Кучли, билимли ва бахтли авлод буюк келажагимиз бунёдкоридир
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 02 Апрель 2016

Кучли, билимли ва бахтли авлод буюк келажагимиз бунёдкоридир

Мамлакатимизда ёш авлодга замонавий билим бериш, уларнинг дунёқарашини бойитиш, маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар жараёнида фарзандларимизнинг китобга меҳрини кучайтириш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналаридан баҳраманд этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада янги китоблар нашр эттирилаётгани, ҳар бир ҳудудда зиё масканлари фаолияти йўлга қўйилаётгани, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Болалар китоби” республика фестивалини ўтказиш анъанага айлангани, айниқса, қувонарлидир. Бундан ташқари, юртимизда 2 апрель — Халқаро -болалар китоби куни сифатида нишонланиши замирида ҳам ўғил-қизларни баркамол қилиб тарбиялашдек улуғвор ният мужассам. 

Бугунги кунда қайси бир китоб дўконига кирмайлик ёки кутубхона фаолияти билан танишмайлик, у ерда ёшлар сафи тобора ортаётганига гувоҳ бўламиз. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика болалар кутубхонаси ҳам доимо ўғил-қизлар билан гавжум.

— Китобга ошно тутинган бола фақат эзгуликка, юксакликка интилади, — дейди мазкур муассаса директори Дониёр Ўролов. — Кутубхонамизга ташриф буюраётган -болаларни кўриб, очиғи, ниҳоятда қувонамиз. Негаки, улар шунчаки китоб ўқишмайди, балки шу орқали фикрлашади, мулоҳаза юритишади, баҳслашишади. Мунтазам ташкил этиладиган адабий кечалар, давра суҳбатларида уларнинг нечоғли билимдон эканлигига амин бўлиш мумкин. 

Кутубхоналар тизими ривожида Президентимизнинг 2006 йил 20 июндаги “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Бугунги кунда ўз ахборот-ресурс марказига эга бўлган ҳар бир муассаса замонавий технологияларни қўллаб, аҳолига хизмат кўрсатишни янада яхшилашга интилаётгани эътиборга молик.

Бу ерда ўқувчиларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган саккизта бўлим ташкил этилиб, уларнинг ҳар бирида адабиётлар, маълумот ва манбалар жамланган.

Ҳозирги кунда кутубхона 225 минг китоб фондига эга бўлиб, улар орасида ўзбек ва жаҳон болалар адабиёти дурдоналари мавжуд. Шунингдек, зиё маскани хазинаси даврий нашрлар билан доимий равишда тўлдириб борилади. Кутубхонада фаолият юритаётган ходимларнинг асосий қисми соҳа мутахассислари бўлиб, улар кутубхона ишини ташкил этиш, тармоққа илғор ахборот технологияларини жорий қилиш борасида етарли тажрибага эга. 

Муассасада уюштирилаётган маданий-маърифий тадбирлар, жумладан, олимлар, педагоглар ва сиёсатшунослар иштирокидаги илмий конференциялар, семинар-тренинглар ёшлар қалбида миллий қадриятларимиз, урф-одат ҳамда анъаналаримизга бўлган ҳурматни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Республика болалар кутубхонасида эртамиз эгаларининг бадиий адабиётга бўлган қизиқишини орттириш, бўш вақтини мазмунли ва самарали ташкил этиш, билим ҳамда тафаккурини янада кенгайтириш юзасидан кўплаб маърифий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Зиё масканининг kitob.uz сайти, асосан, ўқувчи-ёшлар учун мўлжалланган ахборотлар билан тўлдирилиб, янгидан-янги аудио-видео материаллар билан бойитиб борилмоқда. Китобсевар болаларнинг атоқли адиб ва шоирлар, олимлар, бастакорлар билан он-лайн мулоқоти доимий тарзда ўтказилаяпти.

Соғлом она ва бола йили муносабати билан ташкил этилаётган “Адабиёт ҳафталиги”, “Китоб байрамлари”, ижодий викториналар, “Энг китобхон мактаб”, “Энг китобхон ўқувчи” кўрик-танловлари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Жорий йилдан кутубхона жамоаси яна бир эзгу ташаббусга қўл урди. Жажжи ўғил-қизларимиз учун “Болалар адабиёти” деб номланган янги журнал нашр этила бошланди. 

Кутубхонада Дунё ахборот-ресурсларига кириш бўлими ҳам ташкил этилган бўлиб, бу ерда аудио-видео ҳамда грампластинкаларни рақамлаштириш студияси, лингафон зали фаолияти йўлга қўйилган. 

Ушбу саъй-ҳаракатлардан асосий мақсад, Юртбошимиз таъкидлаганидек, ёшларимиз-нинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишларини таъминлашга ҳисса қўшишдир.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР