XS.UZ
Асрларга татигулик улкан лойиҳалар Таълим тизимидаги янгиланишлар: Барча саъй-ҳаракатлар фарзандларимиз бахту саодати учун Зиёрат туризми жадал ривожланади «Озод юрт тўлқинлари» Ўн бир миллион долларлик экспорт амалиёти Рағбат ва ишонч масъулияти Ёшлар ўзларига муносиб иш топди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида “Foreign Affairs” Марказий Осиёдаги янги жўшқин сиёсий жараён тўғрисида Электрлаштирилган йўлнинг афзаллиги нимада?  Янгиланаётган тафаккур жозибалари Одамийликнинг олий мезони Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак»
  • 14 Ноябрь 2015

Долзарб масалалар муҳокамасига бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҳамда Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий ва Олий хўжалик судлари судьялари, фуқаролик, жиноят, хўжалик ишлари бўйича вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар раислари, ҳуқуқшунослар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Ш. Fозиев, Олий хўжалик суди раиси К. Комилов ва бошқалар алоҳида эътироф этганидек, мамлакатимизда тарихан қисқа даврда инсон, унинг манфаатлари ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган ҳуқуқий демократик давлат, адолатли фуқаролик жамиятини қуриш борасида улкан ютуқ ва натижалар қўлга киритилди. Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бунинг яққол мисолидир. Дарҳақиқат, истиқлол йилларида суд-ҳуқуқ тизими янги концепцияси амалиётга изчил татбиқ этилди. Хусусан, судлар фаолияти такомиллаштирилди, жиноят процессида шахс ҳуқуқларини кафолатлаш асоси яратилди, Конституциямизда ифодаланган принципларга мувофиқ, жиноий жазо тизими ва суд ишларини юритиш либераллаштирилди, шахсни жамиятдан ажратиб қўйиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларини тайинлаш имкониятлари кенгайтирилди.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтарди. Концепция асосида қабул қилинган қонунлар бугун суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Йиғилиш муҳокамасига киритилган Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумларининг “Ишларнинг тааллуқлилиги билан боғлиқ процессуал қонун ҳужжатлари нормаларини судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қўшма қарори лойиҳаси ҳам ана шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур ҳужжат кейинги пайтда соҳа қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва янгиликларни судларга тегишли равишда тушунтириш ҳамда бу борада ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилди.
Иштирокчилар томонидан алоҳида қайд этилганидек, истиқлол йилларида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилиб, соҳанинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилди ва у давр талаблари асосида тобора такомиллаштирилмоқда. Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борада янги босқични бошлаб берди.
Мазкур ҳужжатда кўзда тутилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида 2015 йил 20 августда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Унга кўра, Фуқаролик ва Хўжалик процессуал кодексларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ҳамда бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, шунингдек, иқтисодиёт соҳасида ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга молик фактларни аниқлаш, ташкилотлар ҳамда фуқаролар банкротлиги тўғрисидаги ва корпоратив низолар, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган фуқаролар иштирокидаги низоларга оид ишлар хўжалик судининг иш юритувига тааллуқли эканлиги Хўжалик процессуал кодексининг 23-моддасида белгилаб қўйилди.
Олий суд ва Олий хўжалик суди томонидан қабул қилинган қарор мазкур Қонунни амалда бир хилда қўллаш ҳамда ягона суд амалиётини шакллантириш, натижада одил судлов сифати ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги қарор лойиҳаси ҳам муҳокама қилиниб, шу юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Шу куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг навбатдаги мажлиси ҳам ўтказилди. Унда парламент палаталари ва Олий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, фуқаролик, жиноят, хўжалик ишлари бўйича вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар раислари, ҳуқуқшунос олимлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари қатнашди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар суд-ҳуқуқ  тизимини демократлаштириш ва либераллаштиришга хизмат қилмоқда. Натижада фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш самарадорлиги ортиб, жамиятда адолат устуворлиги таъминлаб келинмоқда.
Соҳа қонунчилиги бугунги кун талаблари асосида такомиллаштириб борилаётгани ҳам иштирокчилар диққат марказида бўлди. Хусусан, 2015 йил 10 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга биноан, Жиноят, Жиноят-ижроия, Фуқаролик ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга бир қатор ўзгартишлар киритилди. Шунингдек, шу йил 20 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, амалдаги 33 та қонун ва 10 та кодексга тегишли ўзгартишлар киритилди.
Миллий қонунчилигимизга киритилган ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида судларга тегишли тушунтиришлар бериш ҳамда бу борада ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида Олий суд Пленуми томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси йиғилишда атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Мажлисларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И. Абдуллаев иштирок этди.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган