XS.UZ
Тизимли ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда Амалий мулоқотнинг ёрқин ифодаси Эркин иқтисодий зоналар — тараққиёт таянчи Депутатлар мамлакатимизни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишмоқда Қонун ижросини таъминлашдаги камчиликлар кўрсатиб ўтилди Ҳаракат стратегияси — жамоатчилик эътиборида Тадбиркорлик фаолияти давлат ҳимоясида Инвестиция жамғармаси Фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги Сарҳисоб ва режалар Янги уйлар ўз эгаларига топширилмоқда Имконият ва омилкорлик Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси
  • 04 Январь 2017

Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ

Халқимиз эзгуликни дилга тугиб, яхши ниятлар билан юксак мақсадларга интилиб яшайди. Бунёдкорлик иштиёқи, Ватан тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига муносиб ҳисса қўшишдек улуғвор ғоялар ҳар бир юртдошимизнинг хайрли амалларида ўз ифодасини топаяпти.

Жумладан, 2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилини кўтаринки кайфиятда кутиб олдик. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига йўллаган Янги йил табриги ҳар биримизга ғайрат-шижоат бахш этиб, янада юксак марралар сари руҳлантираётгани шубҳасиз. Зеро, айни пайтда юртдошларимизда ана шундай руҳиятнинг зоҳирлигини уларнинг ёруғ чеҳраси, юз-кўзи, болажонларнинг шўх-шодон кулгисидан ҳам яққол илғаш мумкин.

Биз, мамлакатимизнинг барча ҳудуди каби, пойтахтимизда ҳам қизғин давом этаётган байрам томошаларини кузатиб, турли соҳа вакилларининг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутдик. Чунончи, “Локомотив-Анҳор” боғи ёнидаги майдонга йиғилган каттаю кичикнинг завқу шавқи юртимиздаги тинчлик-осойишталикнинг ёрқин ифодаси -сифатида кишида шукроналик ва фахр туйғусини уйғотади.

— Давлатимиз раҳбарининг Янги йил табригини телевидение орқали кўриб, эзгу тилакларини бевосита ўзларидан эшитганимиздан беҳад тўлқинландик, — дейди меҳнат фахрийси, 76 ёшли Оқилжон ота Азимов. — Унда ҳар биримизнинг дилимиздаги гаплар айтилди. Айниқса, янги бошланган Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилидаги амалга ошириладиган ҳар бир ислоҳот замирида “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ” деган олижаноб мақсад ҳамда вазифалар туриши кўнглимни тоғдек кўтариб юборди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинаётган муҳим ҳужжатлар, ҳаётга татбиқ этилаётган эзгу ташаббуслар инсон омилига устувор аҳамият қаратиш, ижтимоий барқарорликни янада ривожлантириш, тинч, файзу баракага тўла бугунги турмушимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлашда янги истиқболларни очиб беради. 

Таъкидлаш жоизки, байрам тадбирларининг юксак савияда, кўтаринки кайфиятда ўтказилишида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Тошшаҳарнур” давлат унитар корхонаси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва бошқа кўплаб ташкилот ҳамда бирлашмалар муносиб ҳисса қўшди. 

Майдон марказидаги баландлиги 26 метр, айланаси 7 метрдан ортиқ гўзал арчага минглаб шар ва ўйинчоқлар, камалакранг чироқлар зеб бериб турибди. Арча “Ўзмахсусмонтажқурилиш” акциядорлик компаниясига қарашли “Чирчиқпўлатмонтаж” масъулияти чекланган жамияти ишчиларининг саъй-ҳаракати билан қад ростлади. Ён-атрофдаги прожекторлар унинг кечки пайтда янада мафтункор, маҳобатли кўринишини таъминлайди. 

— Юртбошимизнинг халқимизга йўллаган Янги йил табригини катта иштиёқ билан эшитдик, — дейди Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидан келган Ойтўра Жумаева. — Инсон омилига устувор эътибор қаратилаётган, фарзандлари ҳеч кимдан кам бўлмай ўсаётган, кексалари иззат-икром топаётган шундай табаррук юртда яшаётганимиздан ғоят фахрланамиз. Турмуш ўртоғим билан касбимиз бир: ўқитувчимиз! Мамлакатимизда шарафли ва масъулиятли касб эгаларига кўрсатилаётган юксак эътибордан беҳад миннатдормиз. Ёшларимизнинг турли халқаро танловлар, фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритиб келаётганини кўриб, қувонамиз. Мана бугун невараларимни олиб, байрам томошаларига келдик. Улар дилдан яйрашди. Барчамизнинг тилимизда, дилимизда ягона тилак — илоҳим, тинчлигимизга, истиқлолимизга, юртимизга, дориламон кунларимизга кўз тегмасин!

 

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Ҳасан ПАЙДОЕВ 

олган суратлар.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган