XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 15 Март 2017

Халқнинг ишончини мустаҳкамлаш — муҳим мезон

Мамлакатимизда тобора жадал тус олиб, мазмун ва моҳиятига кўра кенг қамров касб этиб бораётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳар бир юртдошимизнинг ўз турмушидан рози бўлиб яшаши учун кўмаклашишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бугун турли соҳаларда мавжуд камчиликлар рўйирост кўрсатилиб, уларнинг амалий ечимини топишда давлат ҳамда нодавлат секторлари ўзаро ҳамкорликни кенгайтираётгани, халқ билан мулоқот олиб боришда очиқлик, шаффофлик муҳити яратилаётгани, фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббусларини ўрганишда раҳбар ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулияти кучайтирилаётгани айни муддао бўлмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи  наинки ушбу воҳа аҳлида, балки республикамиз бўйлаб аҳоли кенг қатламида, ёшу кексада катта қизиқиш ва дахлдорлик ҳиссини уйғотгани боиси ҳам ана шунда.

Давлатимиз раҳбари ҳудуднинг саноат, қишлоқ хўжалик, тадбиркорлик потенциали, шунингдек, кенг кўламли бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиб, ҳар томонлама чуқур ёндашилган лойиҳаларни жорий этиш бўйича қимматли кўрсатмаларни берди.

Жумладан, собиқ “Бухоротекс” АЖ негизида “Индорама Индаст ЛТД” Ўзбекистон — Сингапур қўшма корхонаси ишга туширилишига доир лойиҳа атрофлича кўриб чиқилди. Агар мазкур корхона фойдаланишга топширилса, Бухорода етиштирилаётган пахта толасининг катта қисмини замонавий технология асосида қайта ишлаш имконияти юзага келади. 400 га яқин иш ўринлари очилади.

Қайд этиш жоизки,  2017-2018 йилларда Бухоро вилоятида пахта толасини қайта ишлаш дастури қабул қилиниши кўзда тутилмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Ҳозирги пайтда Бухорода етиштирилаётган пахта толасининг 20,6 фоизи вилоят ҳудудида саноат усулида қайта ишланмоқда. Янги лойиҳага мувофиқ, вилоятнинг 7 шаҳар ва туманида 13 йирик саноат корхонаси ташкил этилади. Натижада пахта толасини қайта ишлаш кўрсаткичи 65 фоизга етади. Қарийб беш мингта иш ўринлари яратилиб, уларга, асосан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари жалб қилинади. 

Шубҳасиз, мана шундай лойиҳалар аҳолининг ишга талабгор қатлами, айниқса, меҳнат бозорига кириб келаётган ёш мутахассислар бандлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.

Тан олиш керак, вилоятда саноат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, ободончилик, қурилиш ҳамда бошқа ишлар ўз ҳолига ташлангани, раҳбарларнинг халқ билан мулоқот қилмай қўйгани йиллар давомида катта-кичик муаммоларнинг йиғилишига сабаб бўлди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, юртимизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичга чиқиши, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойилининг ҳаётга татбиқ этилаётгани барча жойда бўлгани каби, Бухорога ҳам янгича ўзгариш ва янгиланишлар нафасини олиб кирди. 

Президентимиз ташаббуси билан яқин икки йилда ҳудудда қурилиш, йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида узоқни кўзлаган ҳолда салмоқли лойиҳалар рўёбга чиқарилиши, вилоят иқтисодиёти изчил ривожлантирилиши аҳоли бандлиги ва турмуш фаровонлигини юксалтиришга, шаҳару қишлоқларнинг янада обод бўлишига хизмат қилади.

Бундай улкан ишларни рўёбга чиқаришда биз, сенаторлар ҳам ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшмоғимиз зарур. Бунинг учун, аввало, вилоятдаги 390 мингдан ортиқ хонадонларга жамоатчилик билан биргаликда бирма-бир кириб, одамларнинг муаммоларини, қувонч ва ташвишларини ўрганиш, шундан келиб чиққан ҳолда, ислоҳотларнинг қонунчилик асосини янада такомиллаштириш, парламент назорати институти таъсирчанлигини ошириш давр талабига айланган. Токи, одамларимиз эзгу мақсадлар йўлида қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг, ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларнинг реал ҳаётда ўз тасдиғини топаётганини кўрсин ва эртанги кунга янада ишонч билан боқсин.

Тоҳир БАҲРОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

 

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+