XS.UZ
Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа Келажак учун муҳим қўлланма Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаяди Президентимизнинг халқ қабулхоналари Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳамкорлик Янги интерактив хизматлар Балиқчиликда вьетнам тажрибаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 10 Январь 2017

Аёллар тадбиркорлиги равнақи йўлида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари -қўмитаси томонидан “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти  — тадбиркор аёллар фаолияти ривожи йўлида” мавзуида видеосеминар ўтказилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин фаолият юритишларини таъминлаш, илғор бизнес ғояларини рўёбга чиқариш амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Хусусий мулк, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Фуқаролик кодекси ҳамда “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар уларнинг оила ҳамда жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига имкон бераётир. Бугунги кунда 14 минг нафардан зиёд ишбилармон опа-сингилларимизни ўз сафига бирлаштирган Ўзбекистон “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан ўз бизнесини бошламоқчи бўлган аёлларга кўмаклашиш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш, пировардида янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2016 йилда 24 мингдан ортиқ хотин-қизлар бизнес асосларига ўқитилгани, 16 мингдан зиёд вақтинча ишсиз аёллар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга йўналтирилгани, 130 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилгани бунинг ёрқин далилидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борада янги босқични бошлаб берди. Бинобарин, мазкур ҳужжатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгилангани ниҳоятда аҳамиятлидир. 
Видеосеминар иштирокчилари томонидан Фармонда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонунлар ижроси устидан парламент назорати шаклларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этиш таклифи илгари сурилгани, бундай вакиллик институти фаолиятининг йўлга қўйилиши тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, амалдаги қонунчилик меъёрларига тўлиқ риоя этилиши юзасидан ижро интизомини такомиллаштиришда мустаҳкам кафолат бўлиб хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.
Тадбирда Фармон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг аҳамияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди. Янги қонун лойиҳалари, чунончи, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонун, Жиноят-процессуал кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилиши кўзда тутилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида сўз юритилди.
Видеосеминарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.


Зиёда АШУРОВА,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган