XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди Рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект «Соҳибқирон маънавияти» Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди
  • 06 Январь 2017

«Нуроний» жамғармаси марказий кенгаши йиғилиши

Пойтахтимизда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси марказий кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда жамғарма таъсисчилари, кенгаш аъзолари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Мамлакатимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Нуронийларнинг ҳаёт даражаси ва сифати янада яхшиланаётгани уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар, хусусан, аниқ мақсадли даволаш ва соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий реабилитация чоралари йўлга қўйилгани самарасидир.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган “Нуроний” жамғармаси мамлакатимизда кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишга ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг фаолиятида уруш ва меҳнат фахрийларини эъзозлаш, уларга зарур моддий, маънавий, тиббий кўмак кўрсатиш, миллий анъана ва қадриятларимизнинг бардавомлигини таъминлаш устувор аҳамият касб этади.

Жамғарма ўтказаётган маърифий тадбирлар, ижтимоий лойиҳалар мустақиллигимизни, тинч ва фаровон ҳаётимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги тезкор ва глобаллашув даври ёшлар тарбиясига янада ҳушёрлик ва огоҳлик билан ёндашишни, маънавий-маърифий жараёнларда табаррук ёшдаги инсонларнинг тажрибаси, йўл-йўриқлари, насиҳатларидан унумли фойдаланишни тақозо этмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори бўлиб ишлаб келаётган Шуҳрат Жалилов Ўзбекистон -фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси этиб сайланди.

“Нуроний” жамғармасининг Бухоро вилояти бўлими кенгаши раиси С. Ҳусенов, Қорақалпоғистон Республикаси бўлими кенгаши раиси Ш. Уснатдинов, Наманган вилояти бўлими кенгаши раиси И. Нажмиддинов, Тошкент вилояти бўлими кенгаши раиси С. Асатов, Тошкент шаҳар бўлими кенгаши раиси М. Зуфаров ва бошқалар ёши улуғ инсонларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатаётгани учун Президентимизга миннатдорлик билдирди, жамғарма олдидаги муҳим вазифалар хусусида сўз юритди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов сўзга чиқди.

Д. КАРИМОВ,

ЎзА мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган