XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 16 Февраль 2017

Яхши сўз, хайрли ташаббус

ҳар бир кишининг ғайратига ғайрат, кучига куч қўшади

Айниқса, аҳолининг оғирини енгил, узоғини яқин қилишга қаратилган ишларнинг савоби беҳисоб. Буюк мутафаккир Алишер Навоий айтганларидек, инсон фақат халқ ғами, эзгу ишлар хаёли билан яшаши хайрлидир.

Шу маънода, Президентимизнинг ҳар бир чиқиши каттаю кичикни, айниқса, биз нуронийларни беҳад қувонтирмоқда. Давлатимиз раҳбари қаерда, қандай даврада бўлмасин, халқнинг манфаатини ўйлаб иш тутиш кераклигини, кексаларни эъзозлашни, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлашни қайта-қайта таъкидлаяптилар. Хусусан, Президентимизнинг Сурхондарё вилоятига ташрифини телевидение орқали кузатиб, бунга яна бир бор амин бўлдик. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг хонадонларда ёшу қари билан бирдек мулоқотда бўлиб, ҳол-аҳволини суриштиргани, шарт-шароитлари билан яқиндан танишганидан жуда таъсирландим. Бундай илиқ муносабат Президентимизнинг одамлар дарду ташвишини чуқур ҳис қилишидан, уларнинг ҳаётидан хабардор эканлигидан дарак беради. Шунинг учун ҳам айтган сўзлари, билдирган фикр-мулоҳазалари қалбимиздан чуқур жой олаяпти, ташаббускор бўлишга ундаяпти.

Энг муҳими, бу борадаги ишлар Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилига ҳамоҳанглиги билан аҳамиятлидир. Чунки бевосита учрашув-мулоқот жараёнида нафақат муаммонинг асл сабаби аёнлашади, балки уни бартараф этиш юзасидан таклифлар ўртага ташланади. 

Эътибор беринг: кейинги беш ой ичида фарзандларимиз келажаги, турмушимиз фаровонлигини кафолатлашга қаратилган бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Шулардан бири давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонидир. Бу биз, нуронийлар учун юксак ғамхўрликнинг амалий ифодаси бўлди. Кексаларни ҳурмат қилган, ёш авлод камолини ўйлаган жамиятнинг келажаги, албатта, порлоқ. Бинобарин, бугун кексалар эъзози маънавий ҳаётимизнинг -ажралмас қисмига, содда қилиб айтганда, юксак фазилатга айланган. Шулардан бири ёши улуғ кишиларнинг санаторийларда дам олиши учун бир йилда бир марта бепул йўлланма ажратиш, агар улар бора олмаса, йўлланманинг пулини бериш йўлга қўйилганидир. Бундай имтиёзларни яна кўплаб келтиришимиз мумкин.

Ишончим комил, кўзланган ният — одамларни рози қилиш. Бу мақсад халқимиз ҳаётини янада маъмур ва обод этишга қаратилганлиги билан алоҳида қадрли ҳамда аҳамиятлидир.

Асад АСИЛ,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган