XS.UZ
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат Тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ободлик ва фаровонлик кўзгуси Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Мурожаатларга оид амалий қўлланма Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Устувор вазифалар белгилаб олинди Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув — барқарор тараққиёт гарови Алломалар меросига юксак эҳтиром Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар Яхши сўз, хайрли ташаббус Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Улуғ шоирга эҳтиром Боқий қадриятлар эъзози «Бундай юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!» Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби
  • 11 Январь 2017

Мард ва жасур ўғлонлар осуда ҳаётимиз қалқонларидир

Мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда ҳарбий хизматчиларнинг назарий ва амалий машғулотларни чуқур ўзлаштириши билан бирга, жисмоний жиҳатдан пухта тайёргарликка эга бўлиши ҳам муҳим омиллардан саналади. Бу борада Қуролли Кучларимизда барча имконият яратилган.

Хусусан, ҳарбий қисм ва бўлинмаларда, таълим муассасаларида замонавий тренажёр заллари, спорт шаҳарчалари ҳамда мажмуалари бунёд этилган. Қолаверса, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Умумармия ўйинлари, округ ҳамда гарнизонларда ташкил қилинаётган турли спорт мусобақалари ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлигини юксалтириш, янада куч-қувватга тўлишида алоҳида аҳамият касб этаётир. Фикримизни ҳарбий спорт ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти фаолияти мисолида давом эттирамиз.

Мазкур олий ҳарбий таълим муассасасининг спорт мажмуаси уч қаватли бўлиб, унда минифутбол, волейбол, баскетбол, теннис, бадминтон ҳамда гандбол ўйинларини ўтказиш учун универсал спорт зали, жисмоний тайёргарлик машғулотларини олиб боришга мўлжалланган хоналар мавжуд. Шу билан бирга, миллий кураш, бокс, Шарқ яккакурашлари ҳамда тош кўтариш бўйича нуфузли мусобақаларни ташкил этишга ҳам шароитлар етарли. Таълим масканидаги соғломлаштириш мажмуи, сузиш ҳавзаси, стадион ҳамда жисмоний тайёргарлик учун мўлжалланган бошқа иншоотлардан ўқув жараёнида унумли фойдаланилаяпти.

— Курсантлар билан жисмоний тайёргарлик машғулотларини махсус ўқув қўлланмаси асосида олиб борамиз, — дейди подполковник Бобур Каримов. — Бунда улар организмининг психофизиологик хусусиятлари ва жисмоний чиниққанлик даражаси алоҳида эътиборга олинади. Юртимизда ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун яратилган беқиёс имкониятлар, қулайликлар туфайли сўнгги йилларда курсантларимиз сафига анча бақувват йигитлар келиб қўшилмоқда. Улар орасида шундай иқтидор эгалари ҳам борки, тез фурсатда мамлакат ва жаҳон миқёсидаги нуфузли спорт мусобақаларида муносиб иштирок этиш учун тайёр бўлишади.

Таъкидлаш керак, таҳсил мобайнида ҳар бир курсант учун режадаги ўқув машғулотларидан ташқари, ўқув секциялари, клубларда қўшимча билимлар олишга ҳам шароитлар бор. Бўлажак офицерларнинг жисмоний салоҳиятини оширишда таълим муассасасининг жисмоний тайёргарлик ва спорт кафедраси офицер ҳамда йўриқчилари кўмагида фаолият юритаётган регби, волейбол, баскетбол, самбо, эркин кураш, бокс, тош кўтариш, комбат айкидо, қўл жанги, жиу-житсу, шахмат, шашка каби секцияларнинг ўрни салмоқлидир. Зеро, руҳан тетик ва баркамол ҳарбий хизматчи ҳар қандай вазият ҳамда шароитда ўзини йўқотмасдан ҳаракатланиш, тўғри қарор қабул қилиш кўникмасига эга бўлади.

Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти вакиллари спорт беллашувларида юқори натижаларни эгаллаб, эътирофга сазовор бўлиб келишмоқда. Мисол учун, 2014 йили регби бўйича биринчи марта Ўзбекистон чемпионатида иштирок этган Мудофаа вазирлигининг ўнта жамоасидан иккитаси финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Шиддатли ва муросасиз кечган ҳал қилувчи баҳс якунида мазкур олий ҳарбий таълим муассасасининг “Баркамол” жамоаси чемпионликка эришганди. Ўша йилнинг ўзида билим юрти ҳарбий хизматчилари республика миқёсида комбат айкидо, универсал жанг, жиу-житсу бўйича ўтказилган мусобақаларда совриндорлар қаторидан жой олишди. Бундан ташқари, Қуролли Кучлар миқёсида қўл жанги ва Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўртасида бокс бўйича уюштирилган биринчиликда ҳам муваффақият қозонишди.

2015 йилда ҳам спортда диққатга сазовор натижалар қайд этилди. Хусусан, август ойида пойтахтимиз мезбонлик қилган универсал жанг бўйича Осиё чемпионатида Мудофаа вазирлигининг ўн етти нафар ҳарбий спортчиси муносиб қатнашди. Улардан учтаси олтин, иккитаси кумуш ва тўрттаси бронза медаль билан тақдирланди. Ушбу нуфузли мусобақада Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртининг биринчи босқич курсанти Бекзод Нурматов 90 кг. вазн тоифасида иштирок этиб, барча рақибидан устун келди ва қитъа чемпиони бўлди. Ўз навбатида, ўша йилнинг куз ойларида Германиянинг Штайнфурт шаҳрида қўл жанги бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатидан Бекзод юртимизга кумуш медаль билан қайтди.

2016 йилда олий ҳарбий таълим муассасаси ҳарбий спорт жабҳасида янги марраларни эгаллади. Жумладан, Мудофаа вазирлиги қўшинларида спортнинг ҳарбий-амалий ва олимпия турлари бўйича ўтказилган VI Умумармия ўйинлари билим юртининг жисмоний салоҳиятини яна бир бор яққол кўрсатди. Масалан, ҳарбий кўп кураш мусобақасида билим юрти жисмоний тайёргарлик ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Фахриддин Ҳусанов тўсиқли йўлакчани 1,45 дақиқада, 100 метр масофани 12,05 сонияда ва 3000 метр масофани 11,08 дақиқада босиб ўтди ҳамда турникда 36 марта тортилиб, ўз ёши тоифасидагилар ичида иккинчи натижани қайд этди. Ҳарбий кўп кураш мусобақасида биринчи ёш тои-фасида кўрсатилган энг юқори кўрсаткич ҳам ушбу билим юрти вакили, иккинчи босқич курсанти Суҳроб Жавли ўғлига тегишли. У турникда 40 марта тортилиб, тўсиқли йўлакчадан 1,50 дақиқа, 100 метр масофани 12,6 сония ва 3 километр масофани 11,20 дақиқада югуриб ўтди. VI Умумармия ўйинларининг якунлари бўйича Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти ҳарбий хизматчилари мусобақа дастуридан ўрин олган пичоқ билан жанг қилиш ва регби баҳсларида биринчи, бадминтон, бокс, офицерлар учкураши ва ҳарбий кўп курашда иккинчи ҳамда тош кўтаришда учинчи ўринни эгаллаб, умумий натижага кўра, биринчи ўринга сазовор бўлди.

Қўлга киритилаётган бундай ёрқин натижалар ортида машаққатли меҳнат, жонкуяр, маҳоратли устоз-мураббийларнинг фидойи хизматлари тургани барчага маълум. Мамлакатимизда ҳарбий спортнинг ривожланиши, бўлажак офицерларнинг жисмоний баркамоллигини таъминлаш, ҳарбий хизматчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортни янада оммавийлаштиришда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти бундан кейин ҳам фаоллик кўрсатишига ишончимиз комил.

 

Тимур НАРЗИЕВ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган