XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 15 Февраль 2017

Ҳаётдан мамнунлик саодати

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи ҳудудда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни холисона баҳолаш, одамларни ўйлантираётган муаммо ва масалаларни аниқлаб, маҳаллий ҳокимият органлари, ҳудудий идоралар, нодавлат ташкилотлари олдида турган галдаги долзарб вазифаларни белгилаб олишга туртки берди.

Кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотган бу ташриф асносида улкан иқтисодий салоҳиятга эга Сурхон воҳасида, энг аввало, халқнинг турмуш даражаси ҳамда сифатини юксалтириш учун мавжуд имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ўзгариш ҳамда янгиланишларни, бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш чора-тадбирларига устувор эътибор қаратилди.

Президентимиз бунёдкорлик ва ободонлаштириш мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигининг ифодаси эканини таъкидлади. Чиндан ҳам, шаҳару қишлоқларимизда қад ростлаётган замонавий тураржойлар, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари, ижтимоий муассасалар — буларнинг барчаси аҳоли учун, биринчи навбатда, ўсиб келаётган авлод учун муносиб шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши баробарида, республикамизнинг барқарор ривожидан далолат беради.

Сурхондарё вилоятида иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификациялаш, саноат корхоналарини техник ҳамда технологик янгилаш, илғор ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш юзасидан қатор истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда. Вилоятда бунёдкорлик кўлами тобора кенгайиб бораётгани қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган янги корхоналар ташкил қилишни тақозо этаяпти. Жумладан, Шеробод туманидаги “Вандоб” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида бунёд қилинадиган цемент заводи воҳада қурилиш саноатини замон талаби даражасида ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Ёки Шеробод туманидаги “ўуржак-1” массивида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қурилган арзон уй-жойларни, бу ерда аҳоли учун яратилган қулайликларни олиб кўрайлик. Айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бу йил Сурхон воҳасида мингдан ортиқ арзон ва замонавий уй-жойлар барпо этилади. Президентимизнинг мутасадди раҳбарларга қишлоқ массивларида аҳолига шаҳардагидан қолишмайдиган турмуш шароитини яратиш, якка тартибда уй-жой қуриш кўламини янада кенгайтириш юзасидан берган тавсиялари алоҳида диққатга -моликдир.

Қишлоқ аҳолисига кўрсатилаётган мана шундай беқиёс эътибор ҳамда ғамхўрликни воҳа аҳли чексиз миннатдорлик ва мамнунлик билан эътироф этмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар, шубҳасиз, қишлоқларимизнинг янада обод, кўркам манзилларга айланишини, оилаларнинг фаровонлик даражаси ошиб, ҳар бир инсоннинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун кўмаклашиш борасида залворли натижаларга эришишни таъминлайди.

Шу нуқтаи назардан, халқ вакиллари ҳисобланган биз, сенаторлар ҳам юртимизда ҳукм сураётган бунёдкорлик ҳамда -яратувчанлик кайфиятини мустаҳкамлаш, ижтимоий барқарорликни сақлаш, халқимиз фаровонлигини ошириш, инсон манфаатларини кафолатлаш жараёнида янада фаол ва ташаббускор бўлмоғимиз зарур. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш — одамийликнинг энг олий мезонидир.

Мамат ҲАЙДАРОВ,

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси

Сенати аъзоси.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+