XS.UZ
Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа Келажак учун муҳим қўлланма Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаяди Президентимизнинг халқ қабулхоналари Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳамкорлик Янги интерактив хизматлар Балиқчиликда вьетнам тажрибаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 10 Январь 2017

Ишимизни замон талабларига мос равишда ташкил этиш устувор мақсадимиздир

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашувини телевидение орқали диққат билан кузатдик. Унда тиббий хизматни ташкил этишнинг ҳозирги аҳволи, тизимдаги камчиликлар, амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар тўғрисида куйинчаклик билан сўз юритилди.

Учрашувда қайд этилганидек, истиқлол йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўз навбатида, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш механизми шакллантирилиб, даволашнинг илғор технология ва усуллари амалиётга кенг жорий этилаяпти.
Аммо замон шиддат билан ўзгармоқда. Бугун одамларнинг талаб ва эҳтиёжлари ҳам ошиб бораётгани айни ҳақиқат. Халқимиз тиббий маданияти юксалгани сайин улар, -табиийки, илм-фаннинг сўнгги ютуқларига асосланган малакали тиббий хизматдан баҳраманд бўлишни истаяпти. Бошқача айтганда, энди “Бизга шу ҳам бўлаверади”, деган эскича қарашлар даври ўтди. Барча тармоқ ва жабҳалар қатори, тиббиёт тизимига ҳам бевосита дахлдор масала бу. Шу боис биз, соҳа ходимлари ана шу талаблардан тўғри хулоса чиқариб, фаолиятимизни янгича асосда давом эттиришимиз зарур.
Президентимиз ўзининг сайловолди учрашувларида халқнинг ичига кириб, уларнинг дарди, муаммолари, таклифларини эшитиш лозимлигини алоҳида таъкидлаган эдилар. Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келган мурожаатларнинг 7 мингдан зиёди айнан тиббиёт тизимига тегишли экани ҳам бу соҳада муайян муаммолар йиғилиб қолганлигини кўрсатаётир.
Бугун тиббий хизматга билдирилаётган эътирозлар ўринли, албатта. Очиғи, яратиб берилаётган шароитлар, кенг имкониятлардан ҳамма жойда ҳам етарлича фойдаланилаяпти, деб бўлмайди. Биргина қишлоқ врачлик пунктлари ишини олиб қўрайлик. Ушбу муассаса замонавий биноларга жойлаштирилиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган. Бироқ уларни амалиётда тўлиқ қўллай олаяпмизми? Бу саволга ҳамма жойда ҳам ижобий жавоб бериб бўлмайди. Боиси, мазкур муассасаларни малакали бошқара оладиган мутахассислар кам. Боз устига, беморга ташхис қўйиш, муолажа, дори-дармонларни буюришдаги юзакичилик баъзан -касалликнинг узайиб кетиши, қайталаниши сингари оқибатларга олиб келаяётганидан кўз юма олмаймиз.
Бошқа тиббий муассасалардаги аҳвол ҳам яхши эмаслиги давлатимиз раҳбари томонидан атрофлича таҳлил қилиб берилди. Масалан, жойларда тиббий кўриклар номигагина ўтказилаётганлиги, тез тиббий ёрдам сифати одамларни қониқтирмаётгани, ихтисослаштирилган тиббий марказлар фаолиятида талай муаммолар тўпланиб қолганлиги, буларнинг ҳаммаси ўз соғлиғини бизга ишониб топширган халқимизнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётгани рўйирост айтилди.
Маълумки, юртимизда тиббий патронаж тизими яратилди. Унга жалб қилинган ҳамшира ўзига бириктирилган хонадонларга мунтазам бориб, аҳоли соғлиғидан доимо хабардор бўлиши, тиббий маданиятни оширишга катта ҳисса қўшиши лозим. Амалда қандай бўлаяпти? Афсуски, бу саволга ҳам аниқ, ижобий жавоб бериш қийин. Патронаж ҳамширалар ишини тубдан қайта кўриб чиқиш, улар фаолиятини жонлантириш зарурлиги таъкидланди.
Президентимиз қишлоқ врачлик пунктлари куну тун ишламоғи зарур, бунинг учун пункт ёнидан шу жойда фаолият юритадиган врачга уй қуриб бериш лозим, деган таклифни билдирдилар. Дарҳақиқат, иссиқ жон иситмасиз бўлмайди, деганларидек, касаллик вақт танлаб ўтирмайди, куннинг исталган пайтида кимнингдир тоби қочиб қолиши мумкин. Мисол учун, бу тунда рўй берса, бемор қаерга ва кимга мурожаат қилади?! Ушбу масалани ҚВПда мутахассислар навбатчилигини қатъий йўлга қўйиш билан ҳал қилиш мумкин.
Учрашув давомида соғлиқни сақлаш соҳасининг бошқа йўналишларида амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалар ҳам қатъий белгилаб олинди. Айтилган фикрлар, берилган топшириқлардан жиддий хулоса чиқариб, ҳар биримиз ўзимизга тегишли вазифаларни аниқлаб олишимиз шарт. Шундагина, давлатимиз, халқимиз олдидаги бурчимизни виждонан оқлашга эришган бўламиз.


Дурдона ШЕРАЛИЕВА,
Норин тумани кўп тармоқли
марказий поликлиника
катта ҳамшираси,
«Шуҳрат» медали соҳибаси.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган