XS.UZ
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат Тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ободлик ва фаровонлик кўзгуси Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Мурожаатларга оид амалий қўлланма Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Устувор вазифалар белгилаб олинди Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув — барқарор тараққиёт гарови Алломалар меросига юксак эҳтиром Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар Яхши сўз, хайрли ташаббус Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Улуғ шоирга эҳтиром Боқий қадриятлар эъзози «Бундай юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!» Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби
  • 17 Февраль 2017

Ободлик ва фаровонлик кўзгуси

Юрт тараққиёти, аҳоли фаровонлигини транспорт-коммуникация соҳасининг муҳим тармоғи — кенг ва равон йўлларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда маданий алоқалар ривожида дунёнинг турли нуқталарини бир-бири билан туташтирувчи йирик -автомагистралларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.

Шу маънода, истиқлол йилларида халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти юксалиб, кўплаб янги йўл ҳамда кўприклар қурилаётгани, унинг инфратузилмаси халқаро андозалар даражасида ривожлантирилаётгани қувонарлидир. Жумладан, ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган  улкан ободончилик ва қурилиш ишлари, замонавий ижтимоий соҳа объектлари, йўлсозлик борасидаги илғор тажриба намуналари пойтахтимиз кўркига кўрк бағишламоқда. Буларнинг барчаси шаҳар аҳли ҳамда меҳмонларга ҳар томонлама манзур бўлаяпти. 

Бу жиҳатлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 3 февраль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва йирик лойиҳалар билан танишуви жараёнида ҳам алоҳида таъкидланди. Зеро, мамлакатимиз тараққиётида шаҳару қишлоқларимизда жадал давом эттирилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Бинобарин, мана шундай ишлар халқимизнинг янада тўкис ҳамда фаровон турмуш кечиришини таъминлаётир. 

Барқарор иқтисодий ривожланиш, аҳоли турмуш даражасининг юксалиши янги талабларни ўртага қўйиши турган гап. Шу жиҳатдан, бугунги кунда юртдошларимизнинг аксарияти ўз шахсий автомобилига эгалиги,  транспорт ҳаракатлари қатновларининг ортиб бораётгани инобатга олиниб, қўшимча йўл ва кўприклар қурилишига жиддий эътибор қаратилмоқда. 

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор ҳамда Муқимий кўчалари кесишган жойда қурилаётган йўлўтказгич ана шундай лойиҳалардан биридир. Чунки шу пайтгача мазкур кўчалар кесишган чорраҳада тирбандлик юзага келиб, ҳайдовчи ва йўловчиларга қатор ноқулайликлар туғдираётган эди.

Узунлиги 900, баландлиги 6, кенглиги 24 метр бўлган 6 қаторли йўлўтказгич фойдаланишга топширилгач, ушбу муаммолар ўзининг ижобий ечимини топади.

— Мазкур объект қурилишига киришганимиздан буён жараён  жуда қизғин давом эттирилмоқда, — дейди 13-кўприк қурилиш отряди бошлиғи ўринбосари Улуғбек Аҳмедов. — Бунда автокран, бурғилаш каби 6 та махсус техника воситаси ҳамда ўнлаб кичик механизмлар сингари замонавий ускуналардан унумли фойдаланаяпмиз. Шунингдек, бунёдкорлик юмушларига 600 нафарга яқин ишчи-ходимлар жалб қилинган.  Энг муҳими, қурилишда, асосан, маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган ашёлар ишлатилаяпти. 

Кўприкнинг икки томонидан пиёдалар учун умумий узунлиги 131,6 метрлик иккита ер усти ўтиш йўлаги ҳам бунёд этилади. Улар ёғингарчиликдан ҳимояланиш мақсадида махсус мослама ҳамда лифтлар билан жиҳозланади. Бундан кўринадики, қурилиш ниҳоясига етказилгач, нафақат ҳайдовчилар, балки йўловчиларга ҳам катта қулайлик яратилади. 

Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган мазкур объект пойтахт аҳлига муносиб совға бўлиши аниқ.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Ҳасан ПАЙДОЕВ

олган суратлар.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган