XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 24 Февраль 2017

Инсонпарварлик ва бағрикенглик ифодаси

Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш — ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг муҳим шарти. Шу боис Ўзбекистон мустақил тараққиёт йилларида адолат ҳамда қонунийлик тамойиллари асосида кучли ижтимоий сиёсат юритиш йўлини танлади. Бу эса юртдошларимиз ҳуқуқ ва эркинликлари рўёбга -чиқишида мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги Фармони ана шу йўлдаги яна бир муҳим қадам бўлди. Мазкур ҳужжат халқимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди.

 

Умеда  УРОЛОВА, (Бешариқ тумани):

— Тақдиримдан мингдан-минг розиман. Қўшни республикада туғилган бўлсам-да, Ўзбекистонни Ватаним деб билдим. Шу заминдан бахт топдим. Оилали, фарзандли, қуда-андали бўлдим. 

Ҳозир келин бўлиб тушган манзилим — Бешариқ туманининг Жийда қишлоғида яшаб, турмуш ўртоғим билан “Маъмурбек” фермер хўжалигида ишлаяпмиз. Беш нафар қизимиз — кўзимизнинг оқу қораси. Уларнинг камолу иқболидан кўнглимиз тўқ. Эртасини ўйлаб, ташвиш чекмаймиз. Негаки, инсонпарвар давлатимиз, бағрикенг халқимиз бор! 

Мана, энг катта орзуларимдан бири рўёбга чиқди. Президентимиз Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиндим. Шу муносабат билан яқинларим, маҳалладошларим, дўсту ёрларимиз қутлашаяпти. Хонадонимизда катта шодиёна. Энди Ўзбекистоннинг чинакам фуқаросиман! Бунинг учун давлатимиз раҳбаридан умрбод миннатдорман!

 

Бахтиёр ГАФУРОВ, Ангрен шаҳридаги “Egl-nur” масъулияти чекланган жамияти муҳандиси: 

— Президентимизнинг Фармони хонадонимизга қўшалоқ қувонч олиб кирди. Ушбу ҳужжатга асосан, оиламиздан бир йўла уч киши — ўзим, ўғлим Баҳодиржон ҳамда қизим Лайлохон Ўзбекистон Республикаси фуқароси, деган юксак мақомга эга бўлдик. 

Инсон қадр топган жойда азиз бўлар экан. Ҳаётимнинг қарийб йигирма саккиз йили шу заминда кечди. Қўшни республикадан келиб, мана шу жаннатмонанд юртда ўқидим, олий маълумот олдим. Касб-корли бўлдим. Оила қурдим. Фарзандларни камолга етказаяпмиз. Бунинг учун ҳамиша дилимизда ҳам, тилимизда ҳам шукрона.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилидаги ўзгариш ҳамда янгиланишлар кўлами ниҳоятда кенг. Ислоҳотлар суръати, шиддати юксак. Бундай паллада ғайрат-шижоат, ташаббус кўрсатиб ишлаш, шу орқали эл-юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг кундалик вазифамиздир. Зеро, биз Ватанимизни қанча эъзозласак, у ҳам бизни шунча ардоқлайди! 

 

Атабек ДЖАББАРОВ,  (Боғот тумани):

— Бу кунни ўн тўрт йил кутдим. Ватанимиз мустақилликка эришган йилларда мамлакат ташқарисида бўлганман, Туркманистонда ишлаганман. Кўп ўтмай, ўзим туғилиб-ўсган Хоразм вилоятининг Боғот туманига қайтдим. Аммо кўнгилда бир кемтиклик бор эди. Оилам, қўрғоним шу ерда бўлса-да, Ўзбекистоннинг тўлақонли фуқаросига айланиш орзуси билан яшадим. 

Турмуш ўртоғим — уй бекаси. Уч фарзандимиз эл хизматида. Улар ҳам мустақил юртнинг озод ва эркин фуқаролари. Ўзим эса мелиорация соҳасига ихтисослаштирилган “Боғот” давлат унитар корхонасида меҳнат қилаяпман. 

Фуқаролик — шараф, шу билан бирга, юксак бурч ҳамда масъулият дегани. Шундай экан, бундан кейин ҳам оиламиз аъзолари билан Ватанимиз тараққиёти йўлида куч-ғайратимиз, шижоатимизни аямай меҳнат қиламиз.

«Халқ сўзи» мухбирлари ёзиб олди.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган