Бебаҳо неъмат қадри
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 02 Апрель 2014

Бебаҳо неъмат қадри

Президентимизнинг Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Турли халқаро конференция, анжуман ва кўргазмаларда иштирок этиш мақсадида ёки тарихий шаҳарларимизни зиёрат қилиш ниятида юртимизга ташриф буюрган хорижликлардан сафар таассуротлари ҳақида сўраганимизда, аввало, халқимизнинг самимий, меҳр-оқибатли ва ўзаро ҳамжиҳат эканлигини ҳавас билан тилга олишади.
Дарҳақиқат, аждодлардан мерос эзгу анъаналар, қадриятларга содиқ қолиб, доимо энг яхши фазилатларини намоён этишга, бир тану бир жон бўлиб, Ватан равнақига ҳисса қўшишга интиладиган, ҳамиша дуога қўл очганда, бутун дунёда тинчлик-омонлик бўлишини сўрайдиган халқимиз ҳар қанча ҳурматга, эътирофга лойиқ.
Аҳиллик, бирдамлик ҳукм сурган жойдан ҳеч қачон қут-барака аримайди, дейишади. 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек, тинч-тотув яшаётган Ўзбекистонимиздаги ажойиб муҳит айни шу ҳаётий ҳақиқатнинг амалий тасдиғидир. Байрамларимиз, тарихий саналаримиз билан боғлиқ тантаналаримиз борки, миллати, тили, динидан қатъи назар, мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳар қайси инсон унда иштирок этади, кўнглини кенг ёзиб, хурсандчилик қилади. Айниқса, энг қадимий ва асл миллий айём — Наврўз кунларида ушбу жиҳатлар янада яққолроқ кўзга ташланади. Қайси қишлоқ ёки маҳаллага борманг, сумалак, ҳалимнинг ёқимли иси димоғингизга урилади. Баҳорнинг ушбу тансиқ таомларини тайёрлаш баҳонасида қўни-қўшни, ёру биродарлар бир жойга жам бўлиб, ўйин-кулги қилаётганига, ширин суҳбатлар қураётганига гувоҳ бўласиз. Бирор бир хонадонга кирсангиз, дастурхонга тандирдан эндигина узилган иссиқ кўксомса қўйилиб, “Олинг, меҳмон”, дея лутф кўрсатилади. Табаррук кексалар, беморлар, меҳрталаб инсонлар ҳовлиси ҳар қачонгидан кўра гавжумлашгани кўзга ташланади.
Президентимиз Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзида элимизнинг бундай бетакрор фазилатлари ҳақида алоҳида тўхталиб, жумладан, шундай дедилар: “Шу мўътабар айёмда беморлар, етим-есирларнинг, муҳтож инсонларнинг кўнглини, руҳини кўтариш, барча савоб ишларни амалга ошириш — буларнинг ҳаммаси халқимизнинг қон-қони, онг-онгига сингиб кетганидан, яхшилик ва эзгуликни доимо юрагида сақлаб келаётганидан дарак беради.
Айни шундай пайтларда ўзимга ўзим бир савол бераман. Дунёда бизнинг меҳрибон, меҳмондўст халқимизга ўхшаган халқни топиш мумкинми ўзи? Аминман — ҳеч қачон!”
— Биз, мана шундай бебаҳо муҳитда, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат тушунчалари улуғланадиган, ҳар бир миллат вакиллари учун тенг ҳуқуқли шароит яратилган гўзал заминда яшаётганимиздан чексиз фахрланамиз, — дейди Корейс миллий маданият марказлари ассоциацияси раиси Виктор Пак. — Муқаддас заминимизда, хусусан, корейс миллатининг ўзига хос маданияти, урф-одатларини сақлаш, ривожлантиришга жуда кенг йўл очиб берилган.
Баҳор байрами барибир бошқача. Чунки унда анъаналар, қадриятлар кенг намойиш қилинади, жонажон Ватанимизни улуғловчи куй-қўшиқлар ижро этилади. Улар ҳар биримизнинг қалбимизга ўзгача қувонч ва фахр олиб келади, руҳимизни янада кўтариб, юртимиз ривожи йўлида муносиб ҳисса қўшишга ундайди.
Бундай самимий фикрларни ҳар бир юртдошимиздан эшитиш мумкин. Албатта, мамлакатимизда рўёбга чиқаётган эзгуликларнинг таг-замирида давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати, тинчлик-тотувликни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ётибди. Аслида бугунги мураккаб замонда бунга эришиш ўз-ўзидан бўладиган иш эмас. Негаки, ҳали-ҳануз дунёнинг турли ҳудудларида можаро ва қарама-қаршиликлар, низолар, қуролли тўқнашувлар давом этаяпти. Улар бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга, осуда ҳаётимиз ҳар бир кунининг қадрига етишга ундайди.
Истиқлол берган имкониятлар ҳақида қанча гапирсак арзийди. Мустақиллик туфайли диёримизнинг ҳар бир гўшаси тобора чирой очиб бораяпти. Янгидан-янги бинолар, маданий-маиший иншоотлар қад ростламоқда, таълим муассасалари, йўллар, кўприклар қурилмоқда, қисқаси, инсон яхши яшаши учун нимаики зарур бўлса, барчаси яратиб берилмоқда. Доимо тўйни тўёна билан қарши олиш ўзига хос одатга айланган мамлакатимизда айни Наврўз кунлари бу хайрли амаллар яна бир карра бўй кўрсатди. Газетамиз саҳифаларида берилган хабар ва мақолалар орқали уларнинг кўпидан хабардорсиз. Шундай бўлса-да, айримларини мисол сифатида келтириб ўтсак: пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида янги “Lokomotiv” маданият ва истироҳат боғининг фойдаланишга топширилгани Соғлом бола йилида эртамиз эгалари учун ажойиб совға бўлди. Ёки Фарғонада вилояти қўғирчоқ театри томошабинларни янги бинода кутиб олгани ҳудуд аҳолисининг байрам кайфиятини янада кўтаргани рост. Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида замонавий маданият маркази ишга туширилганидан кексаю ёш бирдек хурсанд. Қашқадарёда Қарши давлат университетининг 1500 ўринли янги ўқув биноси фойдаланишга топширилгани ёшлар учун ўзига хос туҳфа бўлди. Олис қишлоқ ва овулларда ҳам савдо шохобчалари, маиший хизмат кўрсатиш бинолари тўёна сифатида тақдим этилди. Автомобилсозларимиз ҳам эзгу анъанадан четда қолганлари йўқ. Улар Наврўз арафасида “Chevrolet Orlando” оилавий автомобилини омма эътиборига ҳавола қилишди. Ўзининг бетакрор дизайни, юқори хавфсизлик тизими ва техник хусусиятлари билан ажралиб турадиган ушбу автоулов халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш билан бирга, жаҳон бозорида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғининг нуфузи юксалишига ҳам хизмат қилиши, шубҳасиз.
— Булар тинчлик ва осойишталик меваларидир, — дейди пойтахтимизнинг Учтепа туманида яшовчи меҳнат фахрийси Асатилла Иброҳимов. — Тинчлик бўлса, ҳаловат бўлади. Ҳаловатли элнинг баҳори ҳам, ёзи ҳам, кузию қиши ҳам, қўйингки, ҳар бир куни файзли ва тароватли ўтади. Албатта, бунинг қадрига етиш керак. Чунки дунёда хотиржам ҳаётга эришишни неча кунлаб, ойлаб, борингки, йиллаб кутаётган мамлакатлар ҳам йўқ эмас. Фарзандлари келажагини, уларнинг беғубор кулгисини кўриш баъзи халқлар учун армон бўлиб қолаётгани айни ҳақиқат.
Юртимизда олиб борилаётган сиёсат, бу — тинчлик сиёсати! Президентимиз Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзида: “Ўз осмонининг мусаффо бўлишини, тинчлик барқарор бўлган ҳаётни истайдиган халқимиз ўзгаларга ҳам айни шундай тилакларни раво кўради” дея айни дилимиздаги гапни айтдилар. Чиндан ҳам, бизларга фақат тинчлик керак. Ёшларга насиҳат қилганда ҳам “Бугунги ёруғ кунларимизни асраб-авайланглар, мустақилликка муносиб фарзанд бўлинглар”, дея уқтирамиз. Ахир улар учун ҳамма имкониятлар муҳайё қилинган. Кўз тегмасин, кошонадек мактабларда, институтларда ўқишаяпти. Касб-ҳунар ўрганишяпти. Ота-оналарининг орзу-ҳавасини рўёбга чиқаришаяпти. Буларнинг барчаси, сўзсиз, истиқлол туфайли, осойишталик туфайлидир. Ниятимиз, ёшу қари демай, ёлғиз демай, ҳаммага бирдек ғамхўрлик қилаётган Президентимиз соғ-омон бўлсинлар!
— Инсон умрининг энг ёрқин, беғубор ва унутилмас дамлари айнан ёшлик даври билан боғлиқ бўлса, йилнинг энг гўзал, бетакрор онлари фасллар келинчаги ўз яшил сепини ёйган, дарахтлар куртак очган, боларилар инидан қўзғалган, атрофга ажиб бир ёқимли ис таралган дамлар билан боғлиқдир, — дейди Пискент туманидаги
1-умумтаълим мактаби директори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳибаси Марҳабо Қурбонова. — Шунинг учун ҳам бу икки тушунча ҳақида гап кетганда, бир-бирига ўхшатиш қилинади. Бугун ҳар биримиз чексиз фахрланамизки, фарзандларимизнинг эртаси, ёрқин келажаги учун муносиб пойдевор қўйилмоқда. Ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етишлари йўлида барча куч ва имкониятлар ишга солинаяпти. Мактаблар, лицей ва коллежлар, олий таълим даргоҳлари, маданият ҳамда спорт объектларида замон талабларига мос шароитлар яратиб берилаётир. Ана шу саъй-ҳаракатларнинг бекаму кўст рўёбга чиқишида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Шубҳасиз, Соғлом бола йилида бу борадаги тадбирлар янада кенг кўлам касб этади. Қабул қилинган Давлат дастури доирасида жами 4 триллион 509 миллиард сўмдан зиёд ва салкам 303 миллион доллар миқдорида маблағ сарфланиши белгиланганининг ўзиёқ жуда кўп нарсани англатади. Демак, юртимиздаги ҳаёт сифати янада ошади, турмушимиз бугунгидан-да фаровон бўлади...
Янги йилни қандай кайфиятда кутиб олсанг, ана шу кайфият йил бўйи ҳамроҳ бўлади, дейишади. Яшариш ва янгиланиш рамзи, шарқона янги йилнинг бошланиши — Наврўзи олам мамлакатимиз бўйлаб кўтаринкилик билан қарши олинди. Мана шу шукуҳ Ўзбекистонимизга доимо ҳамроҳ бўлсин. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, ҳар бир хонадонга омад ва бахт ёр бўлсин!

Шавкат ОРТИҚОВ,
«Халқ сўзи» шарҳловчиси.