XS.UZ
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат Тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ободлик ва фаровонлик кўзгуси Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Мурожаатларга оид амалий қўлланма Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Устувор вазифалар белгилаб олинди Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув — барқарор тараққиёт гарови Алломалар меросига юксак эҳтиром Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар Яхши сўз, хайрли ташаббус Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Улуғ шоирга эҳтиром Боқий қадриятлар эъзози «Бундай юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!» Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби
  • 15 Март 2016

Саодатга йўғрилган иқбол

Яқинда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзуида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Олий ва ўрта махсус таълим,  Халқ таълими вазирликлари, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда таниқли шоир, ёзувчи ва ёш олимлар, кино ҳамда театр актёрлари, эстрада хонандалари ва “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этди.

Ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ҳамда ахборот хуружларидан ишончли ҳимоя қилиш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш каби эзгу мақсадларни кўзлаган тадбирлар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Турин политехника университети, Инха университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент халқаро Вестминстер университетида, айниқса, қизғин мулоқотларга бой бўлди. Негаки, учрашувларда -юртимизнинг истиқлол арафасидаги манзараси ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни акс эттирувчи фотокўргазмалар намойиш этилгани мавзуни тушунтиришда ўзига хос усул бўлди. Истиқлол туфайли турли соҳаларда, жумладан, таълим тизимида эришилган ютуқлар, бунёдкорлик мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, миллий армиямизнинг салоҳияти акс эттирилган, шунингдек, бугунги кунда дунёнинг айрим давлатларида юз бераётган нотинчлик, хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини тушунтиришга қаратилган қисқа метражли фильм ва слайд-шоулар ҳам барчанинг диққатини тортди.

Тарғибот гуруҳлари вакиллари томонидан миллий қадриятларимиз, маданий меросимиз, уларнинг жамиятда ва ҳар биримизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, турли оқимларга кўр-кўрона эргашишнинг салбий ҳамда аянчли оқибатлари, фарзандларнинг ўз ота-оналари ва Ватани олдидаги бурчлари, ватанпарварлик, меҳр-оқибат, юртга садоқат каби мавзуларда фикрлар билдирилди, санъаткорлар иштирокида мусиқий чиқишлар  ташкил этилди.

Бундай тадбирлар юртимиздаги барча  олий таълим муассасаларида жорий йилнинг -декабрь ойига қадар ўтказилиши режалаштирилган. Уларда бевосита қатнашган, кўзлари ёниб турган йигит-қизларнинг Ватан, истиқлол, тинчлик борасидаги мулоҳазаларига гувоҳ бўлган киши сифатида айтамизки, дарҳақиқат, юртимиз мустақиллигидан баҳраманд бўлаётган ҳар бир онгли инсон ўзига ўзи: “Ким эдигу ким бўлдик?” деган -саволни бериши одатий ҳолга айланди. Зеро, бунинг замирида ҳаёт ҳақиқати ўз -ифодасини топмоқда. 

Мустабид тузум даврида ким эдик? Бу саволга барча юртдошларимизнинг жавоблари аниқ: она тилимиз камситилган, муқаддас динимиз ва миллий қадриятларимиз топталган, иқтисодиётимиз ночор, турмушимиз ҳаминқадар, мухтасар айтганда, ғоялари пуч тузумнинг қурбонига айланган йўқсил халқ эдик... 

Истиқлол туфайли буларнинг барчаси ортда қолди. Дастлаб энг муҳим йўналиш — таълим-тарбия соҳаси давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилган “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар -тайёрлаш миллий дастури ва бошқа бир қанча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг изчил ижроси натижасида мамлакатимизда таълим-тарбия ишлари бутунлай ўзгарди. Бугунги кунда Жаҳон банки томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, мамлакатимиз -аҳолисининг саводхонлик даражаси қарийб юз фоизни ташкил этади. Бу халқаро миқёсда энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Шу ўринда интернет орқали ўқиганим — икки йил илгари Лондонда ўтказилган “Таълим вазирларининг жаҳон саммити”да Лотин Америкаси, Африка қитъасида таълим соҳасининг айрим вакиллари ўз юртларида таълимга давлат етарлича эътибор қаратмаётгани, ўқув муассасаларининг молиявий ночорлиги, саводсизлик фоизининг ошиб бораётганлиги ҳақида билдирган фикри акс этган хабар ёдга тушди. Беихтиёр мамлакатимиздаги мавжуд аҳволни таққослайсан, киши. Чунки мустақиллик йилларида ўн мингга яқин мактаблар бутунлай янгидан бунёд этилди, бир ярим мингдан ортиқ замонавий коллеж ва лицейлар қад ростлади, ўнлаб олий таълим муассасалари ўқув бинолари, талабалар тураржойлари фойдаланишга топширилди. Бундай эзгуликлар ҳақида узоқ гапириш мумкин. Ана шу ғамхўрликка жавобан ёш авлод вакиллари ҳам ўз иқтидорини намоён этаётгани ғоят қувончли ҳолдир. Улар жаҳон миқёсидаги турли олимпиадаларда олтину кумуш медаллар соҳибига айланмоқда. Биргина мисол, ўтган йили Болгариянинг Влагоевград шаҳрида математика фанидан ўтказилган, 50 дан ортиқ давлатдан 330 нафар иқтидорли талаба иштирок этган 22-Халқаро олимпиадада Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси Ҳакимбой Эгамбердиев -берилган масалани шу вақтгача фанда қўлланилмаган янгича усулда ечиб, ҳакамларни ҳайратда қолдирди ва олтин медални қўлга киритди. У яқинда Кипрда бўлиб ўтган фан олимпиадасида ҳам ғолибликка эришди. 

Бугун таълим муассасаларида “Мураббийлик дарслари” ва “Ахборот соатлари”да истиқлол руҳи ила камолга етаётган талабаларимизга кеча ким эдигу бугун ким бўлганимиз ҳақида ғурур, фахр-ифтихор билан айтадиган фикрларимиз мазмунан бойиб бормоқда. Бунга яна бир асос давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 15-16 май кунлари -Самарқанд шаҳрида “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзуида бўлиб ўтган халқаро конференциядаги маърузасидир. Ушбу маърузада улуғ бобокалонларимизнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида сўз юритилар экан, юртимизда камол топган алломалар Европа илм-фанининг юксалишига катта ҳисса қўшганлиги теран асослаб берилган.

Ваҳолонки, илгари хорижликлар Авиценна, Фраганес, Имом Бухорий каби буюк зотлар номини эшитганларидаёқ ҳайратга тушар эдилару, бироқ уларнинг асл Ватани қаерда эканлиги, ҳатто қандай номланишини билишмаган. Мустақил давлат сифатида дунёга бўй кўрсатиб, жаҳон харитасида ўз ўрнимизни топгач ким бўлдик? Аҳли дунё Авиценна аслида — Абу Али ибн Сино, Фраганес — Аҳмад Фарғоний эканлигини, улар Имом Бухорий каби донг таратган ўнлаб алломалар қатори шу юрт фарзанди бўлганларини англаб яна ҳайратланмоқдалар. Шу маънода, Президентимиз Ислом Каримовнинг тарихан қисқа даврда биз қандай улкан ривожланиш йўлини босиб ўтганимизни баҳолашда “Ким эдигу ким бўлдик?” деган ҳаётий ҳақиқатни бош ғоя сифатида белгилаб бергани замирида улкан маъно мужассам. 

Музаффар КОМИЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган