XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 05 Июль 2016

Кичик бизнес салоҳияти юксалмоқда

Тарих зарварақларига зарҳал ҳарфлар билан битилаётган ҳар бир кунимиз бизни чексиз ғурур ва ифтихор туйғуларига ошно этмоқда. Зеро, юртимизда истиқлол йилларида қўлга киритилган ютуқлар, аҳоли турмуш тарзидаги ўзгаришларнинг кўлами ниҳоятда кенг.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни мужассамлаштирган қутлуғ тантанага тайёргарлик ишлари астойдил кечаётган айни дамларда эришилаётган муваффақиятларни қайд этиш ўринлидир.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Андижон вилоятида кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 47,4 фоизни ташкил қилгани бунга яққол мисол бўла олади.

Ана шу ўсиш суръатларида Андижон шаҳридаги “Барака” масъулияти чекланган жамиятининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Ушбу жамоа аҳли яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, юртимиз истеъмолчиларини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаб келаяпти. Бу ерда ўтган йили 800 миллион сўмлик мебель ишлаб чиқарилган бўлса, мазкур кўрсаткич шу йилнинг январь — март ойларида 400 миллион сўмликка етди. Бундай ижобий натижага 2015 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро саноат ярмаркасида тузилган 250 миллион сўмлик ҳамкорлик шартномаси шартлари бажарилгани, эндиликда корхона янги буюртмалар асосида ишлаётгани туфайли эришилди.

“Сифатли тикувчи” масъулияти чекланган жамиятида эса Маҳаллийлаштириш дастури доирасида янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Бу борада банк томонидан ажратилган 150 миллион сўмлик кредит қўл келди. Пировардида корхонада биринчи чоракнинг ўзида 500 миллион сўмлик кийим-кечаклар тикилиб, харидорларга етказиб берилди.

“Салом ҳамкор текстиль” хусусий корхонаси маҳсулотлари — аёлларнинг 20 турдан зиёд либосларига бўлган талаб ҳам кундан-кунга ортиб бормоқда.

— Шу йилнинг бошида Япония ва Германия давлатларида бўлиб, у ердаги илғор ишлаб чиқарувчилар тажрибаси билан танишиш баробарида, 250 миллион сўмлик замонавий дастгоҳларни олиб келдик, — дейди корхона дизайнери Абдусалом Ҳошимов. — Бунинг самараси ўлароқ, янги маҳсулотларимиз хорижга экспортга чиқарилаётир.

“Evro ekfin” масъулияти чекланган жамияти бир пайтлар чўл ҳудуди ҳисобланган, айни пайтда эса мўъжазгина бўстонга айланган Бўз туманида фаолият кўрсатаяпти. Уни ташкил қилишда тадбиркор Мансурбек Рашидов пухта ва аниқ режаларга асосланди. Натижада сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кичик бизнес субъекти пайдо бўлди.

Хабарингиз бор, юртимизга истиқлолгача бу каби маҳсулотлар четдан олиб келинарди. Ишбилармонлик салоҳиятининг кенгайиши, ички имкониятлардан унумли фойдаланиш эвазига эндиликда улар ўзимизда тайёрланамоқда. Бу эса маҳсулот сифатини таъминлаб қолмасдан, унинг нархи арзонлашишига ҳам сабаб бўлаётир. Яна бир аҳамиятли жиҳати, зарур хом ашёлар ҳам диёримизда етиштирилаяпти. Бу эса инсон организмига ижобий таъсир этувчи хусусиятларни кўпайтиришга хизмат қилмоқда.

Корхона жамоаси ўтган йили банкнинг 9 миллиард сўм миқдоридаги кредити эвазига хориждан келтирилган замонавий дастгоҳлар ёрдамида тайёрлаётган йогурт ҳамда айрон маҳсулотлари ана шундай жиҳатлари билан алоҳида ажралиб туради.

— Айни пайтда бир ойда 25 тонна, яъни ўртача 300 миллион сўмлик маҳсулот тайёрлаб, республикамиздаги савдо дўконларига етказиб бераяпмиз, — дейди корхона раҳбари Мансурбек Рашидов. — Шу кунларда музқаймоқ, шунингдек, йогурт ва айроннинг янги турини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз.

Ҳозир корхонада 30 нафар ишчи самарали меҳнат қилаётган бўлса, келгусида уларнинг сонини 80 нафарга етказиш кўзда тутилаяпти.

Қисқача айтганда, мамлакатимиз ички бозорини рақобатдош ҳамда сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини бераётир. Бу эса эришилаётган ютуқлар салмоғини янада ошириш баробарида, иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

СУРАТЛАРДА: “Evro ekfin” масъулияти чекланган жамияти фаолиятидан лавҳалар.

Хурсандбек АРАББОЕВ

олган суратлар.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган