Фарзандлар камоли — юрт истиқболи
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 27 Февраль 2016

Фарзандлар камоли — юрт истиқболи

Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида мусиқа санъатини янада равнақ топтириш,  фарзандларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидорини юзага чиқаришга катта эътибор қаратиб келинаяпти. 

Бу ҳақда яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳам алоҳида таъкидланди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун уюштирилган медиа-тур республикамизда мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини -ташкил этиш, ўғил-қизларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда мазкур йўналишдаги сўнгги янгиликларга бағишланди. Журналистлар ушбу жараён билан пойтахтимизнинг -Яккасарой туманида жойлашган 18-болалар мусиқа ва санъат мактаби мисолида танишди.

Айтиш жоизки, Юртбошимизнинг 2008 йил 8 июлдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 — 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 136 болалар мусиқа ва санъат мактаби янгидан барпо этилди, 142 таси реконструкция қилинди ҳамда таъмирланди.

Амалга оширилган ислоҳотлар самараси ўлароқ, ана шундай илм масканларида таълим йўналишлари 13 тага етди. Бугунги кунда мусиқа ва санъат мактабларида 53 та ихтисослик бўйича сабоқ берилмоқда.

Таъкидлаш керакки, бундай таълим муассасаларида яратилган кенг имкониятлар натижасида ўқувчилар қамрови 1,5 баробар ортди. Агар 2008 йилда болалар мусиқа ва санъат мактабларида республика бўйича жами 38 минг нафар ўғил-қиз таҳсил олган бўлса, ушбу кўрсаткич ўтган йилда 59 минг нафарга етган.

Яккасарой туманидаги 18-болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳам 2010 йилда қайта таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этган. 

— Таълим даргоҳимизда 320 дан зиёд ўқувчи билим ҳамда маҳоратини оширмоқда, — дейди мусиқа ва санъат мактаби директори Ирина Мороз. — Уларга малакали ўқитувчи ҳамда мураббийлар миллий ва жаҳон мусиқа асбобларини чалиш, анъанавий хонандалик, тасвирий ҳамда амалий санъат каби 14 йўналиш бўйича сабоқ бераётир. Яна бир жиҳати, болажонларимиз “Она юрт оҳанглари”, “Ягонасан, муқаддас Ватан!”, “Санъат ғунчалари” сингари танловларда муваффақиятли қатнашиб келаяпти. 

Нурилло Носиров — ушбу таълим муассасасининг иқтидорли ўқувчиларидан бири. У юртимиз ва халқаро миқёсда ўтказилаётган танловларда муносиб иштирок этмоқда.

— Ўтган йили Италиянинг Римини шаҳрида бўлиб ўтган ёш ижрочиларнинг халқаро танловида зарбли чолғулар бўйича Гран-прини қўлга киритдим, — дейди у. — МДҲ мамлакатлари, Франция, Италия ва бошқа давлатлардан келган томошабинларнинг олқиши, ҳакамларнинг эътирофидан Ўзбекистондек буюк юрт фарзанди эканимдан фахрландим. Биз, ёшлар учун яратиб берилаётган беқиёс имкониятлардан унумли фойдаланиб, Ватанимиз обрў-эътиборини бундан-да юксалтиришга ҳисса қўшишга -астойдил интиламиз.

Маълумки, 2015 йилнинг 20 ноябрида Президентимизнинг “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016 — 2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжат бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш ва янги босқичда давом эттиришда муҳим ўрин тутади. Медиа-тур давомида Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари истиқболда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида ОАВ ходимларини батафсил хабардор қилдилар.

— Ушбу ҳужжат ҳамда яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида -Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси доирасида ишлаб чиқилган манзилли дастурга мувофиқ, 2016 — 2020 йилларда 

14 минг 700 ўринли 98 болалар мусиқа ва санъат мактабини барпо этиш белгиланган, — дейди Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Қосимжон Отамирзаев. — Шунингдек, таълим даргоҳлари 72 номдаги ўқув қўлланма ва адабиётлар, ноталар тўплами ҳамда кўргазмали материаллар билан таъминланади. Биргина жорий йилнинг ўзида 18 та ана шундай муассасада қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилади. Давлатимиз раҳбарининг юқоридаги қарорига асосан, мусиқа ва санъат мактабига тўланадиган бадал пули бирмунча арзонлаштирилди. Мамлакат ва халқаро танловлар ғолиблари бепул ўқитилиши белгиланди. Буларнинг барчаси эртамиз эгаларини ҳар жиҳатдан комил инсонлар этиб тарбиялашга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлардир.

Медиа-тур якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Ҳасан ПАЙДОЕВ 

олган суратлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР