XS.UZ
Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 — 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Инсон манфаатларини таъминлаш — асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим босқич Сиёсий мулоқотларнинг амалий натижалари Суд тизими янгиланишлари соҳадаги хато ва камчиликларни бартараф этишга хизмат қилади Юқори малакали кадрлар Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир Мурожаатлар ислоҳотларнинг жойлардаги натижаларини кўрсатади Оилавий тадбиркорлик нега оқсамоқда? Тинч-осуда ҳаётимизни асрашнинг муҳим мезони Маҳаллийлаштириш ва инвестициявий муҳит самараси Сенаторлар Ҳаракатлар стратегияси ижросида фаол иштирок этмоқда
  • 23 Август 2016

Нуронийларга байрам туҳфаси

Косонсой туманида Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Марказий Кенгаши қошидаги “Қадрлаш” дам олиш маскани фойдаланишга топширилди.

Косонсой сойи соҳилида жойлашган ушбу муассасанинг сўлим табиати кишига ҳузур бағишлайди. Замонавий дизайн асосида қурилган масканда бир йўла 30 киши, ёзги дам олиш мавсумида 500 нафардан зиёд фахрийлар ҳордиқ чиқариши мумкин. Эътиборлиси, бир ва икки кишига мўлжалланган хоналарда барча шарт-шароит яратилган.
— Мазкур янги дам олиш маскани энг улуғ, энг азиз байрамга ўзига хос туҳфа бўлиб, мамлакатимизда кекса авлодга кўрсатилаётган эътибор, уларнинг соғлиғини тиклаш йўлидаги ғамхўрликнинг яна бир ифодасидир, — дейди меҳнат фахрийси Муфат ота Маматов. — Бу ерга юртимизнинг барча ҳудудидан ташриф буюрадиган нуронийларга Косонсойнинг тоза ҳавоси ҳамда шифобахш суви янада тетиклик бағишлайди, албатта.
Муассасанинг очилиш маросимида иштирок этган “Нуроний” жамғармаси Марказий Кенгаши раиси Ш. Усмонов ва бошқалар юртимизда кексаларни эъзозлаш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлар ҳақида атрофлича тўхталдилар.
Санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбирга янада файз киритди.
Маросимда Наманган вилояти ҳокими Х. Бозоров сўзга чиқди.

 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган