«Профилактика куни» тадбирлари бошланди
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 19 Февраль 2017

«Профилактика куни» тадбирлари бошланди

Маълумки, жорий йил 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор -йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилиш таклиф этилган эди.

Соҳадаги камчиликлар, айниқса, ўғирлик ҳамда фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларнинг ҳар бештадан биттаси фош қилинмай қолаётгани, ёшлар ва аёллар -жиноятчилиги камаймаётгани, 2016 йилда академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари мингдан зиёд жиноятга қўл ургани, умумий жиноятларнинг олтитасидан биттасини хотин-қизлар содир этгани, тергов идоралари томонидан жиноят ишлари юзасидан қисқа муддатда қонуний қарорлар қабул қилиш имконияти мавжуд бўлса-да, қўшимча суриштирув ва тергов ҳаракатлари талаб этилмайдиган материаллар бўйича асоссиз равишда муддатни узайтириш ҳамда бошқа қатор камчиликлар мавжудлиги танқид қилинганди.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишларни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлари ва ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, ҳар пайшанба — профилактика куни, деб эълон қилиниши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудларда содир этилган жиноятлар, улар сабаблари ҳамда олдини олиш бўйича тадбирлар профилактикаси юзасидан учрашувлар ўтказилмоқда. Уларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан прокурорлар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари билан ҳамкорликда жойларда содир бўлган жиноятларнинг сабаб ҳамда оқибатлари атрофлича муҳокама қилинаётир.

Вазирликнинг барча соҳавий хизмат бошлиқлари ва масъул ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Тошкент вилояти ИИБнинг шаҳар, туман ички ишлар бошқарма ва бўлимларига бириктирилди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш -бошқармаси раҳбар ҳамда ходимлари эса Сирдарё вилояти туманларида уюштирилган “Профилактика куни” тадбирларида иштирок этишди.

— Сирдарёда ўтказилган дастлабки “Профилактика куни” тадбирлари давомида, Президентимиз видеоселекторда таъкидлаганидек, фуқаролар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, халқ билан ҳамнафас бўлиб яшаш ҳамда инсон манфаатларидан келиб чиқиб ишлаш бугунги давр талабига айланиб улгурганига гувоҳ бўлдик, —  дейди ИИВ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник И. Турғунов. — Ушбу жараёнда ички ишлар органларининг ҳар бир ходими юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш, инсонлар хотиржамлигини таъминлашдек мураккаб, айни вақтда шарафли вазифани бажариш учун бор билим ва салоҳиятини ишга солиши лозимлигини яна бир бор чуқур ҳис этди, десак, айни ҳақиқат.

Республикамиз бўйича ўтказилган дастлабки “Профилактика куни” тадбирлари юзасидан ИИВ томонидан таҳлил ишлари олиб борилмоқда.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР