XS.UZ
Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида
  • 20 Июль 2016

Хусусий мулк кафолатини таъминлаш —  пировард мақсад

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан манфаатдор вазирлик, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тадбиркорлик субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида видеоконференция ташкил этилди.

Унда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доир қонунчилик ижросини янада самарали таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда хусусий секторнинг жадал ривожланиши ва янги иш ўринларини яратишдаги фаолиятини давлат томонидан рағбатлантириш учун барча ташкилий ҳамда ҳуқуқий асослар яратилган. Энг муҳими, у замон талаби асосида изчил такомиллаштирилаётир.

Хусусан, Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги Фармони асосида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривож-лантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги соҳа тараққиётида янги босқични бошлаб берди. Ушбу Қонун нормалари ижросини таъминлашда прокуратура органлари зиммасига катта масъулият юкланган.

Видеоконференцияда прокуратура органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилаётгани кўрсатиб ўтилди. Жумладан, бу борада 2015 йил ва 2016 йилнинг олти ойи мобайнида ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва бошқа давлат органлари ходимлари томонидан содир этилган 12 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Натижада 1200 нафардан зиёд мансабдор шахслар маъмурий ёки интизомий жавобгарликка тортилди, назорат тадбирлари натижаси асосида 250 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар 9350 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш имконини бергани диққатга сазовордир.

Видеоконференцияда юртимизда кейинги йилларда қабул қилинган тадбиркорлик фаолияти эркинлигини кафолатловчи қонун ҳужжатлари, шу жумладан, давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ҳаётга татбиқ этилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, юқоридаги қарорга асосан, 194 та “ягона дарча” маркази фаолияти йўлга қўйилиб, уларда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш учун барча зарур шароит яратилган. Ушбу марказлар орқали 16 турдаги давлат хизматлари кўрсатилиши кўзда тутилган бўлиб, фуқаролар уларда тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишлари ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур рухсатномаларни олишлари мумкин. Шу билан бирга, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш, инженерлик-коммуникация тармоқларига уланиш, бино ва иншоотларни рўйхатдан ўтказиш каби давлат хизматлари ҳам мазкур марказлар ёрдамида амалга оширилмоқда.

Прокуратура органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳам иштирокчиларнинг диққат-эътиборида бўлди. Хусусан,  Бош прокуратурада мурожаатларни туну кун телефон орқали қабул қилиш маркази ташкил этилган бўлиб, 34 та вазирлик ва идора билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилган. Мурожаатлар кўриб чиқилиши устидан электрон назорат тизими жорий қилинган.

Марказга келиб тушган мурожаатларнинг 64 мингдан ортиғи ўз вақтида ҳал этилиб, натижаси бўйича 330 та ноқонуний қарорга нисбатан протестлар келтирилди ҳамда қонунбузилишлар ва уларнинг сабабларини бартараф этиш юзасидан 364 та тақдимнома ҳамда судларга 23,4 млрд. сўмни ундириш юзасидан даъво аризалари киритилди. Қонунбузилишларга йўл қўйган 886 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 402 та жиноят иши қўзғатилди.

Анжуманда айрим давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларга тўсқинлик қилиш, ҳуқуқларини чеклаш ҳамда давлат хизматларини кўрсатишда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётгани танқид остига олинди.

Қолаверса, тадбиркорликни янада ривожлантиришнинг амалий ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилиниб, ушбу йўналишдаги ишларни изчиллик билан давом эттириш, шу жумладан, бу борада аниқланган камчиликларга барҳам бериш, амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид зарур -чоралар кўриш ва таклифлар ишлаб чиқиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Видеоконференцияда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган мингга яқин тадбиркор қатнашди. Уларни қизиқтираётган масалалар бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Мулоқотда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Қобил ХИДИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган