XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 27 Февраль 2016

Халқаро андозалар асосида 

Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро андозаларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифати ва рақобатдошлигини ошириш “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятида муҳим ўрин тутади. Ушбу омилларнинг ҳаётга самарали татбиқ этилиши натижасида дунё бозорида мамлакатимизда тайёрланаётган маҳсулотларга бўлган талаб тобора ортиб бораётир.

Бу ҳақда Миллий матбуот марказида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари -фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун ижроси бўйича агентлик томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда соҳа истиқболларига бағишлаб ўтказилган анжуманда сўз юритилди. 

Таъкидланганидек, агентликда тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш, фуқаролар мурожаатлари билан бевосита ишлаш мақсадида 13 турдаги интерактив хизмат, жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ўлчаш -воситаларини қиёслаш учун ариза қабул қилиш, стандарт намуналарини, ўлчашларни бажариш услубиётларини метрологик аттестация қилиш ва бошқа турдаги хизматлар йўлга қўйилди. 

Сўнгги ойларда ушбу хизматлар орқали биргина Метрология хизматлари кўрсатиш марказига 73 та ёзма ва оғзаки мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси ижобий ҳал қилинган.

Анжуманда пойтахтимизнинг Бектемир, Юнусобод, Чилонзор туманлари ҳамда вилоятларнинг чекка туманларида Метрология хизматлари кўрсатиш маркази филиаллари ҳамда 15 та мобиль кўчма лаборатория фаолият юритаётгани газ, сув ва электр энергия ҳисоблагичларини қиёслашда аҳолига қўшимча қулайлик яратаётгани, стандартлаштириш соҳасидаги тегишли меъёрий ҳужжатларга ўзгартишлар киритилиши -туфайли ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш муддатлари 15 кундан 

10 кунгача, рўйхатдан ўтказиш эса уч кунга қисқаргани қайд этилди. Тадбирда жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Раҳим ШЕРҚУЛОВ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган