XS.UZ
Мамлакатимизда Биринчи Президентимизни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом фарзанд — оила қувончи, жамият ютуғи Ўзбекистон Президенти Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди Наманган: Ташаббуслар, режалар, натижалар Туркия делегациясининг ташрифи Нуреттин Жаникли: ўзаро ҳамкорлигимиз янги босқичда давом этмоқда Халқаро алоқалар ривожи — иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили Мурожаатларга эътиборсизлик фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишига олиб келади Эскича ишлаш ва ҳисоботлар ортидан қувиш фаолият самарадорлигига тўсқинлик қилади Сиёсий партиялар қонун лойиҳалари юзасидан электорат фикрларини ўрганмоқда Бошқарув тизимидаги ислоҳотлар Замонавий солиқ сиёсати: ютуқ ва камчиликлар таҳлили «Ўзбекистон: кашф этилган янгиликлар» Талаб қилишга ҳақлисиз Энергия сарфи қисқарди Барқарор ўсиш кузатилади Соҳибқирон назарига тушган қишлоқ Ғаройиб ликопча Учта олтин ва тўртта кумуш медаль ўзбекистонлик паралимпиячиларга насиб этди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги тизими Электоратга берилган ваъдалар устидан чиқиш пайти келди Қонун лойиҳалари муҳокамасида янгича ёндашув ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти Болаларга китоблар тарқатилмоқда Ҳаракатлар стратегияси: юксак тараққиётга эришишнинг ҳуқуқий кафолати
  • 06 Август 2016

Даладагиси эмас, хирмондагиси ҳисоб

Пахтачиликда  август ойининг ўрни беқиёс бўлиб, ушбу даврда бажариладиган юмушлар ҳосилга ҳосил қўшишнинг муҳим омили ҳисобланади. Шу боис ҳам деҳқон ва фермерлар унинг ҳар бир кунидан унумли фойдаланиб, агротехника тадбирларини сифатли амалга оширишга ҳаракат қилишади. Бизнинг фермер хўжалигимиз ишчи-хизматчилари ҳам бунга риоя этиб, экинни суғориш, культивациялаш, шунингдек, уни турли касаллик ҳамда зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоялашга жиддий эътибор қаратаётгани учун мўл ҳосил тўпланмоқда. 

Бу йилги мавсумда мутахассислар тавсиялари, қолаверса, кўп йиллик тажрибага суяниб иш юритаётганимиз ўз самарасини бераяпти. Гап шундаки, айни пайтда ҳар бир туп ғўзада 10 — 12 тадан бўлиқ кўсак бор. Улар баракали ҳосилдан дарак бериб турибди. Аммо бу хотиржамликка асос бўла олмайди. Халқимиз айтганидек, “Даладагиси эмас, -хирмондагиси ҳисоб!” Шунинг учун экин парваришига жиддий аҳамият қаратиб, зарбдор август ойида кўсаклар сонини янада кўпайтиришни мақсад қилганмиз. 

Чунки бугунги кунда агротехника тадбирлари тўлиқ ўтказилса, яъни камида 2 марта культивация қилинса, экин “шарбат” усулида суғорилса, мавжуд ғўза гули 20 — 25 кунда бўлиқ кўсакка айланиб, 1 октябрга бориб тўлиқ очилади ва биринчи навли пахта бўлади. Ҳозир бир туп ғўза ўртача 7-8 тадан шоналаган, демак, мазкур ойда ишловни тўхтатмасак, яна камида 8 — 10 центнер қўшимча ҳосил оламиз. 

Суғоришда тежамкор технологияларни қўллаш орқали сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ғўзаларни чанқатиб ҳам, кўллатиб ҳам қўймаслик учун зарур чора-тадбирларни кўраяпмиз. Бу жараёнда сувчиларимиз Ботирали Иброҳимов, Шерқобил Эшманов назоратни бир зум ҳам сусайтирганлари йўқ. Улар ҳозирги пайтда қатор ораларига тўртинчи марта “шарбат” оқизишаяпти. Суғоришнинг ушбу усули, аввало, сувнинг буғланиб, йўқотилишининг олдини олади. Қолаверса, ерда намни узоқ сақлаб, ғўзанинг сувга бўлган талабини бир неча кунга узайтиради.          

Таъкидлаш керакки, бўлиқ кўсаклар сони кўпайишида чеканканинг самарасини ҳеч нима билан ўлчаб бўлмайди. Негаки, экиннинг ўсув қисми чилпиб олингач, у бўйига эмас, энига ўсади. Бунинг маъноси шуки, ушбу агротехника тадбири ўтказилганидан сўнг озуқа ҳосил тўпланишига туртки беради. Шунинг учун биз мазкур тадбирни аллақачон ўтказиб бўлганмиз. Бироқ экиннинг ҳолатидан келиб чиқиб, ён шохларини табақалаштирган ҳолда, чеканка қилиб чиқдик. 

Механизатор Жўра Турсоатов эса суғорилган экин майдонларини пешма-пеш культивация қилмоқда. У техникасини қатор ораларига киритишдан олдин агрегатнинг ишчи қисмларини белгиланган шаклда ўрагани, уни “йўрттириб” эмас, балки “одимлатиб” юргизаётгани туфайли ҳосил шохларига асло зарар етказилаётгани йўқ. Тупроқ майин қилиб юмшатилиши баробарида,  бегона ўтлардан тозаланаётир.  

Биз агротехника тадбирларини ой охирига қадар қизғин давом эттирамиз. Шунга яраша мўлжални каттароқ олдик: ҳосилдорликни шартномавий режадаги 

33 центнер ўрнига 40 — 42 центнерга етказмоқчимиз. Ана шунда даромадимиз янада юқори бўлади. Зеро, давлатимиз томонидан яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, мўл ва баракали ҳосил етиштириш биз, фермерлар зиммасидаги шарафли вазифадир. 

Ҳусан МИРЗАҚУЛОВ,

Денов туманидаги 

«Фаррух» фермер хўжалиги раҳбари.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+