Харидорлар учун қулайлик
  • 11 Январь 2017

Харидорлар учун қулайлик

Қоракўл туманилик тадбиркор Зафаржон Қодиров асаларичилик билан шуғулланади. Яқинда у ўз фаолиятини кенгайтириб, харидорларга қўшимча қулайлик яратди.

Натижада бу ерда тайёрланаётган шифобахш неъмат 250 граммли идишларга қадоқланиб, сотувга чиқарила бошланди. 

— Асалнинг фойдали хусусиятлари ниҳоятда кўп, — дейди у. — Бол, айниқса, қиш фаслида қадрли саналади. Шу боис биз ички бозор талабларини пухта ўрганиб, маҳсулотларимизни бежирим идишларда харидорларга таклиф этаяпмиз. Янги лойиҳа рўёби учун 20 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфладик. 

Ўтган йилда Бухоро вилоятидаги мавжуд асаларичилик хўжаликлари томонидан 1700 тоннадан ортиқ асал етиштирилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn