XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 16 Август 2016

Табиат — мўъжизакор табиб

Мамлакатимизда бетакрор табиати, шифобахш суви, иқлими билан Бўстонлиқ, Китоб, Бойсун, Ургут, Зомин, Нурота, Чортоқ каби кишини ўзига мафтун этувчи масканлар кўп. Ушбу жаннатмонанд манзилларни нафақат юртдошларимиз, балки хорижликлар ҳам бир бориб кўришга қизиқади.

Зомин тумани ҳам табиий жозибаси билан алоҳида ажралиб туради. Кейинги йилларда мазкур ҳудудда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари туфайли унинг қиёфаси янада кўркамлашди, аҳолига кўпдан-кўп қулайликлар яратилди. Хусусан, Қизилсой қишлоғида намунавий лойиҳалар асосида олтмишдан ортиқ янги уйлар қурилди. Улар гўё моҳир мусаввир яратган гўзал асардек ажиб манзара ҳосил қилган. Туман маркази ҳам обод. Кўчалар кенгайтирилган, йўлларнинг икки чети бўйлаб барпо этилган турли маиший хизмат ва савдо иншоотлари, замонавий стадион, болалар сузиш ҳавзаси, “Бахт уйи”, мусиқа ва санъат мактаби истиқлолимиз шарофатини ўзида яққол ифодалайди.

Ҳар бир қишлоқнинг ўзига яраша тарихи бор. Еттикечув қишлоғидаги Мих номли қадамжо қадимда карвонлар тўхтайдиган жой бўлгани ҳақида манбаларда келтирилган. Эни йигирма етти метрли, 700 ёшда деб тахмин қилинадиган Бобоёнғоқ ноёб табиат обидалари рўйхатига киритилган. Зомин тоғларидаги арча турлари Швейцариядагидан кўра кўпроқ. Дуоба, яъни “икки сув” қишлоғида икки сой бирлашади. Барча тоғ суви жамланиб, Зомин сув омборини ташкил этади. Ҳудуд аҳолиси шу тарзда обиҳаёт билан таъминланади. Ўриклисой, Сувлисой, Қуруқсой, Сарикамар, Усмонлисой, Пишағор каби тоғ ёнқишлоқларининг ерлари лалмикор бўлганидан аввал одамлар, асосан, овчилик, чорвачилик билан шуғулланган бўлса, ҳозир деҳқончилик ривожланиб, маҳсар, зиғир, арпа, нўхат, буғдой етиштириш йўлга қўйилган. Пишағор асли пешғор, яъни “ғоролди” деган маънони англатади. Бу қишлоқ ҳудуди катталиги, аҳоли сони кўплиги билан ажралиб туради. Намунавий лойиҳалар асосидаги уйлар Тоғтерак қишлоғида ҳам қад ростлаган. 

Зомин ҳақида гап кетганда, албатта, бу ердаги машҳур сиҳатгоҳ кўпчиликнинг хаёлига келади. Ушбу маскан ҳам қайта таъмирланиб, энг замонавий тиббий ускуналар, зарур техника воситаларига эга бўлди. Ҳар йили бу ерга турли гўшалардан минглаб юртдошларимиз келиб, саломатликларини мустаҳкамлаб қайтишади. Айниқса, ёз жазирамасида ташриф буюрувчилар сони сезиларли даражада ортади. Чунки Зоминнинг танга ҳузур бахш этувчи ҳавоси табиат яратган энг улуғ табиб, мўъжиза! Денгиз сатҳидан икки ярим минг метр юксакликда арчалар, тоғ гиёҳларининг ифори киши кайфиятини кўтариб, руҳига ором бағишлайди...

“Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал”, дейди халқимиз. Яхшиси, ўзингиз Зоминга келиб, ҳаммасига гувоҳ бўлинг.

 

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+