XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 15 Март 2017

Фарзандлик бурчи ва масъулият

Қуролли Кучларимиз сафида ўз бурчини ўтаб қайтган йигитлар армия билан боғлиқ ёрқин хотиралари ҳақида сўз юритганда, ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросимини ҳаётларидаги энг унутилмас воқеалардан бири сифатида эътироф этишади. Бундай тадбирларда бевосита қатнашиб, икки ҳисса қўпроқ таассурот олган ота-оналарнинг эса қувончдан кўзлари севинч ёшларига тўлиши табиий. Ахир фарзанд тарбиялаб, унинг эл-юртга нафи тегадиган инсон бўлиб улғайганини кўришдан ортиқроқ бахт борми дунёда?!

Яна бир ажиб манзара жажжи болакайларда кузатилади. Улар ҳарбий хизматчиларнинг “Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан!” деган ҳароратга тўла аҳдини тинглагач, акаларига тақлид қилишга тушишади, хаёлан аскарга айланиб, шахдам қадамлар ташлашга интилишади. Бу ҳам ҳарбий қасамёд маросимининг тарбиявий аҳамиятига бир мисолдир. Умуман, ориятни, ғурур ва садоқатни ҳамма нарсадан устун қўядиган бизнинг халқимиз учун ҳарбий қасамёд — бу шунчаки расмий тадбир эмас, балки йигитлик шаъни, ор-номусини ўртага қўйиб, ўз зиммасидаги масъулиятли ва шарафли бурчни адо этишга бел боғлаб, аҳду паймон қилиш маросимидир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, яқиндагина муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ўғлонларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилишига бағишлаб айни кунларда республикамизнинг барча жойида ўтказилаётган тантанали тадбирларда ушбу жиҳатлар яна бир карра ўз ифодасини топаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вакиллари, ҳарбий хизматчилар ҳамда ота-оналар иштирокида ташкил этилаётган маросимларда мустақиллик йилларида миллий -армиямизни шакллантириш ва унинг мудофаа салоҳиятини юксалтириш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда уларнинг самаралари ҳақида сўз юритилмоқда.

Пойтахтимиздаги “Ватанга қасамёд” ҳайкали олдида ўтказилган ана шундай маросим ҳам унда қатнашганларга кўтаринки кайфият, унутилмас лаҳзаларни туҳфа этди. Айтиш жоизки, мазкур монумент юртимиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга бел боғлаган фидойи ўғлонларимиз шарафига қўйилган бебаҳо обидадир.

— Бугун сафдошларим қатори мен ҳам энг улуғ, энг азиз неъмат — истиқлолни асраб-авайлаш, Ватанимиз тинчлиги ва равнақи йўлида фидойиларча хизмат қилишга ваъда бердим, — дейди оддий аскар Аббос Шербўтаев. — Ана шу аҳдимда қатъий туриб, ўзимга билдирилган ишончни, албатта, оқлайман.

Самарқандда ташкил қилинган тадбирда профессионал миллий армиямиз давлатимиз суверенитети, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз тинч-осойишта ҳаётининг ишончли кафолати экани қайд этилиб, бугунги кунда Қуролли Кучларимиз сафига мустақиллик йилларида туғилиб вояга етган, юртимиздаги замонавий лицей ва коллежларда таълим-тарбия олган, ахборот-коммуникация технологиялари, хорижий тилларни пухта биладиган, энг асосийси, ҳаёт ҳақида ўзининг мустақил фикри ва қарашига, ахлоқий-маънавий қадриятларига эга ёшлар кириб келаётгани алоҳида таъкидланди. 

Ҳарбий оркестр ва таниқли хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар маросимга янада файз бағишлади.

Миллий армиямизда хизмат қилиш Ўзбекистон фуқаролари учун нафақат конституциявий бурч, балки чин маънодаги шон-шараф ишига айланган. Бугун улғайиб, камолга етган ҳар бир йигит ўз хоҳиш-иродаси билан ана шу муқаддас вазифани адо этишга интилмоқда. Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида аскарларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилиши муносабати билан уюштирилган тадбирда ана шундай фикр-мулоҳазалар билдирилди.

— Юртимизда шарқона янги йилнинг бошланиши — Наврўз байрами шукуҳи ҳукмрон, — дейди оддий аскар Умиджон Акрамовнинг онаси, Боғдод туманида яшовчи Фотима Ҳусанова. — Ҳамма жойда айём тадбирлари бошлаб юборилган. Баҳорий неъматлар тайёрланиб, одамлар бир-бирларини Наврўз билан қутлашмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик туфайлидир. Шундай дориламон кунларда ўғлимизнинг ҳаётидаги унутилмас дамларга отаси билан бирга келиб, гувоҳ бўлиб турганимиздан бениҳоя мамнунмиз. Умиджон муддатли ҳарбий хизматни аъло даражада ўтаб, бағримизга ёруғ юз билан қайтишига ишонамиз.

Шавкат ОРТИҚОВ,

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

Истам ИБРОҲИМОВ, 

«Халқ сўзи» мухбирлари.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган