XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 01 Июнь 2016

Соғлом турмуш тарғиботи

Республика эстрада-цирк коллежида Халқаро кашандаликка қарши кураш кунига бағишлаб “Ёшлар — соғлом турмуш тарзи тарафдори” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

У Тошкент шаҳар Саломатлик ва тиббий статистика институти ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, навқирон авлодни ҳар -томонлама соғлом вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устувор масалаларидан бири саналади. Айниқса, жорий йил юртимизда “Соғлом она ва бола йили” деб номланиб, шу асосда Давлат дастурининг қабул қилиниши натижасида мазкур йўналишдаги ишлар қамрови янада кенгайди.

Республикамизда чекишга қарши самарали тизим яратилган. Хусусан, 2011 йил 7 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонуни эълон қилинди. Бундан ташқари, қатор давлат ҳамда жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари томонидан чекишнинг салбий оқибатлари ҳақида турли акциялар, викториналар, тадбирлар ўтказиб келинаяпти. Бу каби саъй-ҳаракатлар эса ёшларимизни зарарли иллатлар таъсиридан асраш, уларнинг саломатлигини муҳофазалашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

— Бугунги учрашувда чекишнинг мудҳиш оқибатлари ҳақида чуқур тушунчаларга эга бўлдик, — дейди мазкур коллеж ўқувчиси Аълохон Содиқова. — Биз ҳеч қачон бундай йўлни танламаймиз. Бизнинг мақсадимиз ўқиш, изланиш ва юксак марраларни қўлга киритишдир.

Дилмурод СОДИҚОВ.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган