XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 03 Август 2016

Асосий эътибор — сифатли парваришга

“Халқ сўзи” газетасининг шу йил 2 август сонида “Август — ҳосилга ҳосил қўшиш зарбдор ойи” сарлавҳаси остида эълон қилинган мутахассис тавсиясини ўқиб чиқиб, мақола биз, пахтакор фермерлар учун муҳим қўлланма бўлибди, деган фикрга келдим. Чунки унда ғўза парваришидаги энг масъулиятли давр — август ойида бажариладиган муҳим агротехника тадбирларининг аҳамияти ва бу жараёнда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

Дарҳақиқат, пахта ҳосили тақдири айни шу кунларда ҳал бўлади. Ҳозирги тиғиз меҳнат мавсумида экинни суғориш, культивация қилиш тадбирлари сифатли бажарилиб, зараркунанда ҳашаротлар ҳамда турли касалликларга қарши чора-тадбирлар кечиктирилмай кўрилса, мавжуд ҳосил элементлари тўлиқ сақланиб, бўлиқ кўсаклар сони кўпаяди. Ахир омилкор деҳқонлар бу пайтдаги экин ҳолатини бир коса сувга бежиз ўхшатишмайди-да. Чунки коса хиёл чайқалса, ундаги обиҳаёт тўкилганидек, ғўза парваришига озгина эътиборсизлик ҳам йил бўйи қилинган меҳнатнинг зое кетишига олиб келиши мумкин.

Ана шу масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, фермер хўжалигимизда ғўза парваришини рисоладагидек олиб бораяпмиз. Чунки ғўза август ойида кун санайди. Бу паллада деҳқон унга мадад бериб, меҳр кўрсатиши лозим. Яъни энг аввало, техника кучидан самарали фойдаланиш, культивацияни тез-тез ўтказиш зарур.

Экин қатор оралари қанча кўп юмшатилса, шунча яхши. “Битта кесак — битта кўсак” деган нақлдан ҳам маълумки, бир кесакка барҳам бериш билан битта қўшимча кўсак ҳосил қилиш мумкин. Нега деганда, сифатли бажарилган культивациядан сўнг тупроқнинг ҳаво ўтказувчанлиги яхшиланади. Натижада ғўза ривожи тезлашиб, ҳосилга ҳосил қўшилади. 

Ушбу агротехника тадбирини олиб бориш чоғида тракторларнинг ишчи қисмлари “балиқ сирти” қилиб ўралиб, ғилдираклар олди суйри этиб ҳимояланган бўлиши шарт. Йўқса, ҳосил шохлари ва кўсакларга зарар етиши ҳеч гап эмас.  

Кузги шудгордан аввал ҳар гектар ерга ўртача 40 тоннадан маҳаллий ўғит киритишнинг аҳамияти жуда катта. Бунинг самараси айни августда, ҳосилга ҳосил қўшиш пайтида кўринади. Бу даврда тупроқ таркиби фойдали минерал моддаларга қанча бой бўлса, шунча яхши. Маҳаллий ўғитга қондирилган майдонларда намлик ҳам бир меъёрда сақланади. Ниҳоллар ташқи таъсирларга бардошли бўлиб ўсади. Шу боис ҳам биз экинни суғоришда “шарбат” усулидан фойдаланаяпмиз. Шу каби изчил чора-тадбирлар туфайли ўтган йиллар давомида 20 гектар ҳосилдорлиги паст, шўрхок ернинг унумдорлигини оширишга муваффақ бўлдик. 

Умуман олганда, ҳар йили ғўза майдонларининг гектаридан ўртача 40 центнердан ҳосил олаяпмиз. Даромадимизга даромад қўшилмоқда. Янги техника харид қилаяпмиз. Хўжалигимиз аъзоларининг турмуши янада фаровонлашмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, ҳукуматимиз биз, фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётир. Чунончи, жорий мавсумда қўшимча тарзда минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш материаллари ажратилди. Сув таъминоти жойида. Биз, фермерлардан ягона талаб эса ана шу имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ҳосилга ҳосил қўшишдир. Токи, мамлакатимиз мустақиллигининг қутлуғ 25 йиллиги нишонланаётган йилда мўл ва сифатли пахта етиштириб, давлатимизнинг иқтисодий қудратини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшайлик. 

Обида БОБОМУРОДОВА,

Ғиждувон туманидаги 

«Достонбек» фермер хўжалиги раҳбари.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган