XS.UZ
Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида
  • 25 Июль 2016

Ёш мутахассислар учун билим ва тажриба мактаби

Юртимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини ҳаётга татбиқ этишда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари Федерацияси ва Савдо-саноат палатаси ўртасида имзоланган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид Бош келишувга, унга мувофиқ ишлаб чиқилган тармоқ ҳамда ҳудудий келишувларга, бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда амал қилаётган қарийб 123 мингта жамоа шартномаларига Ёшлар учун қўшимча кафолатлар бўлими киритилган. Пировардида бугунги кунда шу орқали 18 ёшга тўлмаган ёшлар ҳамда касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига меҳнат муносабатлари соҳасида қўшимча имтиёзлар берилмоқда.

Бу борадаги ишларни янада кучайтириш,  иқтидорли ёш ишчи-мутахассисларнинг ўзлари танлаган касб-ҳунар сирларини пухта эгаллашга бўлган интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ишчи касбларини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Ёш ишчи кадрларни тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш” лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш ташаббуси илгари сурилди. Мазкур лойиҳа учун жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан давлат ижтимоий буюртмаси ажратилди. Лойиҳа доирасида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази иштирокида жорий йилдан бошлаб “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танлови ташкил қилинди. 

Ушбу танловдан кўзланган мақсад иқтидорли ёш ишчи касб эгаларини аниқлаш, уларнинг касбий маҳорати ҳамда билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароит яратиш, энг яхши ишланмаларни амалиётга кенг жорий этишдан иборат. Шу боисдан мазкур кўрик-танлов ёшлар томонидан зўр қизиқиш билан кутиб олинди. 

Унинг қуйи босқичларида 2,5 минг нафарга яқин 25 ёшгача бўлган ишчи-мутахассислар ва коллежлар битирувчилари қатнашди. Эътиборлиси, улар пайвандлаш, қишлоқ хўжалиги машина ҳамда жиҳозларига хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш, қурилиш-пардозлаш ишлари, умумий қурилиш устаси, тикувчилик, тикув буюмлари ишлаб чиқариш, сартарошлик, косметология, ошпазлик каби кўплаб соҳаларда ўзлари эришган ютуқларни намойиш қилдилар. Пировардида ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 86 нафар иқтидор эгаси республика босқичига йўлланма олди. 

Танловнинг якуний босқичи “Пайвандлаш ишлари (механик) техниги” номинацияси баҳслари билан бошланди. Назарий билимлар ҳамда амалий кўникмалар синовдан ўтгач, “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ газ-электр пайвандчиси Артём Олхоликов ғолибликни қўлга киритди.

— Бундай нуфузли танловда қатнашиб, муваффақият қозонганимдан мамнунман, — дейди у. — Келгусида билим ва кўникмаларимни янада мустаҳкамлаб, халқаро даражада ҳам касбимни дунёга танитишни ўзим учун мақсад қилиб олганман. 

“Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш механиги” йўналиши бўйича бўлиб ўтган баҳслар натижасида ўз касбига меҳр қўйган энг маҳоратли ёшлар аниқланди. Унга кўра, Денов туманидаги Ҳазорбоғ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи битирувчиси Ш. Магатов биринчи ўринни эгаллади. 

— Устозларим кўрсатмасига амал қилиб, ғолибликни қўлга киритдим, — дейди “Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси” номинацияси ғолиби, Хоразм вилоятидаги Хонқа қурилиш ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи битирувчиси Р. Абдиримов. — Тез орада ўзим танлаган соҳа бўйича иш бошлаш ниятим бор. Бу борада менга ушбу танлов жараёнида эгаллаган билиму кўникмаларим қўл келишига ишонаман.  

“Умумқурилиш ишлари устаси” номинацияси бўйича Сурхондарё вилоятидаги Термиз архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи битирувчиси О. Содиқовга тенг келадиган топилмади. 

Ҳар бир жараён ҳакамлар ҳайъати томонидан холис баҳоланди. Унга кўра, “Тикув ва тикув буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи” номинациясида Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани енгил саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Д. Қаҳҳорова ғолибликни қўлга киритди.  

“Сартарошлик ва декоратив косметика устаси” номинациясида Урганч маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси М. Қадамбоева ғолиб деб топилди.

Ёш ошпазларнинг янги маҳорат қирраларини очиб берган “Ошпаз” номинациясида биринчиликни Наманган шаҳридаги “Зомин элегант сервис” МЧЖ ходими Т. Абдуллаев қўлга киритди. 

ўолиб ҳамда совриндорларга касаба уюшмалари томонидан диплом ва совғалар топширилди. 

Танлов якуни муносабати билан ташкил этилган матбуот анжуманида ёш ишчи-мутахассислар ўзлари танлаган соҳаларда эришган ютуқ ҳамда маҳоратларини намойиш қилиш баробарида, тенгдошлари қўлга киритган муваффақиятлар билан ҳам танишиш имконига эга бўлганликлари алоҳида таъкидланди. Шу маънода, бу тадбир биринчи бор ўтказилаётган бўлишига қарамай, ёшлар учун билим ва тажриба мактаби вазифасини ўтади, дейиш мумкин.

Ғолиблар шу йилнинг 24 августида ўтказиладиган “Ёш мутахассислар” IV Республика форумида қатнашадилар.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган