XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 03 Март 2016

Йирик иншоотларга мўлжалланган

Республика “Электрқурилиш” акциядорлик жамиятига қарашли “Наманган электр қурилмалари” корхонаси томонидан “Ангрен — Поп” электрлаштирилган темир йўли барпо этилишида 1 миллиард сўмликдан зиёд металл таянчлар етказиб берилди.

Ҳаво электр тармоқларини тортишда фойдаланиладиган бундай конструкциялар илгари мамлакатимизга хориждан келтириларди. Энди эҳтиёжнинг маълум қисми -Намангандаги корхона томонидан қопланмоқда. Жумладан, ўтган йили 8 турдаги электр қурилмаси ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Тайёрланган маҳсулотларнинг умумий ҳажми эса 159,7 миллион сўмликдан ортди.

— 2016 — 2019 йилларда Наманган вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурига мувофиқ, корхонамизда йирик ҳажмда модернизациялаш тадбирлари амалга оширилади, — дейди бош муҳандис Турсунпўлат Саримсоқов. — 15 миллион АҚШ доллари қийматидаги ушбу лойиҳа ижроси натижасида қувватлар янада ортиб, йилига 5 минг тонна электр қурилмалари тайёрлаш имконияти юзага келади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган