим бойлик — бу мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишончдир”, деган сўзлари ўзбек ва туркман тилларида битилган.

Айнан шу доно ва оқил, узоқни кўра билган, дунё миқёсида ҳурмат қозонган сиёсат арбобининг васиятларига амал қилган ҳолда, бугун мамлакатимиз тараққиёт йўлидан дадил одимламоқда, хорижий давлатлар, энг аввало, қўшни мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамламоқда. Туркманистонга ташрифнинг натижалари Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсати, ҳар томонлама муносабатларни ривожлантиришга бўлган интилишини яна бир бор намойиш этди. Зеро, улкан иқтисодий салоҳиятга эга, муҳим транспорт йўлакларининг қоқ марказида жойлашган мамлакатимизнинг минтақага, бутун дунёга таклиф этишга муносиб ташаббуслари жуда кўп.

 

Жадаллик, аниқлик ва муносиб натижа

Аниқ фанлар исботланган формулаларга асосланади. Шу маънода, мамлакатимиз тараққиёти, гуллаб-яшнашига қаратилган формуламизнинг ҳисоб-китоби яққол аён: жадаллик, аниқлик ва муносиб натижа.

Ўзбекистон раҳбарияти томонидан белгилаб олинган ислоҳотлар суръатини турли-туман сифатлашлар билан тушунтириш камлик қилади. Бу суръат — бемисл. Оқсоқоллар “Нуроний” жамғармаси фаолиятидаги ўзгаришлардан қувониб улгурмасдан, тадбиркорлар ва сармоядорлар учун янада қулай ишбилармонлик муҳити яратилди. “Ургут”, “ўиждувон”, “Қўқон” ҳамда “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарининг ташкил этилиши айнан шу мақсадларга йўналтирилгани билан долзарб аҳамият касб этди. Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ва автобусда йўловчи ташишни яхшилаш тизими қайта кўриб чиқилиши, суд-ҳуқуқ тизимида, Фанлар академияси фаолиятида ўзгартиришлар таклиф қилиниши, маданият ҳамда спорт соҳасида, йўл хўжалигида, фуқаролар йиғинларида бошқаришни такомиллаштириш бўйича, тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида янгиликлар жорий этилиши, иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар тўловида янги механизмнинг йўлга қўйилиши мамлакатимиз ҳамда жамиятимизнинг барқарор ривожланишини, қатъий тартибини, равон ҳаракатланишини таъминлаши билан эътиборга моликдир.

Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган, беш йилга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш, албатта, барчамизга янада катта масъулият юклайди. Зотан, мазкур дастурий ҳужжатни ҳаётга татбиқ қилиш бошлаб юборилар экан, у атрофимиздаги воқеликни, жараёнларни, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий-маърифий жаб-ҳаларни тубдан ўзгартиради.

Соддароқ шаклда ифодалайдиган бўлсак, эртага бугунгидан-да анча яхши яшаймиз, индинга эртадан-да кўра аълороқ. Бинобарин, Ҳаракатлар стратегиясининг энг биринчи англашиладиган мазмуни ҳам айнан шу.

Хулоса ўрнида айтганда, аслида халқимизнинг хоҳиш-иродаси, истаклари ва орзулари буюк ҳамда мислсиз денгиз. Унда миллионлаб кемалар эзгулик ва бахт манзилини кўзлаб, бўрону тўфонларни писанд этмай, қатъиятли дарғаси бошчилигида улкан ишонч ҳамда қудратли шижоат билан дадил интилмоқда.

 

* * * 

Ангела МЕРКЕЛЬ, Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери:

— Германия Федерал ҳукумати Ўзбекистон Республикасини парламент ваколатларини кенгайтириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва ҳуқуқий тизимни ислоҳ қилишга қаратилган 2017 — 2021 йилларда мамлакатни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда ҳамкор сифатида қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, минтақа давлатлари билан ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари сифатида Сиз белгилаб берган дўстона ва яқин қўшничилик муносабатларини янада ривожлантиришни Германия қўллаб-қувватлашини таъкидламоқчиман.

(Ўзбекистон Республикаси ва ГФР ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери Ангела Меркелнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган табригидан).

 

Зайд Раад Ал-ҲУСАЙН, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари:

— Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТнинг ҳуқуқни муҳофаза этиш механизмлари тавсия-ларига мувофиқ, бир қатор қонунлар ишлаб чиқилди ҳамда қабул қилинди. Яқинда эълон қилинган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақидаги Фармонда одил судловни ва судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш учун шароит яратиш кўзда тутилган. Ушбу ҳужжатларнинг амалга оширилиши бутун мамлакат халқи учун ижобий натижа келтиради.

 

Ўткир РАҲМАТ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+