XS.UZ
Асрларга татигулик улкан лойиҳалар Таълим тизимидаги янгиланишлар: Барча саъй-ҳаракатлар фарзандларимиз бахту саодати учун Зиёрат туризми жадал ривожланади «Озод юрт тўлқинлари» Ўн бир миллион долларлик экспорт амалиёти Рағбат ва ишонч масъулияти Ёшлар ўзларига муносиб иш топди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида “Foreign Affairs” Марказий Осиёдаги янги жўшқин сиёсий жараён тўғрисида Электрлаштирилган йўлнинг афзаллиги нимада?  Янгиланаётган тафаккур жозибалари Одамийликнинг олий мезони Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак»
  • 12 Ноябрь 2016

Оила институти ва баркамол авлод тарбияси

Мамлакатимизда мустақилликнинг илк йиллариданоқ ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом, маънавий етук қилиб тарбиялаш, бунинг учун миллий ва маънавий қадриятларимиздан келиб чиққан ҳолда, оила институтини ривожлантириш кучли ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди.

Шунга кўра, давлат ва жамият тараққиётининг ўзига хос кўзгуси бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ушбу муҳим бўғинда ижтимоий-маънавий соғлом муҳитни қарор топтириш, пировардида ўғил-қизларимизнинг онгу шуурига эзгулик, бунёдкорлик ғояларини чуқур сингдириш, бугунги мураккаб замонда уларни турли иллатлар ва мафкуравий хатарлардан асраш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётир. Соғлом она ва бола йилида бу борадаги ишлар кўлами ҳамда суръати янада ошгани эътирофга молик.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтказилган илмий-амалий конференция кучли, барқарор ва фаровон давлат негизи сифатида оилаларни мустаҳкамлаш, уларда вояга етаётган ёш авлод тарбиясининг маънавий-психологик ва ҳуқуқий жиҳатларига бағишланди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Бош прокуратура, Ички ишлар, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, Аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ходимлари, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда журналистлар қатнашди.

Оила ва оилавий анъаналарнинг халқимиз қадриятларида тутган ўрни беқиёс. Бугунги глобаллашув даврида ижтимоий-иқтисодий омиллар ўзгариб бораётган бир шароитда оила жамиятнинг ахлоқий асоси, маънавият ўчоғи, миллий анъана ва урф-одатларни асраб-авайлаш манбаи сифатида ижтимоий институт мақомини тобора мустаҳкамламоқда. Конституциямиз асосида қабул қилинган Оила кодекси ва тегишли қатор қонун ҳужжатлари оила институтини жамиятнинг бошқа ижтимоий тузилмалари ҳамда ҳаётимиздаги ўзгариш ва янгиланишлар билан уйғун тарзда равнақ топтиришда, унинг нуфузини янада оширишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир. Қолаверса, оилаларнинг давлат ва жамият томонидан муҳофаза қилиниши билан боғлиқ конституциявий нормани ҳаётга самарали татбиқ этиш мақсадида миллий институтлар тизими яратилгани диққатга сазовор.

Албатта, оилада вояга етаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш масаласи кўп жиҳатдан ота-оналарнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва физиологик билимлари даражасига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, маҳаллаларда аҳолининг, айниқса, ота-оналар, ёш оилалар аъзоларининг ижтимоий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, тиббий, педагогик ва психологик соҳалардаги билимларини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари изчил олиб борилаётгани айни муддао бўлмоқда.

Анжуманда шулар хусусида сўз борар экан, навқирон авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда “Оила — маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлиги тобора мустаҳкамланаётгани ва мазкур ҳамкорлик вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини кучайтириш, тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишда муҳим омилга айлангани қайд этилди. 

— Оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган қонунлар, давлат ва ҳудудий дастурлар ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашда тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда қатор нодавлат ташкилотлари, илмий жамоатчилик вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда, — дейди “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари вазифасини бажарувчи Ҳафиза Мамадалиева. — Хусусан, марказимиз томонидан фуқароларда, аввало, ёшларда оилавий анъаналарга ҳурмат ва садоқат ҳиссини кучайтириш баробарида, уларни турли ғоявий-мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилишнинг самарали усулларини илмий асосда ўрганиш, юртимизнинг барча ҳудудида  ота-оналарнинг ижтимоий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, тиббий, педагогик ва психологик соҳалардаги билимларини юксалтиришга қаратилган кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. “Оила энциклопедияси” ва “Қизлар энциклопедияси” китоблари чоп этилгани, таъбир жоиз бўлса, ана шу эзгу мақсадлар йўлидаги изланишларнинг ёрқин натижасидир.

Тадбир давомида алоҳида шуъбаларга бўлинган ҳолда, оилада маънавий етук фарзандларни тарбиялашнинг долзарб масалалари, ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабатларнинг маънавий-ахлоқий, психологик ва ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатлари, маҳалла ва оиладаги қадрият ҳамда анъаналарнинг миллий қиёфани шакллантиришдаги ўрни чуқур таҳлил қилинди. 

— Эндигина ҳаётни таниётган болаларнинг мусаффо қалбига турли иллатлар, соғлом фикр ва қарашларимизга ёт ғоялар дахл қилишига йўл қўймаслик, уларни авайлаб-асраш давлат ва жамиятнинг устувор вазифаси саналади, — дейди  Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Исломиддин Холиқов. — Мустақил фикрга, кенг дунёқарашга эга бўлмаган, оилада, маҳаллада ва таълим муассасасида назоратсиз қолган ўсмир  атроф-муҳит ёки ижтимоий воқелик таъсирида ҳуқуқбузарлик содир этмаслигига, оқибатда жиноят оламига кириб қолмаслигига кафолат бериш мушкул.  Шундай нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик, бу борадаги профилактика ишларини  кучайтириш ҳозирги давр талабидир. Айтиш керакки, бугунги анжуман айни йўналишда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ижтимоий шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш бўйича ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имконини берди.

Тадбир якунида оилада вояга етаётган ёш авлодда ота-онага, Ватанга меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш, маънавий-ахлоқий, миллий-маданий қадриятларни улар онги ва тафаккурига сингдиришда таъсирчан услублардан фойдаланиш, оила, маҳалла ва таълим муассасаларининг ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашдаги ролини, оилавий тарбия жараёнида миллий қадриятларнинг аҳамиятини янада оширишга қаратилган илмий хулосалар ва амалий таклифлар ишлаб чиқилди. 

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Боситхонова сўзга чиқди.

Фарида МАҲКАМОВА,

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган