XS.UZ
Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда
  • 04 Январь 2017

Кекса авлод вакилларига ғамхўрлик — ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналиши

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқиб, партия ва унинг депутатлик корпуси олдида турган муҳим вазифалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан фракция аъзолари ўтган даврда мамлакатимизда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ҳамда ногиронларга кўрсатиладиган тиб-бий-ижтимоий ёрдамни кучайтириш бўйича муайян ишлар амалга оширилганини таъкидладилар. Жумладан, кексалар ва пенсионерлар учун мўлжалланган Саховат ҳамда -Мурувват уйлари моддий-техника базалари, ёлғиз кексалар, пенсионер, ногиронларнинг тураржой шароитлари яхшиланди.

Фракция йиғилишида Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси номи Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармаси этиб ўзгартирилишининг ўзига хос жиҳатларига тўхталиб ўтилди. Қайд этилганидек, бу мазкур ташкилот фаолиятини тубдан ўзгартириб, нафақат кексаларимизни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, балки уларнинг бой ҳаётий тажрибасини мамлакатимиз келажаги бўлган ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, кекса авлод вакилларини ҳурмат қилиш, эзгулик сингари халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига садоқат руҳида тарбиялашга йўналтирилган ижтимоий фаолиятга жалб этишга хизмат қилади.

Муҳокамалар чоғида депутатлар Фармонда кўзда тутилган чора-тадбирлар жойларда кексалар турмуш даражасини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштирокини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга кўмак беришини таъкидладилар.

Мазкур Фармон кекса авлод вакилларининг саломатлигидан тортиб, уларнинг турмуш даражасини яхшилаш тизимини тубдан юксалтиришга хизмат қилиши нуқтаи назаридан келиб чиқиб, фракция аъзолари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди ҳамда унинг ижросини таъминлашда мутасадди ташкилотлар қаторида депутатлар ҳам фаоллик кўрсатишлари мақсадга мувофиқлиги юзасидан фикрлар билдирилди. Айниқса, 2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида оқсоқоллар, кексалар ҳамда фахрийлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг ҳаётий муҳим муаммоларини муҳокама қилиш ва ҳал этишга ёрдам бериш устувор вазифа сифатида белгилаб олинди.

Айтиб ўтилганидек, ушбу ҳужжатда белгиланган чора-тадбирларнинг рўёбга чиқарилиши қариялар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг жамиятимиз ҳаётида фаоллигини ошириш, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратиш, тинчлик ҳамда осойишталикни таъминлаш соҳасида катта авлод вакилларининг ролини юксалтириш, умуман олганда, кексаларни қўллаб-қувватлаш давлат тизимини янада такомиллаштириш мақсадида олиб борилаётган ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Йиғилиш якунида мазкур Фармон ижросини таъминлашда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг барча даражадаги ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

 

Зиёда АШУРОВА.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган