XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 10 Август 2016

Деҳқон мададкори, юқори ҳосил гарови

Қишлоқ хўжалигида самарадорликнинг юқори бўлиши кўп жиҳатдан мазкур соҳада етакчи куч сифатида шаклланган фермер хўжаликларининг замонавий техникалар билан таъминлаш даражасига боғлиқ. Ахир “Техника — деҳқон қаноти” деб бежиз айтилмаган. Чунки ер майдонларини экиш мавсумига сифатли тайёрлаш, уруғ қадаш, ниҳолларни обитобида парваришлаш, ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш — буларнинг барчаси техника кучи ёрдамида амалга оширилади.

Шу боис мамлакатимизда деҳқон ва фермерларга зарур техника ҳамда механизмларни етказиб бериш масаласига жиддий аҳамият қаратилаяпти. Президентимизнинг 2012 йил 21 майдаги “2012 — 2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида”ги қарори бу борада, айниқса, муҳим омил бўлмоқда.

Дарҳақиқат, мазкур ҳужжатга мувофиқ, республикамизда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари, машина-трактор парклари, муқобил машина-трактор парклари, шунингдек, бошқа тегишли тузилмалар юқори унумли, тежамкор техника ҳамда агрегатлар билан таъминланаяпти. 2016 йилнинг биринчи ярмида “Ўзагромашсервис” уюшмаси тизимидаги вилоятлар машина-трактор парклари бирлашмалари томонидан 76 та “Доминатор-130” русумли ғалла ўриш комбайни, 15 та “Арион-630” ва “T-7060” русумли юқори унумли ҳайдов тракторлари сотиб олингани бунинг яққол далилидир.

Илгари аграр соҳада фойдаланиладиган техникалар четдан олиб келинган бўлса, эндиликда бунга ҳожат қолмади. Сабаби, истиқлол йилларида юртимизда 60 га яқин турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ерни чуқур юмшатгичлар, сеялкалар, роторли ўт ўриш, ўғит сочиш, ғўзани чеканка қилиш мосламалари, чопиқ, ҳайдов ҳамда транспорт тракторлари, экскаватор-юклагичлар ана шулар жумласидандир.

Мамлакатимизда ғалла ўриш комбайнлари ишлаб чиқарила бошлангани эса, айтиш мумкинки, қишлоқ хўжалиги машинасозлигида чинакам янгилик бўлди. Чунки бундай йирик техникаларни йиғиш мураккаб технологик жараёндан иборат бўлиб, бунинг учун малакали мутахассислар ва юксак иқтисодий салоҳият талаб этилади. Ўзбекистонимизда буларнинг барчаси муҳайё эканлиги туфайли халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган комбайнлар тайёрланаяпти.

Айтиш жоизки, мазкур техникаларни ишлаб чиқаришда инсон омилига устувор аҳамият қаратилган. Яъни уни бошқариш жуда қулай бўлиб, кабинаси шовқинни пасайтириш, совитиш тизими билан жиҳозланган. Яна бир афзал жиҳати, унумдорлиги юқори ҳамда тежамкор. Ҳосилни нобудгарчиликсиз йиғиштириб олади. Сомонни ўта майдалаб юбормасдан, бир қатор қилиб тўкиб кетиши эса уни йиғиштириш, тойлаш учун қулайлик туғдиради.

Бундай техникалар деҳқонларнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни ўз вақтида йиғиштириб олишда қўл келаяпти. Хусусан, жорий йилги мавсумда 1 миллион 300 минг гектардан ортиқ майдондаги ғалла жуда қисқа фурсатларда ўриб-янчиб олингани бунга яққол мисол бўла олади.

Қўлга киритилган ушбу ютуқнинг кўплаб омиллари бор, албатта. Аввало, давлатимиз раҳбарининг шу йил 12 майдаги “2016 йилда бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мавсумга пухта ҳозирлик кўрилгани, қолаверса, 3300 дан зиёд юқори унумли ғалла ўриш комбайнидан фойдаланилгани, ишчи-хизматчиларга зарур меҳнат шароити яратиб берилгани айни муддао бўлди.

Шу ўринда комбайнларнинг мавсум давомида бетўхтов ва гуруҳ бўлиб ишлашини ташкил этиш мақсадида жойларда отр-ядлар тузилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Чунки ҳар бир отрядга техник талабларга тўлиқ жавоб берадиган кўчма устахоналар бириктирилиб, операторларнинг барчаси “ЎзКейсСервис” қўшма корхонаси ҳамда “ЎзКлаасСервис” масъулияти чекланган жамиятининг вилоятлар бўлимларида қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқитилди. Бундан ташқари, ҳар бир ғалла ўриш комбайнига касб-ҳунар коллежларининг икки нафар ўқувчиси бириктириб қўйилди. Бу эса “Устоз — шогирд” анъаналари асосида малакали мутахассислар тайёрлаш, битирувчилар бандлигини таъминлашга хизмат қилаяпти.

Мавжуд қишлоқ хўжалиги техникалари, жумладан, ғалла ўриш комбайнларини мавсумга тайёрлашда талаб этиладиган эҳтиёт қисмлар, шиналар ва бошқа моддий-техника ресурслари етказиб берилишида узилишлар бўлмади. Натижада улар тез, сифатли ҳамда мукаммал таъмирдан чиқарилиб, дон атиги 19-20 кун ичида саранжомлаб олинди. Ваҳолонки, илгари бу юмуш техника камлиги, бунинг устига уларнинг бузилиб қолиши туфайли ниҳоятда чўзилиб кетарди. Оқибатда ҳосилнинг маълум қисми бой берилар эди.

“Деҳқончиликда танаффус бўлмайди”, дейди халқимиз. Чиндан ҳам, аграр соҳада иш ишга уланиб кетаверади. Шу маънода айтганда, ғалладан бўшаган майдонлар сомондан тозаланиб, пешма-пеш шудгорланмоқда.

Ёзги шудгорнинг сифатли ўтказилиши учун ҳам зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинди. Яъни отрядлар тезкор хизмат кўрсатувчи автотранспорт воситаси ва кўчма дам олиш уйи (вагон) билан таъминланди. Дала шароитида хизмат кўрсатиш учун зарур ускуналар, шунингдек, лемех, ағдаргич, ёнилғи насоси учун форсункалар, мотор ҳамда гидро мойлари, ёқилғи ва мой фильтрлари ҳамда юқори босимга чидамли гидрошланг каби зарур воситалар захираси яратилди.

Шу билан бирга, ерни қисқа муддатларда ва сифатли шудгорлаш мақсадида ҳайдов агрегатларининг созлиги, омочларнинг тўғри ростланиши ҳамда чимқирқар билан бутланиши, тунги ёритиш чироқлари билан таъминланиши доимий назорат остида. Зарурат туғилганда, ҳайдов тракторлари, омочларни таъмирлаш учун Республика таъминот ва таъмирлаш корхоналари томонидан жойларга керакли миқдорда эҳтиёт қисмлар ҳамда моддий-техника ресурслари етказиб берилаяпти.

Президентимиз шу йилнинг 30 июнь — 1 июль кунлари жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятларига қилган ташрифи давомида вилоятлар фаоллари ва фермерлари билан суҳбатлашди. Давлатимиз раҳбари учрашувда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари парваришида замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш, истиқболли навларни экиб, ҳосилдорликни янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги кучайиб бораётган бир пайтда мавжуд экин майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда ҳудуднинг экспорт салоҳиятини юксалтириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Бу эса “Ўзагромашсервис” уюшмаси зиммасига ҳам қўшимча вазифалар юклади, албатта. Шундан келиб чиқиб, фермер хўжаликлари ва уларга хизмат кўрсатувчи корхоналарни замонавий, юқори унумли ҳамда тежамкор техникалар билан таъминлаш бўйича изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда. Зеро, қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш даражасининг ортиши деҳқону фермерларимизнинг оғирини енгиллаштириб, пировардида экинлардан баракали ва сифатли ҳосил етиштиришга хизмат қилади.

 

Қаюм ШУКУРОВ,

«Ўзагромашсервис» уюшмаси бошқарма бошлиғи.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган