XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 11 Январь 2017

Диққат, танлов! «Армия — юртимиз тинчлиги ва осойишталиги рамзи» Республика танлови

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Матбуот ва ахборот агентлиги, Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Мудофаа вазирлиги ва Миллий телерадиокомпания билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан журналистлар ўртасида «Армия — юртимиз тинчлиги ва осойишталиги рамзи» республика танловини эълон қилади.

Танловга тақдим этилган ижодий ишларда Қуролли Кучларимиз салоҳияти ва ҳарбий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, сарҳадларимиз дахлсизлиги, осмонимиз мусаффолиги, юртимиз тинчлиги ва мамлакатимиз осойишталигини таъминлаш йўлида фидойилик кўрсатаётган ҳарбийларнинг мардона хизмати, офицер ва сержант кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига ижтимоий-маиший шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил этилган ва маҳорат билан ёритилган бўлиши лозим.

«Армия — юртимиз тинчлиги ва осойишталиги рамзи» танлови оммавий ахборот воситаларининг қуйидаги йўналишлари бўйича ўтказилади:

— босма ОАВ ходимларининг журналистик

    ишлари (1, 2, 3-ўрин);

— тележурналистларнинг кўрсатувлари

    (1, 2, 3-ўрин);

— радиожурналистларнинг эшиттиришлари 

    (1, 2, 3-ўрин);

— интернет нашрларидаги материаллар 

    (1, 2, 3-ўрин);

— фотожурналистикага оид материаллар 

    (1, 2, 3-ўрин).

Танлов ғолиблари диплом ва қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирланади.

Танловга 2016 йил давомида ҳамда 2017 йилнинг 31 мартигача газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар, фоторепортажлар, радио ва телевидение каналларида эфирга узатилган материаллар (камида 5 та) 2017 йилнинг 5 апрелигача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари ва совриндорлари рўйхати матбуотда эълон қилинади.

Танловга тақдим этилаётган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

— муаллиф ва унинг профессионал фаолияти 

   тўғрисида маълумот (объективка);

— муаллифнинг паспорти нусхаси;

— иш жойидан тавсиянома;

— муаллифнинг манзили ва боғланиш

   телефонлари.

Ижодий ишлар «Армия — юртимиз тинчлиги ва осойишталиги рамзи» танловига» деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси.

Телефонлар: 244-64-61; 244-37-87.

Веб-сайт: www.journalist.uz

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган