XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 26 Август 2016

Замонавий «Afrosiyob» электропоезди Бухорога йўл олди

Манзилга етиб бориш муддати — 3 соату 20 дақиқа. Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги байрами арафасида мамлакатимиз ҳаётида яна бир унутилмас, тараққиётимиз барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшадиган воқеа юз берди. Тошкентдан Бухорога электрлаштирилган темир йўлдан тезюрар поезд қатнови бошланди. Эндиликда юк ташиш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати юксалиши баробарида, манзилга етиб бориш муддати 2,5 марта қисқарди. Бу орқали, ўз навбатида, харажатлар сарфи ҳам тубдан камаяди.

Шу билан бирга, мазкур лойиҳа ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий ривожида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Президентимизнинг ғояси ҳамда ташаббуслари асосида истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб ривожланишнинг муҳим омилларидан бири — ягона миллий темир йўл тизимини яратиш, Шарқ ва ўарбни боғлайдиган транспорт коммуникацияларига асос солишга улкан эътибор қаратилди. Шу мақсадда бунёд қилинган Навоий — Учқудуқ — Султон Увайстоғ — Нукус темир йўли мамлакатимиз Шимолини марказ билан, Амударё орқали ўтган кўприк эса Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятини бошқа ҳудуд-
лар билан туташтирди.
Тошгузар — Бойсун — Қумқўрғон темир йўл линияси эса бугунги кунга келиб Жанубий ҳудудлар равнақида муҳим ўрин тутмоқда. Ангрен — Поп электрлаштирилган темир йўл линияси ва Қамчиқ туннелининг фойдаланишга топширилиши Фарғона водийсини юртимизнинг бошқа вилоятлари билан темир йўл орқали боғлади. Бинобарин, келгусида мазкур темир йўл тармоғи Хитой — Марказий Осиё — Европа янги халқаро транзит темир йўл коридорининг энг муҳим бўғини бўлиши, шубҳасиз.
Айтиш жоизки, 2011 йилда юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоездининг Тошкент — Самарқанд, 2015 йилда Тошкент — Қарши йўналиши бўйлаб мунтазам қатнови йўлга қўйилган эди.
Кеча мазкур тезюрар поезд пойтахтимиздан илк бор Бухорога йўл олди. Темир йўлчилар, маданият ва санъат намояндалари, тадбиркору ишбилармонлар, фермерлар, умуман, Бухоро, Самарқанд, Навоий вилоятлари фаоллари ҳамда ёшлар унинг биринчи йўловчилари бўлишди.
Эътиборли жиҳати, “Afrosiyob” электропоезди ойнасидан ташқарини кузатган киши юртимизнинг шаҳару қишлоқлари қиёфаси тубдан ўзгариб, тобора чирой очиб бораётганига яна бир карра ишонч ҳосил қилади. Зеро, ҳар йили кўплаб замонавий инфратузилма объектлари, кўркам тураржойлар, муҳташам иншоотлар, таълим муассасалари, спорт мажмуалари барпо этилаяпти. Турмушимиз эса тобора фаровон бўлиб бораётир. Бундан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак, арзийди.
Пойтахтимиздан йўлга чиққан поезд Самарқанд темир йўл вокзалида вилоят жамоатчилиги томонидан тантанали кутиб олинди. Шундан сўнг самарқандлик ҳамда Навоий вилоятилик бир гуруҳ фаоллар қўшилган “Afrosiyob” поезди Бухоро томон йўлда давом этди.
Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 26 мартдаги “Самарқанд — Бухоро” темир йўлини электрлаштириш ва юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси туфайли халқимизга ана шундай шарт-шароит яратиб берилди.
Ўтган йилнинг апрель ойида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан мазкур участкани юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларга мослаштириш учун темир йўлларни реконструкция қилиш, янги “пўлат из”ларни ётқизиш ҳамда электрлаштириш ишлари жадал суръатларда бошлаб юборилган эди.
Лойиҳа қиймати қарийб 400 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу темир йўлнинг узунлиги 259 километрдан иборат. Унинг ишга туширилишига, бор-йўғи, 16 ой вақт сарфланди. 16,2 миллион куб метр тупроқ, шунингдек, 146 километрлик “Мароқанд — Навоий” участкасида ер кўтарма ишлари бажарилди, алоҳида янги темир йўл линияси қурилди. Навоийдан Бухорогача бўлган масофадаги мавжуд “пўлат из”лар тўлиқ реконструкциялаштирилди.
Бундан ташқари, ушбу йўналишда жами 222 та сунъий иншоот, шу жумладан, битта пиёдалар ўтиш йўлаги, тўртта йўлўтказгич ва шунча кўприк қуриб битказилди. Поездларни бир маромда электр қуввати билан таъминлаб берувчи тўртта электр тортиш станцияси биноси тикланиб, улар энг замонавий техника ҳамда жиҳозлар билан таъминланди.
— Ишнинг тез ва сифатли бажарилишида темир-бетон таянчлари, туташтириш тармоқлари, кўндаланг металл мосламалар ўз вақтида етказиб берилгани айни муддао бўлди, — дейди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг энергия таъминот бошқармаси бошлиғи Маъмуржон Сулаймонов. — Жумладан, электрлаштиришда фойдаланилган 6 мингта темир-бетон таянчи ҳамда бошқа жиҳозлар маҳаллий корхоналаримиз томонидан тайёрлаб берилди.
Магистралнинг икки томонида деярли 500 километрдан зиёд масофага металл тўсиқлар ўрнатилди. Бу каби саъй-ҳаракатлар натижасида Каттақўрғон шаҳрида бир йўла юз нафар йўловчига хизмат кўрсатувчи замонавий вокзал биноси бунёд этилиб, унинг қошида узунлиги 400 метрлик поездлар тўхташига хизмат қилувчи бетон платформа ишга туширилди.
Лойиҳа доирасида Бухоро вокзали ҳам тубдан реконструкциядан чиқарилди. Пировардида эски, кўримсиз вокзал ўрнида замонавий, халқаро стандартларга мос, бир вақтнинг ўзида 300 нафардан зиёд йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган муҳташам иншоот қад ростлади. Унда кенг ва ёруғ кутиш зали, чиптахоналар, она-бола ҳамда тиббиёт хонаси, шунингдек, сайёҳларни кутиб олиш, кузатишни ташкил этишга хизмат қилувчи барча шарт-шароитга эга кўркам маскан ўрин олган. Айниқса, иншоот олд қисмида барпо этилган муаззам фаввора, гулу гулзорлар киши кўнглига ором бағишлайди.
— Вокзал биноси қурилишида миллий меъморчилигимизнинг энг яхши анъаналари, хусусан, ёғоч-ганч ўймакорлиги услубидан фойдаланган ҳолда, унга замонавий қурилиш материаллари билан жило бердик, — дейди бухоролик таниқли ҳунарманд Алишер ўойибов. — Оқ тусли мармардан деворларга мутаносиб ишланган нақшлар Бухоронинг қадимий обидаларидаги тасвирлардан андоза олинган ҳолда тайёрланди. Бино фойесида эса ганч ўймакорлигининг тагзаминли услубидан фойдаландик. Бу юмушларни 35 нафар шогирдимиз билан амалга оширдик.
Соат 11.40. Замонавий электропоезд байрамона безатилган Бухоро вокзалига 200 нафар меҳмон билан карнай-сурнай садолари остида кириб келди. Вокзалда меҳмонлар иштирокида Тошкент — Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоездининг қатнови йўлга қўйилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси О. Раматов ва бошқалар юртимизда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараларига тўхталиб, тараққиётга хизмат қилувчи бундай йирик ҳамда истиқболли лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилаётгани халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга, иқтисодиётимиз ривожини таъминлашга муносиб ҳисса бўлиб қўшилаётганини таъкидладилар.
— Мамлакатимизда чорак аср мобайнида рўёбга чиқарилган ишлар кишини ҳайратга солади, — дейди меҳнат фахрийси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Беҳбуд Жумаев. — Мустақилликнинг 25 йиллиги арафасида Тошкент — Бухоро йўналишида тезюрар поезднинг ишга туширилиши биз, бухороликлар қалбини фахр-ифтихор ҳиссига тўлдирди. Бу поезд мамлакатимиз пойтахтидан Бухорога атиги 3 соату
20 дақиқада етиб келишининг ўзи мўъжиза. Ўн беш, борингки, 25 йил аввал биров шу ҳақда гапирса, буни афсонага йўяр эдик. Аммо истиқлол шарофати билан бир пайтлардаги афсоналар бугун ҳақиқатга айланди.
Шу куннинг ўзида “Afrosiyob” поезди Бухородан Тошкентга қайтди.
Мазкур лойиҳанинг фойдаланишга топширилиши натижасида темир йўл участкасининг ўтказиш имконияти 36 фоиз ошади, эксплуатация харажатлари эса шунча миқдорда камаяди. Энг асосийси, ушбу йўналишда яна 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Зокиров сўзга чиқди.


Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбирлари.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+