XS.UZ
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби Тараққиётимиз ва фаровонлигимиз кафолати Ўзбекистон заминида етиштирилган пахта толаси халқаро стандартларга тўла мос келади Жаҳон пахта бозорининг  йирик маркази Кўрсаткич эмас, натижа муҳим Ўзбекистон оқилона ташқи сиёсатининг халқаро эътирофи Ўзаро ҳурмат, очиқлик ва  хайрихоҳликка асосланган  ҳамкорлик Шавкат Мирзиёев 25-26 октябрь кунлари Туркияга ташриф буюради Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди
  • 27 Сентябрь 2016

Касбга меҳр эътирофи

Айни кунларда республикамиз ҳудудларида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

Бу эзгу ташаббус  меҳнаткашларнинг ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш орқали иш унуми ва самарадорлигини янада оширишга қаратилган.
Унда меҳнат жамоалари иштирок этиб, салоҳиятларини чамалаб кўриш имкониятига эга. Номзодлар муайян соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган мутахассислар орасидан саралаб олинаяпти. Бунда уларнинг изланувчанлиги, эришган ютуқлари, илгари сурган ташаббуслари, ёшларга ўз касби сирларини ўргатиб, шогирдлар тайёрлашдаги саъй-ҳаракатлари, меҳнат жамоасидаги обрў-эътибори ва жамоатчилик ишида фаоллигига асосий эътибор қаратилаётир.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти Китоб тумани кенгаши тизимидаги ташкилотларда ҳам ана шундай тадбир бўлиб ўтди. Унда 300 нафарга яқин иштирокчилар орасидан саралаб олинган 60 нафар ўз касбининг моҳир эгаси муносиб рағбатлантирилди ҳамда навбатдаги босқичга йўлланма олди.
— Ёшлигимдан деҳқончиликка қизиқаман, — дейди танлов ғолибларидан бири, Китоб туманидаги “Нуриддин Раҳмонов” фермер хўжалиги раҳбари Нуриддин бобо Раҳмонов. — Шу соҳада меҳнат қилаётганимга 50 йил бўлди. Касбимга меҳрим баландлиги боис пенсияга чиқсам-да, меҳнат билан банд бўлишни маъқул кўрдим. Халқимиз орасида машҳур Дашнобод анори кўчатини етиштиришни йўлга қўйдик. 2001 йилда истиқлолнинг 10 йиллигига бағишлаб Мустақиллик боғини барпо этдик. Унинг атрофида гулзорлар ташкил қилинди. Бугун боғимиз шиғил ҳосилга кирган. Оила аъзоларимиз билан элимиз дастурхони файзу баракага тўлишига ҳисса қўшаётганимиздан бахтиёрман.


Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган