XS.UZ
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат Тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ободлик ва фаровонлик кўзгуси Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Мурожаатларга оид амалий қўлланма Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Устувор вазифалар белгилаб олинди Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув — барқарор тараққиёт гарови Алломалар меросига юксак эҳтиром Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар Яхши сўз, хайрли ташаббус Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Улуғ шоирга эҳтиром Боқий қадриятлар эъзози «Бундай юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!» Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби
  • 17 Февраль 2017

Мурожаатларга оид амалий қўлланма

Юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардан кўзланган мақсад, аввало, инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат.

Шу маънода, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизими такомиллаштирилиб, аниқ чора-тадбирлар олиб борилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Бинобарин, Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида жисмоний ҳамда юридик шахслар мурожаатларини вақтида ҳал этиш, уларни кўриб чиқишда сансалорлик ва бефарқ муносабатга йўл қўйиш ҳолатлари учун жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар муқаррарлигини таъминлаш, бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича қонуний тадбирларни қўллаш суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат органларининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаб берилган.

Судларга келиб тушаётган процессуал мурожаатлар — даъво аризалари, аризалар, шикоятлар, илтимосномаларни кўриб чиқиш тартибини янада соддалаштириш, ортиқча қоғозбозликка чек қўйиш, мурожаат қилувчиларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги, БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбе-кистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” деб номланган қўшма лойиҳаси доирасида E-SUD миллий электрон ахборот судлов тизими йўлга қўйилганини айтиш зарур. 

Яқинда лойиҳа доирасида “Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш тартиби” номли амалий қўлланма нашрдан чиқарилди. Ушбу китобда республикамиздаги суд тизими, судловга тааллуқли қоидалар, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг фуқаролар ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини муҳофаза этишдаги ўрни, вазифалари, ваколатлари, жойлашган манзиллари ҳамда уларга мурожаат қилиш тартиби оддий ва содда тилда баён этилган.

Қўлланмада фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилишдан олдин ҳал этилиши керак бўлган масалалар, даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятларнинг шакли ва мазмунига қўйиладиган талаблар, уларни судга юбориш, давлат божини тўлаш, зарур ҳужжатларни илова қилиш билан боғлиқ қоидалар, суд муҳокамасига тайёргарлик кўриш, суд муҳокамасини олиб бориш жараёнлари, тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишдаги ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, суд ҳужжатларини чиқариш ва тарафларга юбориш тартиби, уларнинг қайта кўриб чиқилиши масалалари ҳам кенг ёритилган.

Қўлланманинг электрон нусхаси Ўзбекистон Республикаси Олий судининг www.supcourt.uz сайтига жойлаштирилган.

О. ОҚЮЛОВ,

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, 

юридик фанлар доктори, профессор.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган