XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 09 Январь 2017

Юксак ғамхўрлик ва ижтимоий ҳимоянинг ёрқин ифодаси

Энг олий қадрият саналган инсон ва унинг манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан биридир. Зеро, юртимизда ҳар бир фуқаронинг интилиши, қизиқишлари инобатга олиниб, унинг рўёби учун барча шарт-шароит муҳайё этилганки, бу қўлга киритилаётган ижтимоий-иқтисодий ютуқларнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилаяпти.

Шу нуқтаи назардан айтганда, мазкур йўналишдаги ишлар бундан кейин ҳам янада кенг кўлам касб этаверади. Чунки Президентимиз ташаббуси билан 2017 йил мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди.  

Давлатимиз раҳбари Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида шундан келиб чиқиб, бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида тўхталар экан, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий қилиш лозимлигига алоҳида урғу бериб, жумладан, шундай деди: “...одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш — аҳолининг давлат ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади”. 

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари тушунчалари шунчалик ўзаро боғланиб кетганки, уларни бир-биридан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Чунки одамлар билан очиқ мулоқот асносида уларнинг аҳволи, ижтимоий шароити ҳақида тасаввурга эга бўласиз. Шу боис мамлакатимизда давлат органларининг халқ билан юзма-юз мулоқот қилиши, уларга ҳисобот беришининг такомиллашган тизими йўлга қўйилаяпти. Энг асосийси, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, ҳаёт даражасини юксалтириш пайидан бўлинаётир. Табиийки, бунда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиб бораётгани -муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Дарҳақиқат, Ўзбекистонда обод ва фаровон ҳаётнинг мустаҳкам асоси бўлган иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланаётгани барчанинг ҳавасини келтираяпти. Сабаби, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий асоратлари ҳамон сезилиб турган 2016 йилда ҳам мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорлик, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг юқори ўсиш суръати қайд этилди. Масалан, ўтган йилнинг тўққиз ойида ялпи ички маҳсулот ҳажми 2015 йилнинг мазкур давридагига нисбатан 7,8 фоиз ўсди. Шунингдек, саноатда 7,2 фоиз, қишлоқ хўжалигида 6,4 фоиз, чакана савдо айланмасида 14,2 фоизлик  ўсиш кузатилди.

Эътиборли жиҳати, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ортиши анъанавий хом ашё тармоқлари ёки жаҳон бозоридаги қулай конъюнктура ва айрим хом ашё ҳамда материаллар нархининг юқорилиги ҳисобидан эмас, аксинча, рақобатдош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, замонавий хизмат кўрсатиш соҳаларини жадал ривожлантириш эвазига таъминланаётир. Ваҳоланки, якунланган 2016 йилда жаҳон иқтисодиётида тараққиётнинг локомотиви ҳисобланадиган истеъмол талабининг, айниқса, хом ашё ресурсларига бўлган талабнинг кескин пасайгани кўплаб давлатларни мураккаб вазиятга солиб қўйди. 

Шу маънода, иқтисодиётимиздаги сифат ўзгаришларини биргина мисол, яъни ялпи  ички  маҳсулот  таркибида  саноатнинг  улуши йил сайин ортиб бораётгани, ички бозор қўшимча қийматга эга товарлар билан тўлдирилаётганида яққол кўриш мумкин. Негаки, 2016 йилнинг тўққиз ойида саноат маҳсулотлари кўпайишининг аксарият қисми қайта ишлаш саноати тармоқлари ҳиссасига тўғри келди. Аниқроғи, бу кўрсаткич 2015 йилнинг мазкур давридаги 78,2 фоиздан 79,7 фоизга ошди. Натижада 50 дан ортиқ янги турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Бундай юқори кўрсаткичга, авваламбор, чуқур  ўйланган ва пухта таҳлиллар асосида ишлаб  чиқилган, бир-бири билан узвий боғлиқ стратегик дастурлар ҳисобига эришилди. Миллий саноатнинг машинасозлик ва автомобилсозлик, кимё ва нефть-кимё, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, фармацевтика, мебелсозлик, телекоммуникация ускуналари, компьютер техникаси ва мобиль телефонлар, кенг турдаги маиший электроника маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби тармоқлар жадал тараққий этиб, таъбир жоиз бўлса, етакчи кучга айланди. Буларнинг барчаси халқимизнинг юқори технологияли саноат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўзимизда ишлаб чиқарилган арзон ҳамда сифатли товарлар эвазига қондириш, экспорт ҳажмини муттасил равишда ошириб боришга хизмат қилмоқда. 

Таъкидлаш керакки, инсон манфаатларини таъминлаш, аввало, уларнинг самарали меҳнат қилиши учун зарур шароитлар яратиш, муносиб иш ҳақи тўлаш, замонавий уй-жойларга бўлган эҳтиёжини қондириш, сифатли таълим ва тиббий ёрдам кўрсатиш, дам олиш учун кенг имкониятлар беришда яққол намоён бўлади. Ушбу эзгу мақсадларга эришишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари тобора муҳим роль ўйнамоқда. 2016 йилнинг тўққиз ойида 23,6 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилгани, мазкур соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 54,6, саноатда 43,8 фоиз, инвестицияларда 38,3 фоиз, чакана савдо айланмасида 89,9 фоиз ва бандликда 77,8 фоизни ташкил этгани ана шундан далолат беради.

Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишларни сифат жиҳатидан юқори босқичга олиб чиқмоқда. Сабаби, тадбиркорларга янада кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгилаб берилди. 

Фармоннинг изчил ижросини таъминлаш, жалб этилаётган инвестициялар оқимини кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳозирданоқ ўз самарасини кўрсатмоқда. 

Инсон манфаатлари ҳимоясини кучайтириш ҳақида сўз юритилганда, республикамиз аҳолисининг ярмидан кўпи яшайдиган қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш ишларига киришилганини айтиш ўринлидир. Давлатимиз раҳбари томонидан 2016 йил 21 октябрда имзоланган “2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори бунда муҳим дастуриламалдир. Зеро, ушбу ҳужжат қишлоқ аҳолисининг замонавий ва шинам уйлардан фойдаланиш имкониятини тубдан оширишга, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишга ҳамда қишлоқларда якка тартибда уй-жой қурилишини янада ривожлантиришни кўзда тутади. 

Қарорга биноан, хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки, уч қаватли  2, 3 хонали, аҳоли зич жойлашган туманларда эса ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 2 сотих бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали, ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 4 сотих бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар бунёд этилади. Аниқроғи, жорий йилнинг ўзида республикамиз бўйича барча қулайликка эга бўлган ана шундай 15 мингта янги уй-жой барпо этиш режалаштирилган. 

Қолаверса, қурилаётган уй-жой массивларида давлат маблағлари  ҳисобидан ташқи муҳандислик ва транспорт тармоқлари қурилади, 134 та маҳалла гузари, маиший хизмат кўрсатиш, савдо шохобчалари, таълим ҳамда спорт масканлари, қишлоқ врачлик пунктлари ва бошқа ижтимоий инфратузилма объектлари ҳам қад ростлайди.

Мамлакатимизда бошланган улкан ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар замирида “халқ бой бўлса, давлат ҳам албатта бой ва қудратли бўлади” деган эзгу мақсад мужассамдир. Шу маънода, мазкур йилда халқимиз олдида буюк давлат арбоби Ислом Каримов бошлаб берган ислоҳотларимизни изчил давом эттириб, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда юқори натижаларга эришиш, янги марраларни забт этишдек улкан вазифалар турибди. Бунинг учун эса меҳнаткаш, тадбиркор ва олижаноб халқимизнинг ақл-заковати ҳам, азму шижоати  ҳам етарлидир.

Қаландар АБДУРАҲМОНОВ,

иқтисод фанлари доктори, профессор.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган