XS.UZ
“Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг Адлия вазирлари ҳамда Олий суд раислари мажлиси ўтказилади Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири «Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештом – Қошғар» йўналиши бўйича автомобиль қатновининг қачондан бошланиши маълум ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди UZ домени Осиё-Тинч океани минтақасида юқори даражали миллий доменлар ассоциацияси аъзосига айланди Самарқанддаги Бибихоним масжидига илғор инновацион технологияларга асосланган мониторинг тизими ўрнатилади Ўзбекистон Ҳиндистоннинг уран заҳирасини яратишда асосий ҳамкори бўлади Ўзбекистон Эронга 25,5 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беради Жавоҳир Синдаров ФИДЕ унвонига сазовор бўлди Жорий йилнинг ўтган даврида шифокорлар учун 658 та хизмат уйи ташкил этилди Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар аҳолининг ҳаётдан розилиги, эл-юртимиз тараққиётига хизмат қилсин «Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида» мавзуидаги халқаро конференция иштирокчиларига Тинчлик ва халқлараро дўстликни мустаҳкамлаш йўлида МДҲ: Кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим механизми Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари Иқтисодий ва инвестициявий имкониятлар тақдимоти Инсон қадр-қиммати улуғланган юрт Мурожаатлар — сенаторлар назоратида Сифат — жаҳон бозоридаги бош мезон
  • 19 Июль 2016

Реклама фаолиятини такомиллаштириш — долзарб вазифа

Пойтахтимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда “Реклама фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Парламент қуйи палатаси депутатлари, тегишли вазирлик ҳамда идоралар мутахассислари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва реклама агентликлари вакиллари қатнашган тадбирда “Реклама тўғрисида”ги Қонун ижроси таҳлил қилиниб, реклама бозорини ривожлантириш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид масалалар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда реклама соҳасида мустаҳкам қонунчилик базаси яратилгани ушбу фаолиятни шакллантириш ва ривожлантириш, шунингдек, тадбиркорлик ҳамда истеъмол маданиятини такомиллаштиришда муҳим омил бўлмоқда. Бугун реклама нафақат маҳсулотлар ва хизматлар сотишни жадаллаштириш воситаси, шу билан бирга, миллий иқтисодиётимизнинг изчил тараққий этаётган асосий тармоғи ҳамдир. 
Соҳа мутахассисларининг фикрича, сўнгги йилларда маҳсулотлар ҳамда хизматлар рекламаси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари сони ортаяпти,  мамлакатда ишлаб чиқилаётган реклама маҳсулотларининг тури кенгайиб, сифати юксалиб бораётир. Реклама секторини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш доирасида соҳадаги тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолият юритиши ва уларнинг дунё бозорига чиқиши учун қулай шарт-шароит яратилиб, ихтисослаштирилган кўргазмалар, ўқув машғулотлари ҳамда бошқа тадбирлар ўтказилаётир. Соҳада замонавий технологиялар кенг қўлланилмоқда.
Давра суҳбатида замонавий ахборот-коммуникация ва медиа технологиялар ривожланиши, янги товарлар ҳамда маҳсулотлар пайдо бўлиши муносабати билан реклама соҳасига оид қонунчилик механизмларини такомиллаштириб бориш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини давр талабларига мувофиқлаштириш, амалдаги қонунчилик ижросини таъминлаш, соҳада парламент назорати самарадорлигини ошириш долзарб вазифалардан эканлигига урғу берилди.
Иштирокчиларга реклама бозорини янада ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этилди. Айни чоғда реклама қонунчилигини такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбир давомида сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари реклама соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдиришди.
Якунда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Зиёда АШУРОВА,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+