XS.UZ
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат Тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ободлик ва фаровонлик кўзгуси Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Мурожаатларга оид амалий қўлланма Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Устувор вазифалар белгилаб олинди Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув — барқарор тараққиёт гарови Алломалар меросига юксак эҳтиром Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар Яхши сўз, хайрли ташаббус Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Улуғ шоирга эҳтиром Боқий қадриятлар эъзози «Бундай юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!» Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби
  • 09 Январь 2017

Эл дарди билан яшаш — олий саодат

Буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг “Одамий эрсанг, демагил одами, Ониким, йўқ халқ ғамидин ғами” деган мисраларида қанчалик ҳикмат ва фалсафа борлигини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб турибди. Зеро, бу дунёда инсонлар дарду ташвиши билан яшаш — одамийликнинг энг олий мезони.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон жамият барпо этишга қаратилганлигини алоҳида таъкидлаган эди. Бинобарин, шу асосда мамлакатимизнинг барча ҳудудида инсон манфаатларини рўёбга чиқаришга интилиш, уларнинг орзу-ўйлари билан қизиқиш асносида муносиб турмуш шароити яратишга доир саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг эзгу ташаббуси ва белгилаб берган вазифаларига биноан, Фарғона вилояти ҳокими Ш. ўаниев иштирокида туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётир. Бу тадбирлар чоғида фуқароларни ташвишлантираётган, қийнаётган масалалар ўрганилиб, жойида ечими топилмоқда.

Бувайда туманидаги сайёр қабулда фуқаролардан 50 дан ортиқ мурожаатлар тушди. Улар, асосан, коммунал соҳа, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорлик учун кредит олиш, ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этилди, қолганлари юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбиркорлик ва фермерлик  ривожига берилаётган имконият ва имтиёзлар Л. Тожиеванинг ҳам ғайратига ғайрат қўшди. У чорвачилик билан шуғулланишга астойдил киришди. Бироқ бунинг учун зарур маблағ талаб қилинарди. Сайёр қабулдан сўнг у мақсадига етди. Иш фаолиятини бошлашига етарли кредит ажратиладиган бўлди.

Бувайда тумани марказида истиқомат қилувчи М. Ҳамроқулованинг айтишича, унинг ўғли моҳир дурадгор. Она фарзандига устахона кераклиги хусусида мурожаат қилди. Сайёр қабулда онанинг истаги рўёбга чиқди.

— Ўғлим иккинчи гуруҳ ногирони, — дейди Қўштепа туманида истиқомат қилувчи Н. Эргашева. — Ўтган йили Фарғона шаҳридаги махсус коллежни тамомлади. Сайёр қабулда фарзандим келажагини ўйлаб мурожаат қилдим. Вилоят ҳокими ҳомийлик маблағлари ёрдамида ўғлимга компьютер жамламасини тақдим этди. Ҳозирги пайтда болам компьютер хизмати бўйича сабоқ олаяпти. Тез орада у ўз фаолиятини бошлайди. 

Бағдод туманида яшовчи Шамшиддин Ҳожиев ҳам сайёр қабул якунида ишга жойлаштирилди.

— Мурожаатларнинг барчасини эътибор билан тинглашаяпти, — дейди у. — Икки йилдан буён иш излардим. Қабулдаги мурожаатимдан сўнг туман маданият ва аҳоли дам олиш марказига йўлланма беришди. Бундан жуда миннатдорман.

— Анчадан буён ўз бизнесимни йўлга қўймоқчи эдим, — дейди қабулда иштирок этган яна бир фуқаро Мадина Мамажонова. — Мурожаатим инобатга олиниб, Халқ банки томонидан менга 6 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратишга келишилди. Келгусида мен ҳам юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшмоқчиман.

Айтиш жоизки, сайёр қабуллардаги мурожаатларнинг аксарияти уй-жой масаласига оид. Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори айнан шу муаммони ҳал этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

— Янги қурилаётган уйлар, биринчи навбатда, арзонлиги ҳамда узоқ муддатли кредит эвазига берилиши билан бизга маъқул келди. Тўғриси, оиламизга ана шундай тураржойлардан бири насиб этишини истардик. Бу ҳақда сайёр қабулда кенг тушунчалар беришди. Намунавий лойиҳадаги уйлар кўпайса, қишлоқларимиз янада чирой очади, — дейди Қува туманида истиқомат қилувчи Жамилахон Абдураҳимова.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ўтказилаётган қабуллар фуқароларимиз учун қулай турмуш муҳитини яратиш баробарида, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини тобора мустаҳкамламоқда. Масалан, Фурқат туманида 110 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 6 та қишлоқ фуқаролар йиғини, 29 та маҳалла мавжуд. Аҳоли фаровонлигини таъминлаш юзасидан кўплаб тегишли юмушлар амалга оширилмоқда. Айни чоғда, ечимини кутаётган масалалар кам эмас. Вилоят ҳокимлиги томонидан ўтказилган сайёр қабулда шу ҳақда 30 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Мисол учун, қабулда Фурқат туманининг Қўқонбой қишлоғида яшовчи М. Соатова тикув цехи очиш истагида фикрларини баён этди. Унга амалий кўмак берилди. 

— Фарғона шаҳридаги махсус коллежни тамомлаганман, — дейди Марғилон шаҳрида яшовчи Ҳ. Ҳакимов. — Сайёр қабулда ишга жойлашишим учун ёрдам беришларини сўрагандим. Ҳадемай вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонаси жамоаси сафига қўшиламан. Президентимизнинг халқ манфаати йўлида ҳаётга татбиқ этаётган кенг қамровли чора-тадбирларидан мамнунмиз.

2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши юртдошларимизга кўтаринки кайфият, улкан қувонч бағишлаяпти, десак, муболаға эмас. Чунки вилоят бўйлаб ташкил этилган сайёр қабуллар давомида фуқаролардан келиб тушган мингдан ортиқ мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Халқ билан маслаҳатли бошланган амалларнинг якуни ҳам, албатта, хайрли бўлади.

 

Элёржон ЭҲСОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган