XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 15 Февраль 2017

Ҳуқуқий тарғиботнинг таъсирчан механизми

Юртимизда ҳар бир шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунинг баробарида, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фуқароларга фаол сиёсий позицияни намоён этиши учун кўмаклашиш масалаларига устувор аҳамият қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айни йўналишда муҳим вазифалар илгари сурилдики, бу, ўз навбатида, тегишли давлат ҳамда жамоат ташкилотлари зиммасига катта масъулият юклайди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган анжуман мазкур қарор ижросини таъминлашнинг долзарб масалаларига бағишланди. Унда парламент аъзолари, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, давлат ҳамда хўжалик бошқаруви идоралари мутахассислари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари профессор-ўқитувчилари, журналистлар қатнашди. 

Дарҳақиқат, янги қонун ҳужжатлари ижроси сўзсиз ҳамда ўз вақтида бажарилишида уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга, қолаверса, аҳоли кенг қатламига чуқур тушунтириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бироқ, тадбир иштирокчилари қайд этишича, бу йўналишда амалга оширилган ишларни талаб даражасида, деб бўлмасди. Қонун ҳужжатларини тарқатишнинг яхлит тизими шакллантирилмагани, расмий тарқатмаларни ижрочиларга етказишнинг, тушунтириш ишларини олиб боришнинг тартиби ҳамда муддатлари, назорати ўрнатилмагани барча соҳада қонун устуворлигини кафолатлаш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатаётган эди. Давлатимиз раҳбарининг юқоридаги қарорида эса қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни узил-кесил бартараф этиш, жамиятни ҳуқуқий ахборот билан таъминлашнинг сифатини ошириш бўйича принципиал жиҳатдан янгича ёндашув ўз ифодасини топди.

Хусусан, қарорга кўра, қонун ҳужжатларини тарқатиш тартиби ва муддатлари мухтасар баён қилинган Қонун ҳужжатларини тарқатиш, уларнинг моҳияти ҳамда аҳамиятини ижрочилар ва аҳолига тушунтириш схемаси тасдиқланди. Жумладан, бу схемага мувофиқ, Адлия вазирлигига Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (lex.uz)га ҳужжатларни ахборот-таҳлилий материаллар билан жойлаштириш мажбурияти юкланди.

Тадбирда Адлия вазирлиги давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш бўйича фаолиятини самарали мувофиқлаштириш, услубий раҳбарлик қилиш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи экани, вазирликда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида ҳудудий бўлимлари, Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилаётгани таъкидланди. Олий Мажлис Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳар йили тегишлича Адлия вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисидаги ахборотини тинглаш амалиёти жорий қилиниши яна бир эътиборли жиҳатдир.

— Фуқароларда қонунларга ҳурмат ҳамда итоаткорлик ҳиссини шакллантириш ҳуқуқий демократик давлатни барпо этишнинг асосий шартларидан ҳисобланади, — дейди Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Алижон Очилов. — Президентимиз қарори доирасидаги ишлар ҳуқуқий тарғиботни янги босқичга олиб чиқиб, пировардида қонунчилигимиздаги ўзгариш ва янгиланишлардан фуқароларнинг хабардорлигини изчил ошириб боришга хизмат қилади. 

Анжуманда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш, қонунлар мақсад ҳамда моҳиятини аҳоли эътиборига етказишда оммавий ахборот воситалари имкониятларидан самарали фойдаланиш каби -масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Фарида МАҲКАМОВА,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+