XS.UZ
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат Тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ободлик ва фаровонлик кўзгуси Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Мурожаатларга оид амалий қўлланма Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Устувор вазифалар белгилаб олинди Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув — барқарор тараққиёт гарови Алломалар меросига юксак эҳтиром Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар Яхши сўз, хайрли ташаббус Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Улуғ шоирга эҳтиром Боқий қадриятлар эъзози «Бундай юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!» Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби
  • 04 Январь 2017

Барака ойи

Ҳижрий-шамсий йил тақвимига кўра, ҳозир айни жадий ойи.  Қуёш тоғ эчкиси буржига оғган бу пайтда табиатнинг кўплаб ноёб ҳодисаси рўй бериши унинг аҳамиятини янада оширади.

Гап шундаки, йилнинг энг узун туни жадийга тўғри келади. Халқимиз ялдо кечаси деб атайдиган оқшом салкам 15 соат давом этади. Йилда бир марта кузатиладиган ушбу ҳодиса Шарқ халқларида ўзгача шоду хуррамликда кутиб олиниб, кенг тантана қилинади.   

Одатда, тун узайиши мезон ойи кириб, тун ва кун тенглашган пайт — 22 сентябрда бошланади. Ой охирига бориб, тун ҳукмига тўлиқ икки соат ўтади. Тун узайиши жараёни, айниқса, тўқсонда яққолроқ намоён бўлади. Чилла кирганидан сўнг — 

25 декабрдан эса кун узая бошлайди. Халқимиз нақлида айтилганидек, “Тўқсонда тўрғай одими билан, қантар оғса, қарға одими билан кунлар узаяди”. 

Совуқ об-ҳаво жадий табиатига хос хусусиятдир. Юртимизда ёғингарчиликларнинг асосий қисми мазкур ойда кузатилади. Ахир, қиш чилласининг катта қисми ҳам шу пайтга тўғри келади-да! Аммо баъзи йиллари илиқ келгани ҳам бор гап. Шунинг учун ҳам нуроний кишилар жадий киргач, ой ва қуёшдаги ўзгаришларга алоҳида аҳамият қаратишади. Чунки “Ой қўтанласа ойда, қуёш қўтанласа кунда ёғар” мақоли бежиз айтилмаган. 

Кексалар дуога қўл очишар экан, “Қиш қишдай бўлсин” дея ният қилишади. Бинобарин, ҳосилнинг баракаси, чорванинг барори кўп жиҳатдан чилла об-ҳавосига боғлиқ. Зеро, ёмғир — барака, қор — ризқ, демакдир. “Қор ёғди, дон ёғди” мақоли замирида ҳам ана шу ҳаётий ҳақиқат мужассамдир. 

Шу кунларда ёққан қор ғаллага кони фойда. У кузги буғдой майсалари устини кўрпадек қоплаб, экинни қаҳратоннинг изғиринларидан асрайди. Кўклам келгач, қорлар эриб, ғалла томирига куч беради. 

Шудгор қилинган ерларда қорнинг сингувчан сувлари нам сақлаб, озуқа вазифасини ўтайди. Энг муҳими, қишловчи зараркундаларга қирон келтиради. Чилла сувини, айниқса, боғбонлар ўзгача қадрлашади. Пайт бўлди дегунча дов-дарахтлар ва токзорларга чилла сувини оқизиш пайидан бўлишади. Негаки, бу пайтда обиҳаётга қондирилган -токзор ва мевазорлар ёзда сувни бир марта кам талаб қилади, мўл ҳосил тўплайди. 

Шунинг учун халқимиз жадийни барака ойи сифатида хушнудликда қарши олади. 

 

С. ИБОДУЛЛАЕВ тайёрлади.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган