XS.UZ
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат Тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ободлик ва фаровонлик кўзгуси Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Мурожаатларга оид амалий қўлланма Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Устувор вазифалар белгилаб олинди Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув — барқарор тараққиёт гарови Алломалар меросига юксак эҳтиром Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар Яхши сўз, хайрли ташаббус Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Улуғ шоирга эҳтиром Боқий қадриятлар эъзози «Бундай юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!» Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби
  • 12 Январь 2017

Оналар қувончи, аскарлар фахри

Ҳарбийлик — чин маънода шарафли касб. Бу ўтган қисқа даврда мазкур тизимда амалга оширилган изчил ислоҳотлар, соҳа вакиллари учун яратилаётган беқиёс имконият ва имтиёзлар самарасида кўзга яққол  ташланади. Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жойларда бўлиб ўтаётган тадбирларда ушбу жиҳатлар алоҳида эътироф этилмоқда.

Хусусан, Зангиота туманида Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, маданият ва спорт ишлари, мудофаа ишлари бошқармалари, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ҳамкорлигида уюштирилган шундай тадбирлардан бири “Аскар оналарини шарафлаймиз” деб номланди. Унда юртимизнинг турли ҳудудларида Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўтаётган воҳалик аскарларнинг оналари, ҳарбий хизматчилар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этди. 

Паркент туманида яшовчи Саломат Тўхтаевани ҳам шу ерда учратдик. Унинг қувончи ичига сиғмайди. Қаерга борса, ким билан учрашса, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ўғли Илёсбек ҳақида тўлиб-тошиб гапиради. Шундай фарзанд тарбиялаганидан фахрланади-да!

 — Ўғлим Илёсни ҳарбий либосда кўриб, танимай қолибман, — дейди у. —  Бўйлари чўзилиб, норғул йигит бўлибди. Кўз тегмасин, болагинамнинг дийдорига тўйиб қайтаяпман...

Чиндан ҳам, Ватан ҳимоясига қодир мард йигитнинг онаси бўлиш — улкан бахт. Муҳими, тумандаги “Шукрона” маросимлар уйига таклиф қилинган барча аскар волидалари чеҳрасида ана шундай бахтиёрлик сурури акс этиб турди.

Маросимда сўзга чиққанлар мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш, -халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш мақсадида миллий армиямизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади. -Аскарлар оналари эса ўзларига кўрсатилаётган бундай эъзоз-эҳтиром учун давлатимизга чуқур миннатдорлик билдирдилар. 

Андижон вилоятида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган самарқандлик ва Самарқандда ўз йигитлик бурчини адо этаётган андижонлик ўғлонлар ҳамда уларнинг ота-оналари ўртасидаги “Менинг ўғлим — Ватан ҳимоячиси” номли видеомулоқот ҳам иштирокчиларга унутилмас таассуротлар туҳфа қилди. Унда кўнгил кечинмалари, дил сўзларини катта экран орқали изҳор этган бахтиёр юртдошларимиз навқирон авлод вакиллари орасида аскарлик либосини кийишга иштиёқманд ёшлар сафи тобора кенгайиб бораётганини, ҳарбий хизмат нуфузи йил сайин юксалаётганини мамнуният билан қайд этдилар. 

— Ўғлим Зокиржон Самарқанд вилоятида йигитлик бурчини ўтамоқда, — дейди Андижон шаҳрилик Дилфузахон Тешабоева. — У билан мулоқотда бўлиб, армия маҳорат ва чиниқиш мактаби эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Фарзандим ана шу қисқа давр мобайнида анча улғайибди. Жиддий, кучли, иродаси мустаҳкам йигит бўлибди. Албатта, жуда ҳам хурсандман. 

Наманган ва Навоий вилоятлари ўртасида ўтказилган видеоконференция ҳам аскар йигитлар уларнинг ота-оналари қалбига олам-олам завқ улашди.

— Ўғлим Жуманазар мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотига қарашли автомобиль мактабида ўқиб, муддатли ҳарбий хизматга отланганига ҳадемай бир йил тўлади, — дейди Косонсой туманининг Узун қишлоғида яшовчи Ҳурматой Искандарова. — Яқинда қисм раҳбариятидан фарзандим намунали хизмат қилаётгани ҳақида ташаккурнома олгандим. Бугун эса дилбандим билан телекўприк орқали суҳбатлашдим. Ҳарбийлик сабоқлари унинг алп қомати, қатъий қарашларида кўзга ташланиб турибди. Суҳбатимиз ниҳоясида болам бундан кейинги ҳаётини ҳарбий соҳа билан боғлаш ниятида эканлигини айтди. Бундан севинчимга севинч қўшилди.

— Муддатли ҳарбий хизматни кўнгилдагидек ўтаяпман, — дейди оддий аскар -Шаҳобиддин Жабборов онаси билан мулоқот чоғида. — Бу ерда янги дўстлар орттирдим. Замонавий қурол-яроғлар ва ҳарбий техникаларни бошқариш сирларини пухта ўзлаштириб олдик. Назарий ва амалий машғулотларда фаол қатнашаяпмиз. Мендан ҳамиша кўнглингиз тўқ бўлсин. Доимо сиз ва отамнинг ишончини оқлаш, -Ватанга муносиб фарзанд бўлишга ҳаракат қиламан. Айни пайтда кундалик машғулотлар билан бирга, олий ўқув юртига ўқишга киришга ҳам пухта ҳозирлик кўраяпман. Сизни жуда яхши кўраман, ойижон!

Шаҳобиддин хайрлашув олдидан онасига атаб ёзган шеърини ўқиб берди.

Видеомулоқотлар якунида концерт дастури намойиш қилинди. 

 

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ,

Саминжон ҲУСАНОВ,

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбирлари.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган