Кичик бизнеснинг рақобатдош маҳсулотлари
XS.UZ
Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби Ўзбек спорти: бугунги натижалар биз учун якуний марра эмас Ўзбекистонлик ижрочиларнинг маҳорати Варшавада эътироф этилди Президент: мактаб ўқувчилари томонидан 310 та оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилган 54 мамлакатга мева-сабзавот экспорт қилинди, кўплаб янги бозорлар ўзлаштирилди Ҳудудларда йирик логистика марказлари ташкил этилиши мумкин Президент қиш-баҳор мавсуми учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлашда сусткашликка йўл қўйган айрим вилоятларни танқид қилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига келди Шавкат Мирзиёев: қиш-баҳор мавсумида халқимиз дастурхони сархил мевалар, сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўкин бўлиши Президент: олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар содир этилмоқда Ҳафта охирида мамлакатимизда қор ёғиши мумкин Ўзбекистон ва Германия фавқулодда вазиятларда аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилади Тошкент, Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига янги прокурор тайинланди «Тошкент» РФБ савдо айланмаси 2,6 маротабага ошди Қонунчиликдаги янгилик: бир неча касб ва лавозимда ишлагайдиганлар учун 50 фоиздан кўп ҳақ тўланмайди Охирги беш йилда товар белгилари бўйича қарийб 13,4 мингта талабнома келиб тушди Тадбиркорлар учун яна бир қулайлик: Товарларни реэкспорт қилишда рухсатнома олиш тартиби бекор қилинди
  • 04 Август 2016

Кичик бизнеснинг рақобатдош маҳсулотлари

Пойтахтимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан тайёрланаётган янги маҳсулотларнинг “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” деб номланган тақдимоти бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатдошлиги таъминланишида кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларининг роли тобора ортмоқда. Зеро, истиқлол йилларида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ишбилармонлар фаолияти қўллаб-қувватланаётгани, уларга қўшимча имтиёзлар берилаётгани муваффақиятларнинг бош омили бўлаётир. Натижада соҳа вакиллари ички бозорни юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш баробарида, экспорт ҳажмининг ўсишига муносиб ҳисса қўшмоқда. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган тақдимотга ташриф буюрганлар бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилдилар. 

Гап шундаки, унда пойтахтимизда фаолият юритаётган 40 га яқин тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандлар ўзларининг сара маҳсулотларини намойиш этдилар. Улар сифат кўрсаткичлари, бежирим дизайни билан хорижникидан асло қолишмайди. Шу боис ташқи бозорда тобора харидоргир бўлиб бораётир. 

— Бугунги тадбирни ўтказишдан мақсад пойтахтимизда фаолиятини йўлга қўйган ишбилармонлар маҳсулотларини кенг оммага таништириш, улар ўртасидаги кооперация алоқаларини янада ривожлантиришдан иборат, — дейди Савдо-саноат палатасининг -Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бўлими бошлиғи ўринбосари Рустамбек Баратов. — Тақдим қилинган маҳсулотларнинг асосий қисми “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи остида экспорт қилинаётгани, албатта, ҳаммамизга юксак ғурур бағишлайди. 

Дарҳақиқат, бугунги кунда халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяётган кичик бизнес субъектларининг сони йилдан-йилга ортиб бораётир. Улар томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар эса сифатли ҳамда харидоргир.

— Буюртмачиларга “Ўзимизники” бренди остида икки йилдан бери трикотаж маҳсулотлари етказиб бераяпмиз, — дейди “Saipov Group” оилавий корхонаси маслаҳатчи-технологи Лемара Меджитова. — Дастлаб момиқ сочиқлар ишлаб чиқарган бўлсак, бугунги кунда унинг қаторига яна тўқсондан ортиқ трикотаж буюмлар ҳам қўшилди. Маҳсулотларимизга нафақат юртдошларимиз, балки хорижликлар ҳам қизиқиш билдиришаяпти ва айни пайтда экспорт бўйича келишув жараёнлари олиб борилаётир. 

Тақдимотда тадбиркорлар ўз маҳсулотлари ҳақида йиғилганларга атрофлича маълумот беришди.  

Раҳим ШЕРҚУЛОВ.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР