XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 11 Январь 2017

Ҳуқуқий маданият, шаффофлик ва ижтимоий шериклик

коррупцияга қарши курашишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун кенг жамоатчилик томонидан катта қувонч билан кутиб олинди. Буни фуқаролар билан учрашувларда, оммавий ахборот воситаларидаги материалларда ҳамда ижтимоий тармоқлардаги фикр-мулоҳазалар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Маълумки, коррупция ҳар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун улкан таҳдид бўлиб, у жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиради. Одамларнинг давлатга, бошқарув идораларига ишончини сўндиради, ислоҳотлар ғоясини обрўсизлантиради, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокига салбий таъсир кўрсатади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш йўлида муҳим бўлган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. 

Иқтисодиётни эркинлаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратиш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, давлат харидлари механизмларини такомиллаштириш, давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлашга доир бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жамиятимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлиги ва натижадорлигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни чуқур таҳлил қилиш, халқаро амалиётни ўрганиш, уни одамларимиз, айниқса, жойлардаги тадбиркорлар, жамоатчилик ташкилотлари билан кенг муҳокама қилиш асосида ишлаб чиқилди.

Шу ўринда Қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни ҳар томонлама тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан коррупцияга қарши рўёбга чиқарилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, жамият ҳаётининг барча соҳасида коррупциянинг намоён бўлишига йўл қўймаслик, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг барча шаклига нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтиришга қаратилганини таъкидлаш жоиз.

Маълумки, ушбу иллатга қарши курашишда жамиятнинг барча саъй-ҳаракатини бирлаштириш, аҳоли, ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг давлат идоралари билан ҳамжиҳатликда иш олиб бориши, ҳуқуқий тарғибот самарадорлигини кучайтириш жуда муҳимдир. Чунки кучли фуқаролик жамиятига ўтиш, яъни жамият ҳаётида фуқаролик институтларининг ролини ошириш коррупциянинг олдини олишнинг устувор йўналишларидан бири саналади. 

Бинобарин, Қонунда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши тартибга солинган. Унга кўра, ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади,  аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда қатнашади. Шунингдек, улар бу борада жамоатчилик назоратини амалга ошириши, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиши ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин. 

Маълумки, коррупция муаммосига қарши курашишда ҳуқуқий саводхонлик, одамларни ҳалол меҳнат қилишга ундаш, ёшларда ўз билими, куч-ғайрати ва ижодий қобилияти билан юксак марраларга эришиш ҳиссини тарбиялаш, барча бўғиндаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларида, фуқароларда коррупцияга нисбатан муросасизлик, тоқатсизлик маданиятини шакллантиришнинг аҳамияти жуда катта. 

Шу сабабли Қонунда коррупциянинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқий саводхонлик масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Унга кўра, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш йўли билан зарур чора-тадбирлар кўради. 

Таълим муассасаларида эса коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади. Давлат таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини инобатга олган ҳолда, таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбияга, мутахассисларни касбий тайёрлашнинг сифатини оширишга, таълим дастурларини доимий равишда такомиллаштириб боришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

Хулоса ўрнида айтганда, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг қўшимча ҳуқуқий кафолатларини яратади, хусусий мулк ҳуқуқига ғайриқонуний тажовузларни, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувларни чеклашга кўмаклашади. Пировардида ишчанлик фаоллиги янада ўсади, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ошади. Энг муҳими, халқимизнинг ижти-моий-сиёсий фаоллигини юксалтириб, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлайди.

 

Гулчеҳра САТТОРОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Сенати аъзоси.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган