XS.UZ
Тизимли ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда Амалий мулоқотнинг ёрқин ифодаси Эркин иқтисодий зоналар — тараққиёт таянчи Депутатлар мамлакатимизни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишмоқда Қонун ижросини таъминлашдаги камчиликлар кўрсатиб ўтилди Ҳаракат стратегияси — жамоатчилик эътиборида Тадбиркорлик фаолияти давлат ҳимоясида Инвестиция жамғармаси Фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги Сарҳисоб ва режалар Янги уйлар ўз эгаларига топширилмоқда Имконият ва омилкорлик Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси
  • 12 Январь 2017

Юртга садоқат тимсоли

Бугун дунё ҳамжамияти Ўзбекистонни тинчлик, осойишталик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик мустаҳкам қарор топган, жадал ривожланиб бораётган давлат сифатида юксак эътироф этаяпти.

Бундай марраларга мустақиллик йилларида ҳаётга татбиқ қилинаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли эришмоқдамиз. Шундай экан, истиқлол берган бебаҳо неъматларни қадрлаш, Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш муқаддас бурчимиздир.

Юртдошларимизнинг ҳар бири ушбу масъулиятни чуқур ҳис этадики, бу ҳам қалбда ўзгача фахр ҳиссини уйғотади. Айниқса, профессионал асосдаги миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган ўғлонлар садоқатда, фидойиликда тенгсиз саналишади. Бинобарин, пойтахтимиздаги  “Ватанга қасамёд” монументи юртимиз тинчлигини, сарҳадларини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга бел боғлаган фидойи ўғлонларимиз шарафига қўйилган бетакрор обида ҳисобланади. У 2010 йилнинг 12 январь куни тантанали равишда очилган.

Мажмуада халқимизнинг муносиб ўғлони давлатимизнинг бетакрор тимсоли бўлган байроғимизни кўзига тўтиё қилиб, Ватан ҳимояси учун, ота-боболаримиз хоки ётган қутлуғ заминнинг ҳар қарич тупроғини асраш учун тайёрман, деб тиз чўкиб қасамёд қилаётгани тасвирланган. Ана шу мард ва жасур фарзандга оқ сут берган, бағрида кўтариб вояга етказган, Ватан тимсоли бўлган мунис ҳамда мўътабар она бамисоли ўз қўрғони олдида туриб, ҳарбий хизматга отланган жондан азиз боласига фотиҳа бериб, унга оқ йўл тиламоқда.

Мазкур монумент сиймосида Қуролли Кучларимиз сафига киришга тайёргарлик кўраётган ёшларимизнинг юксак орзу-интилишлари ўз аксини топгани диққатга сазовордир.

Ёш авлодни фидойи ва матонатли ўғлонлар этиб тарбиялашда маънавий ибрат бўлиб хизмат қилаётган ушбу бетакрор мажмуа бугун халқимизнинг энг эъзозли масканларидан бирига айланган. Бу ерга юртимизнинг турли ҳудудларидан жуда кўплаб зиёратчилар -келади. Улар орасида олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаблари, -академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари, ҳарбий хизматчилар, кенг жамоатчилик вакилларини учратиш мумкин. Масалан, Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти курсантлари учун маънавият дарсларини “Ватанга қасамёд” монументи олдида очиқ мулоқот тарзида ташкил этиш яхши анъанага айланган.

— “Ватанга қасамёд” ҳайкали қиёфасида юртига хизмат қилишни дилига туккан фарзанд иштиёқи моҳирона тасвирланган, — дейди Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти курсанти Абдураҳмон Ҳамдамов. — Унга боқиб, эл-юртимиз олдидаги бурчимиз, сарҳадларимизни асраб-авайлаш борасидаги масъулиятимизни янада теран ҳис этамиз. Мақсадим — олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлаб, юртимиз тинчлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш. Шу орқали халқимиз, Президентимизга содиқлик қасамёдимни оқлашдир.

Ўзида чуқур ҳаётий фалсафани, теран маъно-мазмунни ифода этган, катта тарбиявий аҳамиятга эга бу улуғвор монумент шу заминда вояга етган, унинг бугунги ва эртанги кунини ўйлаб яшаётган ҳар қайси инсонни тинч ҳамда фаровон ҳаётимизнинг қадрига етишга, унинг янада гўзал ва обод бўлиши учун астойдил ҳаракат қилишга, ўз ҳаётини аждодларимиздан мерос ор-номус асосига қуришга, садоқат ва жасоратга ундайди.

 

Шавкат ОРТИҚОВ.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган