XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 16 Август 2016

Мангуликка дахлдор лаҳзалар

Йигирма беш йил — тезкор вақт маконида бир лаҳзалик фурсат. Бироқ мустақилликнинг тотли неъматларидан баҳраманд бўлган юртдошларимиз бу даврни асрларга қиёс этади. Боиси шу қисқа муддат давомида Ўзбекистон юксак салоҳиятли мамлакат эканини бутун жаҳонга ёрқин намоён қила олди.

Айтайлик, бундан 25 йил илгари Устюртда йирик корхона қурилади, Нукусда фавворалар жилваланади, Оролбўйи ҳудудидаги энг чекка туманларда ҳам барча қулайликка эга намунавий уй-жойлар барпо этилади, дейишса, очиғи, биров ишонмасди. Баъзан мўъжизалар рўй бермаяптими, мабодо, деб ўйлаб қоламиз. Қаранг, Қорақалпоғистон Республикасидаги ўзгаришларнинг кўлами шунчалик кенгки, кўриб дил яйрайди. Ўтган йили янги уй-жойлардан ташқари, 117 та ижтимоий соҳа объектида реконструкция ва қурилиш ишлари амалга оширилди. Ўнлаб касб-ҳунар коллежлари, мактаблар, тиббиёт муассасалари бунёд этилди. Сув тармоқлари тортилди. Бундан аҳоли беҳад мамнун.

Истиқлол иншоотларидан яна бири Қўнғирот сода заводидир. Ўтган йили корхона хорижлик буюртмачиларга 24 минг тонна маҳсулот етказиб берди. Ички бозорда “Кварц”, “Асл ойна” “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятлари, “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси Қўнғирот сода заводи маҳсулотига асосий буюртмачилардир.

Минг йиллар давомида инсон оёғи етмаган Устюрт саҳросида бугун оламда тенгсиз газ-кимё мажмуаси ишга тушди. Теварагида истиқлолнинг яна бир шаҳри қад ростлади.

Мактаб — келажак иморати. Шу маънода, биргина 2015 йилда ҳудудда 9700 ўринли 22 та, жорий йилда 530 ўринга эга иккита мактаб барпо этилган бўлса, саккизта мактабда реконструкция, 12 тасида таъмирлаш ишлари бажарилди.

Бошқача айтганда, ҳар бир эзгу саъй-ҳаракат инсон манфаатларига қаратилган. Бу бизнинг бахтимиз, ғуруримиздир!

Кенгесбой КАРИМОВ,

Қорақалпоғистон Ёзувчилар

уюшмаси раиси.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+