XS.UZ
Тизимли ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда Амалий мулоқотнинг ёрқин ифодаси Эркин иқтисодий зоналар — тараққиёт таянчи Депутатлар мамлакатимизни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишмоқда Қонун ижросини таъминлашдаги камчиликлар кўрсатиб ўтилди Ҳаракат стратегияси — жамоатчилик эътиборида Тадбиркорлик фаолияти давлат ҳимоясида Инвестиция жамғармаси Фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги Сарҳисоб ва режалар Янги уйлар ўз эгаларига топширилмоқда Имконият ва омилкорлик Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси
  • 11 Январь 2017

Турмуш обод, кўнгиллар шод

Божхоначиларга янги хизмат уйлари топширилди.

Ватанимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, мамлакатимиз иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлашда божхона хизматининг аҳамияти ниҳоятда катта. Шу сабабли давлатимиз томонидан божхона соҳаси ходимларини доимий равишда моддий ва маънавий рағбатлантириш, хусусан, соҳа инфратузилмасини тубдан такомиллаштириш, ходимларнинг меҳнат ҳамда яшаш шарт-шароитларини янада яхшилаш борасида беқиёс ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан божхона органларида хизмат қилаётган бир гуруҳ божхона ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига Сергели туманида қуриб битказилган, 40 хонадондан иборат, замонавий, барча шарт-шароитга эга бўлган янги хизмат уйларининг тантанали равишда фойдаланишга топширилгани ҳам ана шу юксак эътиборнинг яна бир амалий ифодасидир. 

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз, хусусан, божхона органлари ходимларининг турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Жумладан, сўнгги йилларда иқтисодий хавфсизлигимиз посбонларини уй-жой билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилди. Натижада Қорақалпоғистон Республикасининг “Қорақалпоғистон” ва “Даут-ота” божхона постлари яқинида барча қулайликка эга хизмат уй-жойлари мажмуаси, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бир қатор хизмат уйлари фойдаланишга топширилди.

Сергели туманида қуриб битказилган замонавий хизмат уйлари атрофи ободонлаштирилиб, сўлим гўшага айлантирилди ҳамда мебель ва маиший техника жиҳозлари билан таъминланди.

— Янги уйга кўчиб ўтганимиз оиламиз учун қувончли воқеа бўлди, — дейди Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бош инспектори Фарҳод Алмардонов. — Кўрсатилаётган бундай юксак ғамхўрликка жавобан ўз хизмат вазифамни сидқидилдан ҳамда виждонан бажаришда куч ҳамда ғайратимни аямайман.

Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати, Тошкент шаҳри ҳамда вилояти божхона бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Олий ҳарбий божхона институти, Миллий кинология маркази ходимлари, божхона фахрийлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашган тадбирда божхона ходимларининг Ватанимиз тинчлиги йўлидаги хизматлари алоҳида эътироф этилиб, самимий тилаклар билдирилди.

 

Фазлиддин АБИЛОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган