Эзгулик ва  истиқбол ифодаси
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 04 Март 2016

Эзгулик ва  истиқбол ифодаси

«Соғлом авлод учун» ордени таъсис этилганига 23 йил тўлди.

Халқимиз азалдан фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор ва масъулият билан ёндашиб келади. Ушбу олижаноб фазилат истиқлол йилларида юксак қадрланиб, бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатлар кўлами янада кенгайди. Соғлом ҳамда баркамол авлодни вояга етказиш жамиятимизнинг муҳим вазифасига айланди.

Бундан роппа-роса 23 йил муқаддам, яъни 1993 йил 4 март куни Президентимиз Фармони билан таъсис этилган мустақил юртимизнинг илк ордени “Соғлом авлод учун” деб номланганида ҳам чуқур маъно-мазмун мужассам.

Соғлом авлод — мамлакатнинг куч ва қудрати, порлоқ истиқболини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Шу боис республикамизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ёш авлодни баркамол этиб вояга етказиш устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинган. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, ҳаётга изчил йўналтирилган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури мазкур тизимда янгиланишларни самарали амалга оширишга мустаҳкам пойдевор бўлди. Юртимизда кўркам касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, мактаблар қад ростлади. Бу борадаги чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда. Эндиликда ўқувчилар дарсларни замонавий ўқув жиҳозлари, компьютерлар ёрдамида пухта ўзлаштиришаётир. Бу эса таълим сифатига ижобий таъсир кўрсатаяпти.

Фарзандларимизни айни пайтда жисмонан етук этиб тарбиялаш борасидаги ишлар ҳам диққатга сазовор. Хусусан, ҳар йили республикамиз ҳудудларида кўркам спорт мажмуалари барпо қилинмоқда. Уларда миллионлаб ёшлар машғулотларда қатнашаётир.

Ўз навбатида, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган уч босқичли мусобақалар тизими ўғил-қизларимизни янги марралар сари руҳлантириб, Ватан шаънини халқаро майдонларда муносиб ҳимоялайдиган спортчилар бўлиб етишишларида муҳим ўрин тутаяпти.

Айтиш керакки, республикамизда олиб борилаётган барча эзгу ишлар замирида баркамол авлод орзуси мустаҳкам ўрин эгаллаган. 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилингани ҳам ана шу устувор ғояга қаратилган.

“Соғлом авлод учун” ордени билан оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлиғини мустаҳкамлаш, уларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга алоҳида ҳисса қўшаётган, фарзандлар саломатлигини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, уларни маънавий-интеллектуал жиҳатдан баркамол этиб вояга етказишда катта ютуқларга эришаётган юртдошларимиз тақдирланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани 1-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Гулбаҳор Реимова йигирма беш йилдан буён болаларни ўқиш ва ёзишга ўргатади.

— Ўтган йили касб байрамимиз арафасида “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланганимда, хаёлимдан шундай ўй кечди: маънавий камолотнинг асоси — билим, етукликка эришишнинг негизи эса — саломатлик. Демак, жорий йилда баркамол авлодни тарбиялаш масаласи янада юқори босқичга кўтарилиши, шубҳасиз, — дейди у.

Чиндан ҳам, мамлакатимизда “Соғлом она — соғлом бола” тамойили асосида мазкур йўналишдаги ишлар такомиллаштириб борилмоқда. Амалга оширилаётган чора--тадбирлар туфайли кейинги беш йилда республикамизда ҳар 100 минг чақалоққа нисбатан оналар ўлими 23,1 дан 

19 тага, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими 14,8 дан 13,9 тага, чақалоқлар ўлими 11 дан 10,7 тага камайди. Ушбу кўрсаткичларнинг ўзиёқ Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига тўлиқ эришганини ифодалаб турибди.

Таъкидлаш жоизки, ёш авлоднинг саломатлигини муҳофазалаш ва камол топтириш билан бевосита шуғулланадиган касб эгаларигина эмас, балки болаларни ҳимоя қилишга ўз ҳиссасини қўшган турли чет давлатлар ҳамда жамоат тузилмаларининг вакиллари ҳам “Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланадилар.

Ушбу орденнинг таъсис этилиши юртимизда инсон ва унинг манфаатлари юксак эъзозланаётгани, саломатлиги, навқирон авлоднинг жисмоний ҳамда руҳий-маънавий камолоти олий қадрият, деб эътироф этилаётганининг ёрқин рамзидир. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади.

Омонулла ФАЙЗИЕВ.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР