XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди Сарҳад билмас дўстлик Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда янгича ёндашув Файзулла Муллажонов Очиқлик, ошкоралик  ва масъулият Қурилиш саноатида йирик лойиҳа Бебаҳо маданий мерос ва сайёҳлик салоҳияти  Мурувват тадбирлари давом этмоқда Ўзбекистон — Туркманистон: Қардошлик ришталари мустаҳкамланиб, ҳамкорлик юксак натижалар бермоқда Тинчлик ва барқарорлик — тараққиётнинг муҳим омили Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мамлакатларимиз тараққиётига йўналтирилган дадил қадамлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ўзбекистон — Европа Иттифоқи: парламентлараро алоқалар кенгаймоқда Президент соврини — илғорларнинг илғорларига
  • 09 Январь 2017

«Фарзандим — фахрим, ғурурим!»

дейишмоқда муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаётган аскарларнинг ота-оналари

Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон — мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” шиори остида жойларда ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирларда мард ва жасур ўғлонларимизнинг эл-юрт тинчлиги йўлида кўрсатаётган ғайрату шижоати эътироф этилмоқда.

Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида ташкил этилган “Менинг ўғлим — Ватан ҳимоячиси” номли видеомулоқотга ҳам шундай фикр-мулоҳазалар алоҳида файз киритди. Тадбирда мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти, -сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш мақсадида миллий армиямизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар -самаралари хусусида сўз юритилди. Шундан сўнг аскар йигитлар онлайн мулоқот орқали ота-оналарига армиядаги ҳаёти, яратилган шарт-шароитлар ҳақида фахр билан гапириб бердилар. Бу эса Ватан ҳимоячилари куни олдидан кўнгилларга қўшалоқ қувонч улашди.

— Болалигимдан ҳарбий либос кийишни орзу қилардим, — дейди Тошкент шаҳрида йигитлик бурчини ўтаётган Тошлоқ туманилик оддий аскар Жаҳонгир Одилов. — Бугун ана шу мақсадим рўёбга чиққанидан беҳад бахтиёрман. Чунки Ватан ҳимоячиси, деган шарафли номга эга бўлиш ҳар бир йигитнинг нафақат орзуси, балки муқаддас бурчи ҳамдир. Армияда мардлик, жасурлик бобида сабоқлар олиш баробарида, юртимизга бўлган меҳр-муҳаббатим, садоқатим янада мустаҳкамланди. Видеомулоқотда ана шулар ҳақида иштирокчиларга сўзлаб бердим. Бундан ота-онамнинг хурсанд бўлганини кўриб, уларнинг ишончини оқлаётганимдан янада қувондим.

Самарқанд вилоятида ўз бурчини ўтаётган наманганлик ҳамда Наманганда хизмат қилаётган самарқандлик йигитлар ва  уларнинг ота-оналари ўртасидаги дийдорлашув ҳам ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди.

— Ўғлим Сайдулла туманимиздаги қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежини тамомлаб, муддатли ҳарбий хизматга отланганди, — дейди Наманган туманидаги “Бешкапа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Лолахон Камолова. — Бугунги тадбирда у билан худди ёнма-ён тургандай гаплашдим. Сайдулла эртанги ҳаёти ҳақида ҳам сўз юритиб, муддатли ҳарбий хизматдан сўнг олий ўқув юртига кирмоқчи эканлигини айтди. Фарзандимнинг аҳдидан қувониб, фикрини  маъқулладим. 

Видеомулоқот чоғида ота-оналар ўз дилбандларининг муддатли ҳарбий хизматни киши ҳавас қиладиган шароитларда, намунали адо этаётганлигидан хабардор бўлишди. Уларга яқинлари, маҳалла-кўй ва тенгдошларининг саломини етказиб, -Ватан олдидаги бурчини шараф билан ниҳоясига етказиш тилагини билдиришди. 

Ҳар икки тадбир якунида истеъдодли ёшлар ва бадиий жамоаларнинг концерт дастури намойиш этилди.

 

«Халқ сўзи» мухбирлари 

хабарлари асосида тайёрланди.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган